Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.02.2007 й. ПҚ-589-сон "Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.02.2007 й.

N ПҚ-589



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР ТАРМОҚЛАРИНИ

БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Телекоммуникациялар тўғрисида", "Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, телекоммуникациялар соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини ошириш, фавқулодда вазиятларда телекоммуникация ресурслари ва тармоқларининг ишончли фаолиятини, улардан марказлашган ҳолда фойдаланишни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникация ресурслари ва тармоқларини бошқариш тизими тўғрисидаги низом (бундан кейин матнда Телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизими деб юритилади) 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизими кундалик шароитлар ва фавқулодда вазиятларда телекоммуникация вазифаларини ўз вақтида ва самарали ҳал этишга мўлжалланган ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги телекоммуникациялари тармоқларини бошқариш тизимини, шунингдек идоравий мансублигидан қатъи назар, телекоммуникация операторларини ўз ичига олади (телекоммуникация хизматларининг махсус истеъмолчилари - Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ИИВ, ФВВ, ДХХ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги МҲА тармоқлари бундан мустасно).

2. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги телекоммуникациялар тармоғининг давлат томонидан бошқарилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимининг шакллантирилиши ва самарали фаолият юритишини таъминлайдиган махсус ваколатли орган этиб тайинлансин.

Белгилаб қўйилсинки, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

кундалик шароитларда - телекоммуникациялар соҳасида ягона техник сиёсатни олиб боради; телекоммуникация ресурслари ва тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, Телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимига кирувчи операторлар ва провайдерлар фаолиятининг мувофиқлаштирилишини таъминлайди; уларнинг техник ҳолати ва фавқулодда вазиятлардаги ишларга тайёрлигини назорат қилади;

фавқулодда вазиятларда - идоравий мансублигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация ресурслари ва тармоқларидан устувор даражада фойдаланиш ва уларни марказлашган ҳолда бошқариш ҳуқуқи берилади (махсус истеъмолчиларнинг тармоқлари ва воситалари бундан мустасно); мамлакат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари йўлида уларнинг барқарор ишлашини ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини марказлаштирилган бошқариш режимига ўтказиш, шунингдек фавқулодда вазиятларда улардан фойдаланишни тўхтатиб туриш ёки чеклаш тўғрисида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор қабул қилинади.

3. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига бевосита бўйсунадиган Телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини бошқариш масалалари бўйича ишчи органи этиб белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, Телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази:

Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимига кирувчи операторлар тармоқлари ва ресурсларининг самарали фаолият юритиши ва улардан оқилона фойдаланиш, зарур ҳолларда мамлакат манфаатлари йўлида, фавқулодда вазиятларда улардан марказлашган ҳолда фойдаланишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштиришни амалга оширади;

чет мамлакатларнинг телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш марказлари билан ўзаро ҳамкорликда Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш миллий маркази вазифасини бажаради.

Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш Республика маркази тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати билан биргаликда 2007 йил 1 июнгача бўлган муддатда телекоммуникациялар тармоқлари ва ресурсларини марказлашган ҳолда бошқариш, фавқулодда вазиятларда уларнинг фаолиятини чеклаш ёки тўхтатиб туришни жорий этиш тартибини, шунингдек мамлакат хавфсизлиги манфаатлари йўлида фойдаланиш учун Ўзбекистон телекоммуникациялари тармоқлари ва ресурсларини тайёрлаш ҳамда бериб қўйиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.


5. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги:

уч ой муддатда телекоммуникация операторлари билан тузилган лицензия битимларига кундалик шароитларда телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш бўйича операторлар фаолиятининг мувофиқлаштирилишини таъминлаш, шунингдек фавқулодда вазиятларда телекоммуникациялар тармоқларини марказлашган ҳолда бошқариш борасида мазкур қарор талабларидан келиб чиқадиган ўзгартишлар киритилишини таъминласин;

2007 йил 1 сентябргача бўлган муддатда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимларини ташкил этиш ва модернизация қилиш дастурини кейинчалик Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш ягона тизимига улаш учун белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2008 йилнинг 1 мартигача телекоммуникация операторлари маблағларини жалб этиш йўли билан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини автоматлаштирилган бошқариш тизимини унга операторларнинг телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимларини улаган ҳолда ташкил этсин ва ишга туширсин (махсус истеъмолчиларнинг тармоқлари бундан мустасно).


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрласин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 7-8-сон, 63-модда.




























































Время: 0.3268
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск