Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари таъсисчилари тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 11.09.1993 й. 451-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 11 сентябрдаги

451-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот

воситалари таъсисчилари тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


Ушбу Вақтинчалик низом билан Ўзбекистон Республикаси ахборот воситалари таъсисчиларининг ҳуқуқ ва бурчлари, таҳририятлар, ноширлар ҳамда давлат ташкилотлари билан ўзаро муносабатлари белгиланади.



ТАЬСИСЧИЛАРНИНГ СУБЪЕКТЛАРИ


1. "Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари тўғрисида" Қонунинг 5-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Кенгашлари ва бошқа давлат органлари, рўйхатга олинган партиялар, жамоат бирлашмалари, оммавий ҳаракатлар, ижодий уюшмалар, қонунга мувофиқ ташкил этилган кооператив, диний, фуқароларнинг бошқа бирлашмалари оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш ҳуқуқига эгадир.



ТАЪСИСЧИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


2. Оммавий ахборот воситаларини ташкил этиш билан боғлиқ барча хатти-ҳаракатлар, уларнинг ҳуқуқлари, вазифалари ва мақсадлари, давлат ва жамоат олдидаги масъулияти Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланган тартибда бошқариб борилади.


3. Таъсисчи, нашр қилувчи ва таҳририят ўртасидаги ўзаро моддий ҳамда молиявий муносабатлар улар ўртасида тузилган шартномалар асосида, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқариб борилади.


4. Оммавий ахборот воситаларининг бир неча таъсисчиси бўлган тақдирда уларнинг ўзаро муносабатлари улар ва нашрнинг таҳрир ҳайъати ўртасидаги махсус шартнома билан бошқариб борилади.


5. Таъсисчи:

таҳрир ҳайъати билан келишган ҳолда таҳририят уставини тасдиқлаш, шунингдек унга узгаришлар ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эгадир;

оммавий ахборот воситаларининг дастурини (асосий қоидаларини) тасдиқлайди;

штат жадвалини, бош муҳаррирни ва таҳрир ҳайъати тартибини тасдиқлайди;

нашрни чиқариш билан боғлиқ харажатларнинг муайян қисмини ўз зиммасига олади;

таҳририятда олиб бориладиган молиявий, статистик ва бошқа хисоботлар билан танишиш ҳуқуқига эга;

Ўзбекистом Республикаси қонунлари асосида оммавий ахборот воситасини нашр этишни белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.



ТАЪСИСЧИНИНГ БУРЧЛАРИ


6. Таъсисчининг бурчлари қуйидагилардан иборат:

тузилган шартномага тўлиқ риоя қилиш;

обуна ишлари бошланишидан олдин таҳририят фаолиятини иқтисодий таъминлашни кафолатлаш;

таҳририятни моддий-техникавий таъминлашни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республихаси қонун хужжатларига мувофиқ, жамиятдаги аҳлоқий ҳулқ-атвор меьёрларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда шартнома асосида тўғри, ҳаққоний ва холисона ахборотларнинг чоп этилишини таъминлаш;

таҳририятнинг бошқа давлатлар ички ишларига аралашишига йўл қўймаслик, бошқа давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларга зарар етказмаслик;

оммавий ахборот воситаларининг ўз вақтида ва сифатли нашр этилишини таъминлаш.










































Время: 0.1315
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск