Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / ЎЎ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.10.1993 й. 480-сон "Республика меҳмонхона хўжалиги ва туризм Ўзбекистон-Туркия лицейини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.10.1993 й.

N 480


РЕСПУБЛИКА МЕҲМОНХОНА ХЎЖАЛИГИ ВА

ТУРИЗМ ЎЗБЕКИСТОН-ТУРКИЯ ЛИЦЕЙИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбектуризм" миллий компанияси туристик комплекслари ва ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси отель ва меҳмонхоналари ишларини жаҳон талаблари даражасида ташкил эта оладиган малакали мутахассислар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, "Ўзбектуризм" миллий компанияси ва Туркия Республинаси Миллий таь лим вазирлигининг 1993/94-ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳридаги 24-ўрта ҳунар билим юрти негизида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Республика меҳмонхона хужалиги ва туризм Ўзбекистон-Туркия лицейини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

мазкур уқув юрти фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон-Туркия лицейлари фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида" 1993 йил 27 майдаги 255-сон қapoрига ҳамда шу қарор билан тасдиқланган лицей тўғрисидаги низомга амал қилсин;

ўқув юртини таъминлаш, ўқувчиларнинг озиқ-овқати ва кийим-кечаги, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан ишга қабул қилинган раҳбар, муҳандис-педагог ва техник ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш учун амалдаги нормативларга мувофиқ ҳар йилги бюджет маблағлари ажратсин.


3. "Ўзбектуризм" миллий компанияси:

меҳмонхона хўжалиги ва туризм Ўзбекистон-Туркия лицейи билан, республика туристик комплекси эҳтиёжларига мувофиқ, малакали кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида узоқ муддатли шартнома тузсин;

Республика Ўзбекистон Республикасининг меҳмонхона комплексларида ва чет мамлакатларда ишлаб чиқариш практикасини сифатли утказишни, кейинчалик уларни эгаллаган ҳунари ва малакасига мувофиқ ишга жойлаштиришни таъминласин;

лицейнинг уқув-моддий негизини янгилаб бориш, педагог кадрларни раҳбатлантириш учун ҳap йили қўшимча маблағлар ажратсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва "Ўз-бектуризм" миллий компанияси:

2 ой муддатда Туркия Республикасининг Миллий таълим вазирлиги ва Туризм вазирлиги билан мазкур лицейни услубий, кадрлар ва моддий-техникавий таъминлашда узаро ҳамкорлик қилиш, ушбу ўқув юрти ўқувчиларининг Туркиянинг юқори классли отелларида тажриба ўрганишини ташкил этиш тўғрисида битим тузсинлар;

1993/94-ўқув йили бошлангунгача лицейнинг ўқув кабинетлари ва лабораторияларини таъмирлашни ҳамда зарур техника воситалари, лаборатория асбоб анжомлари билан жиҳозлашни таъминласинлар;

мазкур лицейда қўлланиш учун Туркия томонидан берилган ўқув-дастурий ҳужатни бир ой муддатда ўргансинлар, зарурат бўлганда уни Ўзбекистоннинг миллий хусусиятлари ва анъаналарини ҳисобга олган ҳолда қайта ишласинлар ҳамда унга тузатишлар киритсинлар;

"Ўзбектуризм" миллий компаниясининг минтақавий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси органлари иштирокида ҳар йили хизмат кўрсатиш соҳаси касбларига мойил ва зарур базавий маълумотга эга бўлган ёшларни Республика меҳмонхона хужалиги ва туризм Ўзбекистон-Туркия лицейида ўқишга юбориш учун танлашни амалга оширсинлар.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда Республика меҳмонхона хужалиги ва туризм Ўзбекистон-Туркия лицейи биноси ва хоналарини у ерда жойлашган бошқа ташкилотлардан бўшатсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари минтақа эҳтиёжларига мувофиқ Республика меҳмонхона хўжалиги ва туризм Ўзбекистон-Туркия лицейида ўқишга юбориш учун иқдидорли ёшларни танлашга амалий ёрдам кўрсатишда фаол қатнашсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим ва зирлиги Халқ таълими вазирлиги "Ўзбектуризм миллий компанияси билан биргаликда иқтидорли ёшларнинг замонавий меҳмонхона хўжалиги ҳамда туристик комплекслар мутахассисликлари бўйича касб маълумотини узлуксиз давом эттиришлари учун Республика меҳмонхона хўжалиги ва туризм Ўзбекистон-Туркия лицейини тамомлаганларни олий ва ўрта махсус ўқув юртларига қабул қилиш шартлари ва тартибини белгиласинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлимига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Муталов


















Время: 0.1445
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск