Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ижтимоий таъминот ва ижтимоий сугуртани бошқариш ва молиялаштириш /

Ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармаси тўғрисида намунавий Низом (ЎзР ВМ 30.09.1993 й. 476-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 30 сентябрдаги

476-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармаси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ижтимоий таъминот бошқармаси давлат бошқарув органи ҳисобланади, вилоятда, Тошкент шаҳрида пенсионерларни, ногиронларни ва болали камхарж оилаларнинг пенсия таъминотини, уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил этади. Ўзининг бошқарув фаолиятида ҳам вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимлигига, ҳам Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига буйсунади.


2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларга, Олий Кенгашнинг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Президент ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг буйруқлари, қарорлари, йўриқномалари ва кўрсатмаларига, халқ депутатлари Кенгаши, вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокимлиги қарорларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.


3. Вилоят (Тошкент шаҳар) ижтимоий таъминот бошқармаси юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида мустақил балансга, ҳисоб ва бошқа (шу жумладан валюта) рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга, шунингдек, тегишли муҳр ва тўрт бурчак муҳрга эга бўлади, судда ёки хўжалик судида даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.


4. Ижтимоий таъминот бошқармаси аппаратини маблағ билан таъминлаш вилоят (Тошкент шаҳри) бюджетининг давлат бошқарув органларини таъминлашга йўналтириладиган мaблaғлapи ҳисобига амалга оширилади.


5. Бошқармага шаҳар, туман ижтимоий таъминот бўлимлари, ногиронлар учун интернат уйлар, ҳунар-техника билим юртлари бевосита буйсунадилар.

Бошқарма ўз фаолиятини давлат бошқарувининг вилоят (шаҳар) бошқа органлари, даволаш-меҳнат экспертизаси бўлимлари, шунингдек, туманлар, шаҳарларнинг ижро этувчи ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари ва хайрия жамғармалари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


6. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот бошқармалари туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари мудирларини туман (шаҳар)лар ҳокимларининг тавсияномаларига биноан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги билан келишилгандан кейин лавозимга тайинлайдилар ва лавозимдан озод қиладилар.



II. ҲУДУДИЙ ИЖТИМОИЙ ТАЬМИНОТ

БОШҚАРМАСИНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ХИЗМАТЛАРИ


7. Қуйидагилар ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

вилоят (Тошкент шаҳри) ҳудудида давлат пенсия таъминотини ва ижтимоий хизмат кўрсатишни ташкил этиш;

пенсия ва ижтимоий хизмат кўрсатиш масалалари бўйича амалдаги қонунларнинг ва норматив ҳужжатларнинг тўғри қўлланишини таъминлаш;

ижтимоий таъминот органлари ва муассасаларига ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиш;

вилоят (Тошкент шаҳар ) органларининг, муассасаларнинг, мулкчиликнинг барча турларидаги корхоналарнинг пенсия таъминотини ривожлантириш ва меҳнатга лаёқатсиз аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш масалалари бўйича фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаштириб бориш;

вилоятда (Тошкент шаҳрида) кекса ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

пенсия ва нафақалар тўлашга йўналтириладиган ижтимоий суғурта мабларларидан тўғри фойдаланишни таъминлаш, ушбу масалаларида Ижтимоий суғурта жамғармаси аппарати билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

амалдаги қонунларда назарда тутилган имтиёзларнинг берилишини назорат қилиш;

пенсионерлар, ногиронлар, меҳнатга лаёқатсиз бошқа фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг моддий фаровонлигини яхшилаш бўйича таклифларни тайёрлаш, асослаш ва киритиш, ушбу йўналишда вилоят (Тошкент шаҳар) дастурларини тузиш, уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш ва услубий таъминлаш;

вилоятда (Тошкент шаҳрида) аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича давлатга қарашли бўлмаган ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарни барпо этиш ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил қилиш, уларнинг хўжалик фаолиятидан олишадиган маблағларини ижтимоий ёрдам дастурини мaблaғ билан таъминлашга ва ижтимоий таъминот тизимининг моддий базасини мустаҳкамлашга жалб қилиш;

ахборотларни умумлаштиришнинг, ижтимоий таъминот бўйича пенсиялар ва нафақаларни тайинлаш ҳамда тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш;

даволаш-меҳнат экспертизасини ташкил этишда қатнашиш, ногиронларни тиббий-ижтимоий жиҳатдан тиклаш масалаларида даволаш-меҳнат эксперт комиссиялари ва бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

ногиронларни протез-ортопедия ёрдами билан таъминлаш, унга муҳтож бўлган кишиларни ҳисобга олишни ташкил этишни назорат қилиш, ушбу масалаларда протез-ортопедия саноати корхоналари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

ногиронлар ва кексалар учун интернат уйларда, пансионатлара бўлган фуқароларни керакли моддий-маиший, тиббий хизмат билан таъминлаш;

аҳолининг энг камхарж қатламларига давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдамнинг мўлжалланган кишиларга етиб боришини таъминлаш чора-тадбирларини тайёрлаш ва амалга ошириш, ушбу масалаларда ижро этувчи ҳокимият органлари, хайрия ва бошқа жамоат ташкилотлари билан узаро ҳамкорлик қилиш.


8. Ҳудудий бошқарма ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади:

а) ижтимоий таьминот тизимини ривожлантириш бўйича:

давлат бошқарувининг вилоят (Тошкент шаҳар) органлари, туманлар ва шаҳарларнинг ишро этувчи органлари билан, шунингдек, ногиронлар, шу жумладан, кўрлар, карлар, байналмилалчи жангчилар, атом станцияларидаги ҳалокатлар оқибатларини тугатиш қатнашчилари жамиятлари иштирокида давлат ёрдамига муҳтож бўлган пенсионерларни, ногиронларни, болали оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни, яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

турмуш даражасини таҳлил қилиш ва унинг истиқболини белгилаш асосида, аҳолини кўрсатиб ўтилган тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг вилоят (Тошкент шаҳар) дастурини ишлаб чиқади, туман (шаҳар) дасурларини ишлаб чиқишда туман (шаҳар) ҳокимликларига ёрдам беради;

б) пенсия таьминоти ва нафақалар билан таъминлашни ташкил этиш бўйича:

давлат пенсиялари ҳамда нафақаларини тайинлаш ва тўлашга доир ишларни ташкил қилади;

ижтимоий таъминот бўйича пенсия ва нафақаларни маблағ билан таъминлаш, тўлаш масалалари борасида Ижтимоий cyғypта жамғармаси билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

ижтимоий таъминот бўйича пенсиялар ва нафақаларга қўшимча имтиёзлар ҳамда устамалар белгилашга доир ишларни ташкил этади, бундай имтиёзлар ва устамаларнинг туман, шаҳар даражасида жорий қилинишини таъминлайди;

имтиёзли пенсия билан таъминлаш ҳуқуқини берузчи ишлаб чиқаришлар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўлланиш масалалари бўйича ижро этувчи ҳокимиятнинг вилоят, туман, шаҳар органлари, тармоқ бирлашмалари ва корхоналари билан узаро ҳамкорлик қилади;

пенсия таъминотининг давлатга қарашли бўлмаган тизимини ривожлантиришда қатнашади;

республика, вилоят олдидаги алоҳида ҳизматлар учун тайинланган шахсий пенсияларнинг тўланишини амалга оширади;

в) ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида:

давлат бошқарувининг вилоят органлари, ижро этувчи ҳокимиятнинг шаҳар ва туман органлари иштирокида кекса фуқароларга, ногиронларга, болали оилаларга ҳамда аҳолининг давлат ёрдамига муҳтож бўлган бошқа гуруҳларига ижтимоий-маиший хизмат кўрсатишни ташкил қилади;

уларга қонунчилик билан белгиланган имтиёзлар, санаторий ва курортларда даволаниш учун йўлланмалар ҳамда ҳаракатланишнинг махсус воситалари берилиши, кўрсатилган фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг янги шакл ва турлари жорий этилиши устидан назоратни таъминлайди;

ижтимоий таъминот муассасаларида  ногиронлар учун интернат уйларда, пансионатларда, санаторийларда, ҳунар-техника билим юртларида бўлган кекса фуқаролар ва ногиронларга моддий-маиший, тиббий-ижтимоий ва маданий хизмат кўрсатишни, ушбу муассасаларнинг моддий базасини мустаҳкамлаьини ташкил этади ва назорат қилади;

пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатадиган давлатдан ташқари хизматлар ва муассасаларни ташкил этишга кўмаклашади;

хўжалик фаолиятидан олинган мaблaғлapни аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш дастурини маблағ билан таъминлашга йўналтириш мақсадида тасарруфидаги ижтимоий-маиший муассасалар ишини, шу жумладан, уларнинг тижорат фаолиятини мувофиқлаштириб боришни таъминлайди;

ижро этувчи ҳокимиятнинг маҳаллий органлари орқали пенсионер ва ногиронларга маҳаллий солиқ йиғимлари бўйича имтиёзлар бериш чораларини кўради;

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурини Maблағ билан таъминлаш учун мaблaғлap жалб этишга доир ишларда давлат, жамоат, диний ва хайрия ташкилотлари, муассасалари ва корхоналарининг ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлайди;

пенсионерларни, ногиронларни, болили оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳудудий жамғармасини белгиланган тартибда ташкил қилади. Ушбу жамғармага маблағларнинг тўлиқ, ўз вақтида тушиши ва улардан белгиланган мақсадда фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;

г) тиббий-ижтимомй экспертиза, ногиронпарнинг қобипиятини тиклаш ва уларга протез-ортопедия ёрдами кўрсатиш бўйича:

ногиронларни тиббий-ижтимоий жиҳатдан тиклаш масалаларида ДМЭ (даволаш-меҳнат экспертизаси) хизмати билан доимий равишда ўзаро ҳамкорлик қилади;

тасарруфидаги ҳунар-техника билим юртларига ногиронларни ҳунарга ўргатиш, қайта ўқитиш ва ишга жойлаштириш бўйича раҳбарлик қилади;

ногиронлар ва кекса фуқаролар учун инфраструктура объектларининг қулай бўлишини таъминлайдиган шаҳар қурилиши соҳасида давлат сиёсатини шакллантиришда қатнашади;

ногиронларнинг жамоат ташкилотларига ногиронлар учун иш ўринлари яратишда ва уларни ишга жойлаштиришда ёрдам кўрсатади;

вилоятда, Тошкент шаҳрида ногиронлар ва пенсионерлар меҳнатидан фойдаланиш бўйича ихтисослаштирилган корхоналарни ташкил қилиш ва ривожлантиришга, меҳнатнинг касаначилик турларини ва иш билан таъминлашнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга ёрдам беради;

ногиронларни ижтимоий жиҳатдан тиклаш босқичи сифатида ногиронларнинг жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатини ривожлантиришга кўмаклашади;

вилоят, Тошкент шаҳри бўйича махсус транспорт воситаларига, ишлаб чиқариш ва маиший тусдаги мосламаларга, ногиронларнинг қобилиятини тиклаш ва уларни парваришлашнинг бошқа техник воситаларига бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб боради ва аниқлайди;

ногиронларни тиббий-ижтимоий жиҳатдан ва уларнинг касб қобилиятини тиклаш марказларини ҳамда ногиронларни ва кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш вазифасини амалга оширадиган бошқа ташкилотларни ташкил этишга ва уларнинг фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашади;

тиббий маълумотлар бўйича протез-ортопедия ёрдамига муҳтож бўлган пенсионерлар ва ногиронпарни ҳисобга олишни ташкил қилиш, протез-ортопедии буюмларига буюртмаларнинг протез корхоналари томонидан бажарилиши, белгиланган муддатларга риоя қилиниши ва уларнинг сифати устидан назоратни таъминлайди, протезлаш бўйича ногиронларга кўрсатилган хизматлар учун молиявий ҳисоб-китобларниг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлайди;

д) молия ва хўжалик фаолияти бўйича:

вилоят, Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот тизимида режалаштириш-молия ишларини ташкил этади, бунинг учун тармоқни ривожлантириш истиқболини ишлаб чиқади ҳамда тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўтказиладиган ижтимоий ҳимоя қилиш тадбирларини маблағ билан таъминлайди;

пенсия ва нафақаларга қилинадиган харажатлар режасини ҳамда тегишли вилоят, Тошкент шаҳар бюджети ҳисобига маблағ билан таъминланадиган бошқарманинг ўзини маблағ билан таъминлаш сметасини тузади, унинг тасдиқланишини ва ижросини таъминлайди;

вилоят, Тошкент шаҳри бўйича харажатларни маблағ билан таъминлашнинг йиғмa режаси тузилишини таъминлайди, тасарруфидаги муассасаларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатади, тасдиқланган харажат сметаларининг улар томонида, бажарилишини ҳамда уларни таъминлаш учун ажратилган маблағлардан фойдаланилишини назорат қилади;

вилоят, Тошкент шаҳри бўйича аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг ҳар хил турларини ташкил этишга доир иқтисодий асослашларни тайёрлайди;

ўз ҳуқуқ доирасида бошқарма, шаҳар ва туман органлари ҳамда муассасалари ходимлари меҳнатини ташкил қилишни, меъёрлашни ва унга ҳақ тўлашни такомиллаштириш бўйича тадбирларни амалга оширади;

тасарруфидаги муассасаларнинг хўжалик фаолияти бўйича баланслар ва ҳисоботларни кўриб чиқади, тасарруфидаги ташкилотлар ва корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини идора ичида назорат қилишни амалга оширади, аниқланган қоида бузишларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради;

тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар томонидан давлат марказлашган капитал маблағларидан самарали фойдаланилишини таъминлайди, ижтимоий таъминот тизими янги ташкилотлари муассасаларини қуриш, ишлаб турганларини қайта қуриш ва техника билан қайта жиҳозлаш бўйича истиқболли дастурларни ишлаб чиқишни ташкил этади;

хизмат кўрсатиладиган ҳудуддаги туманлар, шаҳарларнинг ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда ижтимоий таъминот муассасалари тармоқларини қуриш ва ривожлантириш, шунингдек, вилоят (Тошкент шаҳар) ижтимоий таъминот бошқармаси ҳуқуқ доирасига кирадиган бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.



III. ҲУДУДИЙ ИЖТИМОИЙ ТАЬМИНОТ

БОШҚАРМАСИНИНГ ТАШКИЛИЙ

ФАОЛИЯТИ


9. Ижтимоий таъминот бошқармаси ўз ҳуқуқ доирасида:

ижтимоий таъминот тизимининг туман, шаҳар органларида ҳамда тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасаларда амалдаги қонунчиликнинг тўғри қўлланилишини назорат қилишни амалга оширади;

фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятларини қонунларда белгиланган муддатларда кўриб чиқади ва улар бўйича зарур чора-тадбирлар кўради; ижтимоий таъминот масалалари бўйича фуқароларни қабул қилишни амалга оширади;

тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек, ижтимоий таъминот туман, шаҳар органлари ходимларини жорий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тадбирларини ташкил қилади ва ўтказади; тасарруфидаги ҳунар-техника билим юртлари фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарликни ва назорат қилишни амалга оширади;

вилоят (Тошкент шаҳри) аҳолисини радио, телевидение, газета ва журналлар орқали ижтимоий таъминот масалалари бўйича хабардор қилиб туради;

ижтимоий таъминот органларининг, шу жумладан, меҳнат жароҳати олган ёки касб касалликларига чалинган ишчилар ва хизматчилар кўрган зарар учун жавобгар бўлган корхоналар, муассасалардан ва ташкилотлардан пенсия суммаларини ундириб олиш бўйича шикоят-даъво ишларини ташкил қилади.


10. Вилоят (Тошкент шаҳар) ижтимоий таъминот бошқармасига вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсияномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади. Бошлиқ бошқармага юклатилган вазифаларнинг бажарилиши ва унинг ўз функцияларини амалга ошириши учун шахсан жавоб беради. Бошлиқнинг унинг тавсияномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан, вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ўринбосарлари бўлади.

Бошқарма бошлиғи ва бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимига олий юридик ёки олий иқтисодий маълумотга ҳамда ижтимоий таъминот органларида камида уч йил раҳбарлик иш стажига эга бўлган шахслар тайинланиши мумкин.


11. Ижтимоий таъминот бошқармаси бошлиғи:

бошқарма фаолиятига раҳбарлик қилади;

бошлиқ ўринбосарининг ва таркибий тузилмалар раҳбарларининг ўзларига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун жавобгарлик даражасини белгилайди;

ўз ҳуқуқ доирасида тасарруфидаги барча ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек, туман, шаҳар ижтимоий таъминот органлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

бошқарма аппаратининг штат жадвалини, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни, ходимларнинг лавозим вазифаларини тасдиқлайди;

ижтимоий таъминот бошқармаси аппарати ходимларини ҳамда тасарруфидаги муассасалар ва ўқув юртлари раҳбарларини амалдаги меҳнат қонунларига мувофиқ лавозимга тайинлайди ва лавозимдан бўшатади; кадрлар билан якка тартибда тарбиявий ишлар олиб боради;

алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни белгиланган тартибда фахрий унвонлар ва мукофотларга тавсия этади;

тасдиқланган сметалар ва ажратилган маблағлар доирасида кредитлар ва маблағларни бошқаради, молия-штат интизомига риоя қилишни, пул маблағлари ва моддий бойликларнинг сақланишини таъминлайди;

амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлади. Ижтимоий таъминот бошқармаси бошлиғи ўзига берилган айрим ваколатларни ўзига бўйсунувчи мансабдор шахсларга вақтинчалик бериш ҳуқуқига эгадир (бошқарма бошлиғи сифатида унинг мутлақ ҳуқуқ доирасига тааллуқли бўлган ҳуқуқлар бундан мустасно).


12. Вилоят (Тошкент шаҳар) бошқармаси аппаратига олий юридик, иқтисодий маълумотга ва танланган иш йуналиши бўйича махсус маълумотга ҳамда шаҳар, туман ижтимоий таъминот органлар ва муассасаларида раҳбарлик ёки мутахассислик лавозимларида камида бир ярим йил иш стажига эга бўлган мутахассислар қабул қилиниши мумкин.


13. Ижтимоий таъминот бошқармасида бошқарма бошлиғи (Кенгаш раис), лавозим бўйича бошлиқ ўринбосарлари, бошқарманинг раҳбар ходимлари, тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларидан иборат таркибда Кенгаш тузилади.

Кенгаш аъзолари вилоят ва Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот бошқармаси бошлиқларининг тавсияномаларига биноан Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланадилар.

Кенгаш пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий таъминлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя қилишнинг энг муҳим масалаларини, туман (шаҳар) ижтимоий таъинот бўлимлари мудирлари ва мудир ўринбосарларини тайинлашни келишиш масалаларини кўриб чиқади. Кенгаш қарорлари, одатда, бошқарма бошлиғининг буйруқлари билан амалга оширилади.


14. Ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармасининг намунавий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 16 июлдаги 358-сон қарори билан тасдиқланган ва у қуйидагилардан иборат бўлади:

пенсия хизмати кўрсатишни ташкил этиш бўлими;

ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бўлими;

молия ва назорат бўлими;

ташкилий-ҳуқуқий ишлар бўлими.












Время: 0.2240
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск