Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ижтимоий таъминот ва ижтимоий сугуртани бошқариш ва молиялаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таьминот вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.09.1993 й. 476-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 30 сентябрдаги

476-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий

таьминот вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ижтимоий таъминот вазирлиги пенсионерларни, ногиронларни, вояга етмаган болалари бўлган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув органи ҳисобланади. Ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

Ижтимоий таъминот вазирлиги ўз ишини республика давлат бошқарувининг бошқа органлари, шунингдек Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


2. Ижтимоий таъминот вазирлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив ҳужжатларга ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа (шу жумладан валюта) ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, шунингдек тегишли муҳрлар ва тўрт бурчак муҳрларга эга бўлади. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги Тошкент шаҳар, А. Авлоний кўчасидаги 20-а уйга жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги aппаратини маблағ билан таъминлаш республика органларини сақлашга йўналтириладиган республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Қорақолпоғистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар ижтимоий таъминот бошқармалари ва бўлимлари республика ижтимоий таъминот органларининг ягона тизимини ташкил этади. Ўзбекистон Республкаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва ижтимоий таъминот маҳаллий органлари ҳузурида  тегишли ҳудудий бўлимлари бўлган Пенсия жамғармаси ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги унга тегишли деб топилган масалаларни ҳал этишда ушбу барча органларнинг фаолиятини йуналтиради, мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

5. "Протезист" республика ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбектон экспертиза ва ногиронларнинг меҳнат қобилиятларини тиклаш илмий-тадқиқот институти, "Олтиариқ" ва "Товоқсой" санаторийлари, уруш ва меҳнат фахрийлари республика пансионати, Тошкент, ижтимоий таъминот техникуми ва ногиронлар учун республика хунар-техника билим юрти, ижтимоий таъминот ходимлари малакасини ошириш курслари, "Саховат" журнали таҳририяти, даволаш-меҳнат экспертизаси хизмати бевосита Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига буйсунадилар,



II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЖТИМОИЙ

ТАЬМИНОТ ВАЗИРЛИГИНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ХИЗМАТЛАРИ


6. Қуйидагилар Ижтимоий таъминот вазирлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:

меҳнатга лаёқатсиз аҳолининг ижтимоий таъминоти ва уларга ижтимоий ёрдам бериш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва олиб бориш;

вазирликлар, идорлар, концернлар, уюшмалар, Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, корхоналар ва ташкилотларнинг пенсия ишини ривожлантириш ва меҳнатга лаёқатсиз аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш масалалари бўйича фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш ва уларни мувофиқлаштириш;

шаклланаётган янги иқтисодий муносабатлар ва мулкчилик шаклларининг хилма-хиллиги шароитида кекса ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

пенсиялар ва нафақалар тўлашга йуналтириладиган ижтимоий суғурта маблағларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган имтиезларни бериш ишларини мувофиқлаштириш;

халқаро алоқаларни амалга ошириш, аҳолини ижтимоий таъминлаш ишида чет эл тажрибасидан фойдаланишни ўрганиш;

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш учун социологик тадқиқотларни ташкил этиш;

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича давлатга қарашли бўлмаган ташкилотлар, муассасалар ва корхоналар барпо этишга ва уларнинг фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш; ижтимоий ёрдам дастурларини маблағ билан таъминлаш ва ижтимоий таъминот тизимининг моддий негизини мустахкамлаш учун бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш;

ахборотни умумлаштиришнинг, ижтимоий таъминот бўйича пенсиялар ва нафақалар тайинлаш ва тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишни ташкил қилиш;

даволаш-меҳнат экспертизасини ташкил этиш, бу соҳада даволаш-меҳнат эксперт комиссияларига ва илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш, ногиронларнинг тиббий-ижтимоий экспертизасини ва уларнинг меҳнат обилиятини тиклашии ташкил этиш;

аҳолига протез-ортопедия ёрдамини ташкил этиш;

ногиронлар ва кексалар учун интернат уйлардаги, пансионат ва санаторийлардаги фуқароларга моддий-маиший, тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш.


7. Ижтимоий таьминот вазирлиги унга юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги асосий хизматларни амалга оширади:

a) ижтимоий таьминот тизимини ривожлантириш бўйича:

республика давлат бошқарув органлари, Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ижро этувчи ҳокимият органлари иштирокида пенсионерларни, ногиронларни, вояга етмаган болалари бўлган оилаларни ва аҳолининг давлатнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган бошқа гуруҳларини ижтимоий ҳимоя қилиш ишининг асосий йуналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиади;

турмуш даражасини таҳлил қилиш ва истиқболини белгилаш асосида аҳолининг қайд этиб утилган тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан республика дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқади, минтақавий дастурларни ишлаб чиқиш учун услубий тавсияларни тайёрлайди;

пенсионерлар, ногиронлар ва давлатнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган вояга етмаган болали оналарни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича илмий тадқиқотларнинг йўналишини белгилайди ва уларни мувофиқлаштиради;

б) пенсия хизмати кўрсатиш ва, нафақалар билан таьминлашни ташкил этиш бўйича:

давлат бошқарувининг манфаатдор республика органлари, Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда ижтимоий таъминот бўйича пенсиялар ва нафақалар билан таъминлаш ишида давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;

пенсиялар ва нафақалар тайинлаш ва тўлаш ишларини ташкил этишни ва уларга услубий раҳбарлик қилишни амалга оширади;

давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар ва ажратмалар тўпланиши ва жамланишини амалга оширади; пенсиялар ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар белгиланган миқдорларда тўланишига сарфланадиган харажатларни маблағ билан таъминлайди.

ижтимоий таъминот бўйича пенсиялар ва нафақалар бўйича қўшимча имтиёзлар белгилаш ҳамда бундай имтиёзлар ва қўшимчаларни минтақавий даражада жорий этиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш ишини ташкил этади;

имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар руйхатларини қўлланиш масалалари бўйича республика органлари, тармоқ уюшмаллари, концернлар ва бирлашмалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади уларни такомиллаштириш бўйича келишилган таклифларни тайёрдайди;

пенсия таъминотининг давлатга қарашли бўлмаган тизимиии ривожлантириш методологиясини ишлаб чиқишда ва унинг учун шароитлар яратишда иштирок этади;

республика олдидаги алоҳида хизматлар учун тайинланган шахсий пенсияларни тўлашни ташкил этади, Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижтимоий таъминог органларининг бу соҳадаги иши устидан назоратни амалга оширади;

в) ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида:

ижро этувчи ҳокимиятнинг республика, вилоят, туман, шаҳар органлари иштиромида кекса фуқаролар, ногиронлар, вояга етмаган болалари бўлган оилалар ва давлатнинг қўллаб-қувватлашига мухтож бўлган аҳолининг бошқа гуруҳларига ижтимоий-маиший хизмат кўрсатишни;

уларга қонунчилик билан белгиланган имтиёзларни, санаторий-курортда даволаниш Йўлланмаларини ва ҳаракат қилишнинг махсус воситаларини бериши, натурал ёрдамнинг янги шакллари ва турларини жорий этишни;

ижтимоий таъминот муасссаларида (интернат уйларда, пансионатларда, санаторийларда) бўлган кекса фуқаролар ва ногиронларга моддий-маиший, тиббий ижтимоий ва маданий хизмат кўрсатишни, бу муассасаларнинг моддий негизини мустаҳкамлашни;

ёлғиз кекса фуқароларга ижтимои ёрдам хизматининг комплекс тармоқларини ташкил этишни, уларнинг иши устидан назоратни;

пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдам берувчи ва хизмат кўрсатувчи давлатга қарашли бўлмаган хизматлар ва муассасалар ташкил этишга кўмаклашишни;

аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг дастурларини маблағ билан таъминлаш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўзига қарашли ижтимоий-маиший муассасалар ва ташкилотларнинг амалга ошириладиган ишини, шу жумладан, уларнинг тижорат фаолиятини мувофиқлаштиришни ташкил этади;

г) даволаш-меҳнат ва тиббий-ижтимоий экспертиза, ногиронларнинг меҳнат қобилиятини тиклаш ҳамда протез-ортопедия ёрдами кўрсатиш бўйича:

даволаш-меҳнат ва тиббий-ижтимоий экспертиза хизматига, ногиронларнинг меҳнат қобилиятини тиклаш бўйича ишларга раҳбарликни амалга оширади;

ногиронларга ҳунар ўргатиш ва уларни қайта ўқитиш бўйича ўзига қарашли ўқув юртларига раҳбарлик қилади;

инфраструктура объектларининг ва кекса фуқаролар учун қулайлигини таъминловчи шаҳарсозлик сохасида давлат сиёсатини шакллантиришда қатнашади;

ногиронлар учун иш жойлари ташкил этишда ва уларни ишга жойлаштиришда ногиронларнинг жамоат ташкилотларига ёрдам беради;

ногиронлар ва пенсионерларнинг меҳнатидан фойдаланиш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар ташкил этилиши ва ривожланиши, меҳнатнинг касаначилик турларини ва иш билан таъминлашнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга кўмаклашади;

ногиронларни ижтимоий жиҳатдан тиклаш босқичи сифатида уларнинг жисмоний тарбияси ва спорт ҳаракати ривожланишига кўмаклашади;

ишлаб чиқариш ва маиший тусдаги мосланган махсус транспорт воситалари, ногиронларнинг меҳнат қобилиятини тиклаш ва уларни парвариш қилишнинг бошқа техник воситаларига бўлган талабни аниқлайди ва уларни ишлаб чиқариш учун буюртмаларни амалга оширади;

аҳолига протез-ортопедия ёрдами кўрсатишни ташкил этишни, бошқа вазирликлар, саноат бирлашмалари ва Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда протез-ортопедия буюмларини ишлаб чиқаришни кўпайтриш, тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш, уларнинг янги турларини ишлаб чиқаришлари амалга оширилишини таъминлайди;

ногиронларни протез-ортопедия буюмлари ва ҳаракат қилиш воситалари билан таъминлаш тартибини белгилайди, "Протезист" республика ишлаб чиқариш бирлашмасининг ишига раҳбарлик қилади;

ногиронлар тиббий-ижтимоий ва касб қобилиятини тиклаш илмий-тадқиқот ташкилотлари, марказлари ҳамда ногиронлар ва кексаларни ижтиллоий ҳимоя қилиш функцияларини амалга оширувчи бошқа ташкилотларни ташкил этишг ва уларнинг фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашади;

д) ижтимоий таъминот бўйича қонунчилик соҳасида:

қонунчилик ва норматив ҳужжатларнинг ажарилишини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъмиот вазирлигига тегишли бўлган масалалар бўйича қонун ҳужжатларининг қўлланилиши амалиётини умумлаштиради, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга дойр қонун ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисидаги масалаларни ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига биноан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига тегишли бўлган масалалар бўйича вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари бўйича хулосаларни тайёрлайди;

аҳолини ижтимоий таъминлашга дойр Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг республиканинг бутун ҳудудида бир хилда қўлланилишини таъминлайди;

е) ҳалқаро ҳамкорлик соҳасида:

пенсионерларни, ногиронларни ва аҳолининг бошқа тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар фаолиятида белгиланган тартибда иштирок этади;

МДҲ таркибига кирувчи давлатлар билан пенсионерларни, ногиронларни, вояга етмаган болалари булган оилаларни ижтимоий ҳимоя қииш бўйича битимлар лойиҳаларига, шунингдек, ижтимоий сиёсат масалалари бўйича бошқа хорижий мамлакатлар билан тузиладиган битимлар лойиҳаларига таклифлар тайёрланишини таъминлайди;

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича хорижий давлатлар билан шартномалар тузишда ва уларни тайёрлашда ўз ваколати доирасида иштирок этади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида пенсионерларни, ногиронларни ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож фуқароларнинг бошқа тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади;

ж) молия ва хўжалик фаолияти бўйича:

Ўзбекистон Респубпикаси Ижтимоий таъминот вазирпиги тизимида режа-молия ишларини, ўзига қарашли ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўтказиладиган ижтимоий ҳимоя қилишга доир тадбирларни ҳамда бу соҳадаги илмий-тадқиқотларни маблaғ билан таъминлашни ташкил этади;

аҳолига ижтимоий ердам беришнинг ҳар хил турларини ташкил этишни иқтисодий жиҳатдан асослаб боради;

пенсионерлар ва ногиронларга солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқаришда қатнашади;

тизим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш, нормалаштириш бўйича тадбирларни ўз ваколати, доирасида амалга оширади;

ўзига қарашли ташкилотлар ва муассасалархужалик фаолиятига доир баланслар ва ҳисоботларни кўриб чиқади;

тармоқда назорат-тафтиш ишларини ташкил этади ва ички идоравий молиявий назоратни амалга оширади;

ўзига қарашли ташкилотлар ва муассасалар томонидан давлат марказлаштирилган сармоя маблағларининг оқилона фойдаланилишини таъминлайди, Ижтимоий таъминот вазирлиги тизимида янги ташкилотлар ва муассасалар қуриш, ишлаб турганларини қайта қуриш ва техника билан қайта жиҳозлаш бўйича истиқболдаги дастурларни ишлаб чиқишни ташкил этади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда ижтимоий таъминот муассасалари тармоғи қурилиши ва уларни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикой Ижтимоий таъминот вазирлиги ваколатига кирувчи бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;

аҳолига ижтимоий ёрдам бериш дастурларини маблағ билан таъминлаш учун маблағларни жалб этиш ишида давлат, жамоат, диний ва хайрия ташкилотлари, муассасалар ва корхоналарнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

пенсионерлар, ногиронлар, вояга етмаган болалари бўлган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг республика ва ҳудудий жамрармаларини белгиланган тартибда ташкил этади. Бу жамғармаларга тушувчи маблағларнинг тўлиқлигини, ўз вақтида тушишини ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилади. Жамғарма тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.



III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЖТИМОИЙ

ТАЪМИНОТ ВАЗИРЛИГИНИНГ ТАШКИЛИЙ

ФАОЛИЯТИ


8. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ўз ваколати доирасида:

амалдаги қонун ҳужжатларининг ижтимоий-таъминот тизимининг ҳудудий органларида ва ўзига қарашли ташкилотлар ва муассасаларда тўғри қўлланилиши устидан назоратни амалга оширади;

фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқади ҳамда улар бўйича зарур чора-тадбирлар куради; ижтимоий таъминот масалалари бўйича фуқароларни қабул қилишни амалга оширади;

ўзига қарашли ташкилотлар ва муассасаларнинг ҳамда ижтимоий таъминот ҳудудий органларининг кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;

ўзига қарашли ўқув юртларига, ижтимоий таъминот тизими раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларига ташкилий-услубий раҳбарликни ва уларнинг фаолиятини назорат қилишни амалга оширади;

оммавий ахборот воситалари ёрдамида республика аҳолисини ижтимоий таъминот масалаларидан хабардор қилади;

ижтимоий таъминот масалалари бўйича қонунчилик ва норматив ҳужжатлар дастурларини ишлаб чиқишга илмий муассасалар ва юқори малакали мутахассисларни шартнома асосида жалб қилади, ушбу масалалар бўйича вақтинчалик илмий жамоалар, экспертлар гуруҳлари ва кенгашларни белгиланган тартибда тузади;

ижтимоий таъминот органларининг талаб-даъво ишини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириғига кўра бошқа давлатларнинг ижтимоий таъминот, ижтимоий ҳимоя қилиш. органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича хорижий мамлакатлар билан ҳукуматлараро битимлар ва шартномаларни тайёрлашда ва тузишда иштирок этади.


9. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан тасдиқланадиган вазир бошчилик қилади. Вазир Вазирликка юклатилган вазифаларнинг бажарилиши ва унинг ўз хизматларини амалга ошириши учун шахсан жавоб беради.

Вазирнинг унинг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдаи озод қилинадиган ўринбосарлари бўлади, вазир ўринбосарлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди.


10. Ўзбекистон Республикаси ижтимоий таъминот вазири:

Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги фаолиятига раҳбарлик қилади;

республика Ижтимоий таъминот вазирлигига тегишли бўлган масалалар бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;

вазир ўринбосарлари ва вазирлик таркибий бўлинмалари раҳбарларининг уларга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномаси бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот бошқармалари раҳбарларини тайинлайди;

ўз ваколати доирасида ўзига қарашли барча ташкилотлар ва муассасалар ҳамда ҳудудий ижтимоий таъминот органлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, йўриқномалар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

Республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган доирада меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва марказий аппарат ходимлари сонини, унинг штат жадвалини, Вазирлик таркибий бўлинмалари тўғрисидаги Низомни, Вазирликка қарашли бўлган муассасалар тўғрисидаги Низомни тасдиқлайди;

Ижтимоий таъминот вазирлиги марказий аппарати ходимларини ва ўзига қарашли муассасалар ҳамда ўқув юртлари раҳбарларини амалдаги қонунчиликка мувофиқ лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни белгиланган тартибда фахрий унвонлар ва мукофотларга тавсия этади;

амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлади.


11. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигида вазир (ҳайъат раиси), лавозимлари бўйича вазир ўринбосарлари, Взирликнинг раҳбар ходимлари, Вазирликка бўйсунувчи ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъат аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


12. Ҳайъат имтимоий таъминот ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг муҳим масалаларини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот бошқармалари бошлиқлари ва бошлиқларнинг ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, бу органлар кенгашлари аъзоларини тасдиқлаш масалаларини кўриб чиқади. Ҳайъатнинг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, одатда, вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.

Вазир билан ҳайъат ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда вазир ўз қарорни ҳаётга жорий этади ва пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига маълум қилади. Ҳайъат аъзолари, ўз навбатида, ўз фикрларини Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигида ижтимоий таъминотнинг илмий-амалий муаммолари бўйича илмий тадқиқотларни режалаштириш ва ташкил этиш, тадқиқот натижаларини назорат қилиш, фан, техникса ютуқлари ва илғор тажрибани амалиётга жорий этиш юзасида тавсиялар ишлаб чиқиш учун илмий-услубий кенгаш тузилади. Йлмий-услубий кенгашнинг таркиби ва унинг тўғрисидаги Низом вазир томонидан тасдиқланади.


14. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига ойлик "Саховат" журналини таъсис этиш ва уни нашр этиш ҳуқуқи берилган.














Время: 0.2021
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск