Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.02.2007 й. ПҚ-586-сон "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги айрим қонун ҳужжатларининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.02.2007 й.

N ПҚ-586


ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН

ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА

ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ

КУРАШИШ СОҲАСИДАГИ АЙРИМ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ва хўжалик юритувчи субъектларнинг банк тизимига ишончини мустаҳкамлашга оид кейинги чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 12 январдаги ПҚ-565-сонли қарорига мувофиқ:


1. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги айрим қонун ҳужжатларининг амал қилиши иловага мувофиқ 2013 йилнинг 1 январига қадар тўхтатиб турилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бир ҳафта муддатда мазкур қарор иловаларида кўрсатилган қонун ҳужжатларининг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туришдан келиб чиққан ҳолда идоравий норматив ҳужжатларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти марказий аппарати, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов





ЎзР Президентининг

20.02.2007 й.

ПП-586-сон Қарорига

1-ИЛОВА


Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши

курашиш соҳасидаги амал қилиши 2013 йилнинг 1 январига

қадар тўхтатиб туриладиган қонун ҳужжатларининг

РЎЙХАТИ

N

Амал қилиши тўхтатиб туриладиган қонун ҳужжатлари

    

Қонун ҳужжатларининг

тўхтатиб туриладиган қисмлари

  

     

   

1

    

  

ЎзР Президентининг 21.04.2006 й. ПҚ-331-сон

"Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга,

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга

қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорида:



2-банд иккинчи хат боши

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бажарилишини назорат қилиш қисмида



2-банд бешинчи хат боши

бутунлай


2-банд олтинчи хат боши

қонун ҳужжатларига мувофиқ назорат қилинадиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар қисмида


2-банд еттинчи хат боши

жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари қисмида


2-банд саккизинчи хат боши

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишларининг олдини олиш масалалари қисмида

   

  

2

  

  

ЎзР Президентининг 21.04.2006 й. ПҚ-331-сон Қарорига 1-илова

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни

легаллаштиришга қарши курашиш департаменти тўғрисида"ги Низомда:


4-банд

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ҳамда терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноий ишларни кўриш қисмида


7-банд иккинчи хат боши

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бажарилишини назорат қилиш қисмида


7-банд бешинчи хат боши

бутунлай


7-банд олтинчи хат боши

жиноятлар ва ҳуқуқ бузилишлари ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ назорат қилинадиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар қисмида


7-банд еттинчи хат боши

жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари қисмида


7-банд саккизинчи хат боши

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишларининг олдини олиш масалалари қисмида


8.3-кичик банд

бутунлай


8.5-кичик банд иккинчи хат боши

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳолатлари қисмида


8.6-кичик банд иккинчи хат боши

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳолатлари қисмида


8.6-кичик банд саккизинчи хат боши

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ қонун ҳужжатлари бузилиши қисмида


8.6-кичик банд тўққизинчи хат боши

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш масалалари қисмида


8.8-кичик банд

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш соҳасида қонун бузилиши ҳолларини ҳисобини юритиш қисмида


9-банд тўртинчи хат боши

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноят содир этишда шубҳа қилиш қисмида


9-банд бешинчи хат боши

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятларга алоқадорлиги аниқланган ҳолларда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг телекоммуникация воситалари ва компьютер маълумотлар базалари қисмида


9-банд олтинчи, еттинчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи хат бошилари

бутунлай


9-банд ўн еттинчи хат боши

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш масалалари қисмида


15-банд иккинчи хат боши

жиноий фаолиятдан олинган даромадларнинг легаллаштирилиши ва терроризмнинг молиялаштирилиши билан боғлиқ жиноят ишлари қисмида


15-банд учинчи хат боши

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш қисмида


16-банд

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ҳужжатлар қисмида


17-банд

жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ олинадиган маълумотлар қисмида


19-банд

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш қисмида


VIII бўлим

бутунлай


24-банд иккинчи хат боши

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш қисмида


24-банд учинчи хат боши

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш қисмида


24-банд бешинчи хат боши

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар қисмида

3

ЎзР ВМ 23.06.2006 й. 123-сон "ЎзР Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

  

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ ахборотлар қисмида


4

ЎзР ВМ 30.06.2006 й. 126-сон "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни бериш тартиби тўғрисида"ги Қарори


бутунлай

    



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 7-8-сон, 62-модда.









































Время: 0.2088
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск