Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.1993 й. 468-сон "Прокуратура органларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш ҳамда штатлари сонини кўпайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.09.1993 й.

N 468


ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА ТАЪМИНОТИНИ

ЯХШИЛАШ ҲАМДА ШТАТЛАРИ СОНИНИ

КЎПАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Прокуратура органлари учун қонунчиликни ва ҳуқуқий тарғиботни янада мустаҳкамлашни, шунингдек "Прокуратура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан келиб чиқадиган вазифаларни муваффақиятли бажаришни таъминлайдиган зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика прокуратурасининг тергов-прокуратура ходимлари штатини 150, шу жумладан марказий аппарат бўйича 45 нафарга ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларни 30 нафарга кўпайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ 20 та енгил автомашина, эхтиёт қисмлар, компьютерлар, босмахона учун асбоб-ускуналар, криминалистика техникаси, мебеллар, формали кийимлар харид қилиш, шунингдек янгидан ажратилган штатларни таъминлаш учун зарур маблағлар ажратсин.


3. Вазирликлар, идоралар, бирлашмалар раҳбарлари, ҳокимлар прокуратура органлари жойлашган барча бинолар бир ой муддатда Республика прокуратураси балансига бепул ўтказсинлар.


4. "Ўзистиқболстат" ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1994 йилдан бошлаб қонунчиликни мустаҳкамлаш муаммолари ва прокуратура-тергов ходимлари малакасини ошириш маркази (ётоқхонаси билан) қурилиши учун белгиланган тартибда зарур мaблaғлap ажратсинлар.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назораг қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари ўртоқ И.Ҳ Жўрабеков зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                            И. Каримов


















Время: 0.1763
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск