ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар бозори / Ҳисоб-китоб-клиринг ташкилотлари /

Иккиламчи бозорда эркин конвертация қилинадиган валютада амалга ошириладиган қимматли қоғозлар билан битишувларга ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 22.02.2007 й. 1658-сон билан рўйхатга олинган ҚҚБФМНҚМ 29.12.2006 й. 2006-17-сон, МВ 5-сон, МБ Бошқарувининг 283-В-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 22 февралда 1658-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази, Молия вазирлиги,

Марказий банк Бошқарувининг

2006 йил 29 декабрдаги

2006-17, 5, 283-В-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Иккиламчи бозорда эркин конвертация қилинадиган

валютада амалга ошириладиган қимматли қоғозлар

билан битишувларга ҳисоб-китоб-клиринг

хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, 7-сон, 354-модда), "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, 1-2-сон, 6-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 387-модда) мувофиқ, иккиламчи бозорда эркин конвертация қилинадиган валютада амалга ошириладиган корпоратив қимматли қоғозлар билан битишувлар бўйича ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда ҲКП деб юритилади) - қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг тегишли лицензияси асосида қимматли қоғозларга доир битимлар бўйича ҳисоб-китоб-клиринг операцияларни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси;


савдоларнинг ташкилотчиси - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган ва биржа ёки биржадан ташқари қимматли қоғозлар савдосини ташкил этиш бўйича фаолиятни белгиланган тартибда амалга оширувчи, ҲКП билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузган юридик шахс;


ҲКП аъзоси - қимматли қоғозлар бозорида ўзи тузган битимлар бўйича ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш тўғрисида ҲКП билан шартнома имзолаган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси;


савдолар қатнашчилари - ҲКП аъзолари ёки ўз номидан ва ўз ҳисобидан ёхуд ўз мижозлари учун қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш учун ташкиллаштирилган савдоларда иштирок этувчи мижозлар;


савдо ҳисоб рақами - депонентнинг қимматли қоғозларини сақлаш ва ташкиллаштирилган савдоларга қўйилган ёки ташкиллаштирилган савдоларда тузилган битимлар бўйича олинган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг (кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб юритилади) ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар мажмуи;


ҲКПдаги шахсий ҳисоб рақам - мижоз ёки ҲКП аъзосининг, шунингдек савдолар ташкилотчилари ва Марказий депозитарийнинг пул маблағларини ҳисобга олиш учун мўлжалланган ҲКПнинг ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар мажмуи;


тўловга қараб етказиб бериш - қимматли қоғозларга доир битимларни бажариш тартиби, бунда қимматли қоғозлар ва пул маблағларини ўтказиш фақат ҳисоб-китоб-клиринг операциялари иштирокчиларининг ҳисоб рақамларида амалга оширилган битимларни бажариш учун мўлжалланган зарур миқдордаги қимматли қоғозлар ва пул маблағлари борлиги текширилганидан ва гувоҳлантирилганидан (тасдиқланганидан) сўнг амалга оширилади;


"савдоларга чиқариш ҳаракати тўхтатилди" бўлими - биржа ва биржадан ташқари савдо тизимларида сотиш учун қўйиладиган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган махсус бўлим. Мазкур бўлим фақат савдолар қатнашчисининг Марказий депозитарийдаги савдо ҳисобварағида очилиши мумкин;


"етказиб бериш ҳаракати тўхтатилди" бўлими - ташкиллаштирилган савдолар натижаларига кўра қимматли қоғозлар бўйича мажбуриятларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Мазкур бўлим фақат савдолар қатнашчисининг Марказий депозитарийдаги савдо ҳисоб рақамида очилиши мумкин;


қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази;


хизмат кўрсатувчи банк - ҲКПнинг ўзи томонидан хўжалик фаолиятини юритиш учун мўлжалланган ҲКПнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамига ва (ёки) ҲКП аъзолари ва мижозларининг пул маблағларини ҳисобга олиш ва сақлаш учун мўлжалланган талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамига хизмат кўрсатиш бўйича ҲКПга хизматлар кўрсатувчи банк.

2. ҲКП фаолияти Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, 7-сон, 354-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон "Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида ҳисоб-китоб-клиринг палаталари тўғрисида низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 65-модда), мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

3. Ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилиши лозим.



II. ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ЭРКИН

КОНВЕРТАЦИЯ ҚИЛИНАДИГАН

ВАЛЮТАДА ОЛИБ БОРИШ БЎЙИЧА

ҲКП ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Эркин конвертация қилинадиган валютада тузиладиган қимматли қоғозлар битишувлари бўйича ҳисоб-китоблар "тўловга қараб етказиб бериш" тамойили асосида амалга оширилади.


5. ҲКП, савдолар қатнашчиларининг эркин конвертация қилинадиган валютадаги пул маблағларини ҳисобга олиш ва сақлаш мақсадида, қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда хизмат кўрсатувчи банкда талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамини очади.


6. Резидентларнинг хорижий банклардаги ҳисоб рақамлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган савдоларнинг ташкилотчилари савдо майдончаларида тузилган қимматли қоғозлар билан битишувлари бўйича эркин конвертация қилинадиган валютадаги пул ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилади.


7. Савдоларнинг ташкилотчилари савдо майдончаларида ўтказиладиган битишувлар бўйича қимматли қоғозларни сотиш ёки сотиб олиш баҳоси фақат Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида кўрсатилади.


8. Агар, савдоларнинг ташкилотчилари қоидаларида ёхуд қимматли қоғозлар сотувчисининг топшириқ (воситачилик) шартномасида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, қимматли қоғозларни олувчи-норезидент, қимматли қоғозларнинг қийматини эркин конвертация қилинадиган валютадаги пул маблағларида тўлашга ҳақли.


9. Биржа ва ташкиллаштирилган биржадан ташқари савдоларда тузиладиган қимматли қоғозларнинг олди-сотди битишувлари бўйича эркин конвертация қилинадиган валютадаги ҳисоб-китоблар, ҲКПнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақами орқали амалга оширилади.


10. Норезидентлар иштирокида эркин конвертация қилинадиган валютада тузиладиган қимматли қоғозларнинг олди-сотди битишувлари бўйича ҳисоб-китоблар ва тўловлар, нақд пулсиз тартибда, шу жумладан, банк пластик карточкаларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.


11. Қимматли қоғозларни сотиб олиш учун пул маблағларни ҲКПнинг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамига ўтказиш:

юридик шахслар томонидан пул маблағларни ўзининг тегишли банкдаги ҳисоб рақамидан ҲКПнинг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамига кўчириш йўли билан;

жисмоний шахслар томонидан пул маблағларни ўзининг банк пластик карточкаларидан кўчириш йўли билан, шунингдек кейинчалик ҲКПнинг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамига кўчириш учун тегишли банкка нақд пул маблағларини қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда киритиш йўли билан амалга оширилади.


12. Жисмоний шахсларнинг қимматли қоғозларни сотиб олиш учун пул маблағларини ўтказишда, тўлов топшириқномасининг "Тўловчининг номи" устунида жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва фуқаролиги тўлиқ кўрсатилиши лозим. Акс ҳолда, ҲКП пул маблағларини унинг тегишли банкдаги ҳисоб рақамига қайтаришга ҳақли.

Жисмоний шахсларнинг пул маблағларини ҲКПнинг иккиламчи депозит ҳисоб рақамига ўтказиш учун тўлов топшириқномасининг "Тўлов мақсади" устунида жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг тури, ушбу ҳужжатнинг серияси ва рақами тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган бўлиши лозим.


13. Пул маблағларини ҲКПнинг иккиламчи депозит ҳисоб рақамига ўтказиш учун тўлов топшириқномасининг "Тўлов мақсади" устунида қўшимча равишда қуйидаги маълумотлар акс эттирилган бўлиши лозим:

савдолар ташкилотчисининг номи;

пул маблағларининг депонентга қўйилган муддати (депонентга қўйиш муддати кўрсатилмаган ҳолларда пул маблағлари бир ой муддатга депонентга қўйилади).

Инвестиция воситачиси мавжуд бўлганда, тўлов топшириқномасининг "Тўлов мақсади" устунида қуйидаги маълумотлар ҳам киритилади:

топшириқ (воситачилик) шартномасига мувофиқ, ушбу пул маблағларининг тақсимловчиси этиб тайинланган инвестиция воситачиси тўғрисида ("БИ ___-сон " сўзи ёзилади);

олувчи ва инвестиция воситачиси ўртасида тузилган шартноманинг тури, топшириқ (воситачилик) шартномаси тузилган рақами ва санаси;

Тўлов топшириқномасининг қолган барча устунлари банк қоидаларида белгиланган тартибда тўлдирилади.


14. Савдолар қатнашчиси, улар томонидан тўлов топшириқномасида кўрсатиладиган маълумотларнинг тўғрилиги, ишончлилиги ва тўлиқлиги учун жавобгар бўлади.


15. ҲКП, мазкур Низом талаблари бузилган ҳолда ҲКПнинг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари келиб тушган кундан эътиборан уч банк куни мобайнида хатога йўл қўйилган тўлов сифатида қайтаришга ҳақли.


16. Қайтарилиши шарт бўлган пул маблағлари ҲКПнинг тўлов топшириқномаси асосида олувчининг ҲКПдаги шахсий ҳисоб рақамидан унинг тегишли банкдаги ҳисоб рақамига кўчириш йўли билан уч банк куни мобайнида қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

пул маблағлари тақсимловчисининг аризаси асосида;

пул маблағларини депонентга қўйиш муддати мобайнида битишувлар амалга оширилмаган ҳолда;

битишувлар амалга оширилганидан кейин фойдаланилмаган қолдиқлар мавжуд бўлиб, пул маблағларини депонентга қўйиш муддати ўтган тақдирда;

қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда амалга оширилади.



III. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН

БИТИШУВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН

ЭРКИН КОНВЕРТАЦИЯ ҚИЛИНАДИГАН

ВАЛЮТАЛАРНИ ДЕПОНЕНТГА ҚЎЙИШ


17. Эркин конвертация қилинадиган валюталарни депонентга қўйиш, уни савдоларнинг ташкилотчиси қоидаларида белгиланган миқдорда ҲКПнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамига кўчириш йўли билан амалга оширилади.


18. Пул маблағларини депонентга қўйиш муддатлари ва қимматли қоғозлар бўйича ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш механизми ҲКПнинг қоидалари билан тартибга солинади.


19. Депонентга қўйилган пул маблағларининг ҳисобини юритиш ҲКП томонидан ҲКПдаги шахсий ҳисоб рақамидан кўчирмалар асосида амалга оширилади.


20. ҲКПнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамига депонентга қўйиш учун эркин конвертация қилинадиган валюталарни кўчириш қуйидаги ҳужжатлардан бири асосида амалга оширилади:

ҲКП аъзоси билан қимматли қоғозларни сотиб олишга тузилган топшириқ (воситачилик) шартномаси;

ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатиш тўғрисида ҲКП билан тузилган шартнома;

биржадан ташқари савдоларнинг ташкилотчиси билан тузилган шартнома.


21. Олувчи томонидан пул маблағларини ҲКПга депонентга қўйиш, тўлов топшириқномасининг тўлов мақсадларида рақами кўрсатилган инвестиция воситачиси (пул маблағлари тақсимловчиси)га қуйидаги ҳуқуқларни беради:

олувчининг номидан қимматли қоғозлар билан олди-сотди битишувлари тузиш (агар депонентга қўйиш топшириқ шартномаси асосида амалга оширилган бўлса);

кейинчалик қимматли қоғозларни олувчининг номига ўтказиш шарти билан ўзининг номидан қимматли қоғозлар билан олди-сотди битишувлари тузиш (агар депонентга қўйиш воситачилик шартномаси асосида амалга оширилган бўлса);

қимматли қоғозларни биржа ёки биржадан ташқари савдоларда сотиб олиш учун пул маблағларини ўтказишга ҲКПга кўрсатма бериш;

пул маблағларини олувчининг тегишли банкдаги ҳисоб рақамига қайтариш ёки пул маблағларини депонентга қўйиш муддатини узайтиришга ҲКПга кўрсатма бериш;

ҲКПга савдолар қатнашчиси номидан тузилган битишувлар бўйича сотувчига битишув суммасини, инвестиция воситачиси, савдоларнинг ташкилотчиси, Марказий депозитарий, депозитарийлар ва ҲКПга воситачилик хизматларини тўлашга кўрсатма бериш.

22. Қимматли қоғозлар ташкиллаштирилган биржадан ташқари савдоларда инвестиция воситачиси иштирокисиз сотиб олинганда, олувчининг шахсий ҳисоб рақамини бошқарувчиси этиб савдоларнинг ташкилотчиси тайинланади.


23. Агар, олувчининг ҲКПдаги шахсий ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд бўлиб, олувчи қўшимча равишда пул маблағларини депонентга қўйса, унда пул маблағлари қолдиқларини депонентга қўйиш муддати қайта депонентга қўйилган пул маблағларининг муддатига тенглаштирилади.


24. ҲКПнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидаги эркин конвертация қилинадиган валютадаги пул маблағларини депонентга қўйиш муддатини узайтириш, пул маблағлари тақсимловчиси томонидан унинг ҲКПга ёзма мурожаати асосида амалга оширилади.


25. Келиб тушган эркин конвертация қилинадиган валютадаги пул маблағлари ҳисобини юритиш, ўзаро муносабатлар регламентига мувофиқ, ҲКП томонидан савдоларнинг ташкилотчисига депонентга қўйилган пул маблағлари тўғрисидаги ахборот тақдим этилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютада ҲКП томонидан амалга оширилади.

Битишув амалга оширилгунга қадар депонентга қўйилган пул маблағларини миллий валютага айрбошлаш, хизмат кўрсатувчи банк томонидан, фақат уларнининг тақсимловчиси томонидан ҲКПга ёзма мурожаат қилган ҳолларда амалга оширилади.



IV. САВДО ҚАТНАШЧИЛАРИНИНГ

ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИ ТАРТИБИ


26. Қимматли қоғозлар ташкиллаштирилган биржа ёки биржадан ташқари савдоларда сотилаётганда "тўловга қараб етказиб бериш" тамойилини таъминлаш учун, сотувчи қимматли қоғозларни тахмин қилинаётган битишувларнинг ҳажмида Марказий депозитарийда депонентга қўйиши лозим. Қимматли қоғозлар сотувчининг Марказий депозитарий савдо ҳисоб рақамидаги "савдоларга чиқариш ҳаракати тўхтатилди" бўлимига ўтказилган бўлиши лозим.

Бунда, агар савдо инвестиция воситачиси орқали амалга оширилаётган бўлса, у сотувчининг савдо ҳисоб рақами бошқарувчиси этиб тайинланади.


27. Қимматли қоғозлар биржадан ташқари ташкиллаштирилган савдоларда инвестиция воситачисининг иштирокисиз сотилаётганда, сотувчининг савдо ҳисоб рақами тақсимловчиси этиб савдоларнинг ташкилотчиси тайинланади.


28. Қимматли қоғозлар депонентга қўйилаётганда, савдо ҳисоб рақами тақсимловчиси Марказий депозитарийдаги қуйидаги савдо ҳисоб рақамларининг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиши шарт:

жисмоний шахснинг Ф.И.Ш., шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар маълумотлари (паспорт ёки унга тенглаштирилган ҳужжатлар) ва манзили;

юридик шахс реквизитлари;

банк реквизитлари.


29. Марказий депозитарий сотувчиларнинг қимматли қоғозлари ташкиллаштирилган савдоларга депонентга қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўзаро муносабатлар регламентида ўрнатилган тартиб ва муддатларда ҲКПга электрон ҳужжат кўринишида тақдим этади.


30. ҲКП Марказий депозитарий ва хизмат кўрсатувчи банкдан олинган ахборотларни қайта ишлаб, савдо қатнашчиларининг пул маблағлари ва қимматли қоғозлари депонентга қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотларни электрон ҳужжат кўринишида савдоларнинг ташкилотчиларига тақдим этади.


31. Савдоларнинг ташкилотчиси ҳар бир савдо сессиясини ўтказгандан сўнг, рўйхатга олинган битишувлар реестрини электрон ҳужжат кўринишида ҲКПга тақдим этади.


32. ҲКП тақдим қилинган битишувлар реестри асосида етказиб берилиши лозим бўлган қимматли қоғозлар сонини сотувчининг Марказий депозитарий савдо ҳисоб рақамидаги "савдоларга чиқариш ҳаракати тўхтатилди" бўлимидан "етказиб бериш ҳаракати тўхтатилди" бўлимига кўчириш учун Марказий депозитарийга топшириқни шакллантиради ва беради.


33. ҲКП фақат амалга оширилган битишув бўйича пул маблағларини ҳисобга ўтказгандан сўнг, Марказий депозитарийга битишув реестрида кўрсатилган қимматли қоғозлар сонини ҳисобдан чиқаришга топшириқ бериш ҳуқуқига эга.


34. Битишувлар юзасидан клиринг ўтказилганидан сўнг ҲКП Марказий депозитарийга сотувчининг савдо ҳисоб рақамидан олувчининг савдо ҳисоб рақамига қимматли қоғозларни ўтказиш, шунингдек хизмат кўрсатувчи банкка тўлов мақсадларида амалга оширилган битишувларнинг рақами ва санаси акс эттирилган ҳолда пул маблағларини ҲКПнинг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамидан сотувчининг тегишли банкдаги ҳисоб рақамига ўтказишга топшириқларни шакллантиради ва беради.


35. ҲКП савдо қатнашчилари пул маблағларини клиринг ёки уларнинг кўрсатмалари асосида ҲКПнинг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамидан фақат уларнинг тегишли банклардаги ҳисоб рақамларига ўтказиш ҳуқуқига эга.



V. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ

ҚИЙМАТИНИ ТЎЛАШ


36. Қимматли қоғозларнинг қийматини тўлаш учун пул маблағларини сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказиш:

сотувчининг топшириқ (воситачилик) шартномаси ёки савдоларнинг ташкилотчисига берилган аризаси асосида сотувчи қимматли қоғозлар қиймати пул маблағларини эркин конвертация қилинадиган валютада қабул қилиб олган ҳолларда - депонентга қўйилган пул маблағлари эркин конвертация қилинадиган валютада;

бошқа ҳолларда - Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.


37. Келиб тушган пул маблағларининг ҳисобини юритиш мақсадида ҲКП инвестиция воситачиси, Марказий депозитарий ёки савдоларнинг ташкилотчиси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида сотувчининг шахсий ҳисоб рақамини очади.


38. ҲКПдаги савдолар қатнашчиларининг шахсий ҳисоб рақамлари бўйича пул маблағларини ўтказиш, савдолар қатнашчиларининг ташкиллаштирилган биржа ва биржадан ташқари савдоларда амалга оширилган битишувларнинг бажарилиши билан боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Пул маблағларини ўтказишга, битишувлар якуни бўйича ҲКП аъзолари мажбуриятларини "тўловга қараб етказиб бериш" тамойилига мувофиқ белгилашга асос бўладиган савдоларнинг ташкилотчилари, депозитарийлар ёки ҲКП аъзолари томонидан тақдим этилган шартномалар, топшириқлар, ҳисоботлар ва (ёки) бошқа ҳужжатлар асос бўлади.


39. ҲКП ҳар куни хизмат кўрсатувчи банкдан ҲКПнинг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамидан савдолар қатнашчиларининг шахсий ҳисоб рақамларига пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва ҳисобга олиш учун асос бўладиган кўчирмалар олади.


40. Агар қимматли қоғозлар сотувчиси топшириқ (воситачилик) шартномасида ёки савдоларнинг ташкилотчисига берилган аризада эркин конвертация қилинадиган валютани қабул қилишга тайёрлигини тасдиқлаган бўлса, норезидентлар сотиб олинаётган қимматли қоғозлар қиймати тўловини эркин конвертация қилинадиган валютадаги пул маблағларида амалга оширади.


41. Қимматли қоғозлар сотувчиси қимматли қоғозлар қиймати тўлови учун эркин конвертация қилинадиган валютани қабул қилишга рози бўлган тақдирда, сотувчи тегишли банкдаги тегишли ҳисоб рақамининг реквизитлари тўғрисидаги ахборотни, шунингдек савдолар ташкилотчисининг қоидаларига мувофиқ бошқа ахборотни ҳам топшириқ (воситачилик) шартномасида ёки савдоларнинг ташкилотчисига берилган аризада кўрсатади.

Воситачилик шартномаси асосида қимматли қоғозларни сотиш қиймати эркин конвертация қилинадиган валютада қабул қилинса, инвестиция воситачиси савдоларнинг ташкилотчиси қоидаларида белгиланган тартибда комитентлар тўғрисидаги ахборотни очиши шарт.


42. Амалга оширилган битишувлар натижаси бўйича эркин конвертация қилинадиган валютада кўчириш лозим бўлган пул миқдорини ҳисоблаш битим тузилган кундаги Марказий банкнинг курси асосида амалга оширилади.


43. Эркин конвертация қилинадиган валютада амалга ошириладиган битишувлар асосида сотиб олинган қимматли қоғозлар бўйича тўлиқ тўловлар норезидентлар томонидан миллий валютада амалга ошириладиган қимматли қоғозлар билан битишувлар учун қонунчиликда белгиланган муддатларда амалга оширилади.


44. Норезидентларга эркин конвертация қилинадиган валютада сотилган қимматли қоғозларнинг пул маблағлари тегишли банклар томонидан сотувчининг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамига улар томонидан қимматли қоғозлар олди-сотди шартномаси (ёки битишув амалга оширилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) нусхасини тақдим қилиш муддатигача ўтказилади.

Кўрсатилган ҳужжатлар тегишли банкка битишув ўтказилган санадан бошлаб етти иш кунидан кечиктирилмасдан тақдим қилинади.


45. Олди-сотди шартномасининг (ёки битишув амалга оширилганлигини тас диқловчи бошқа ҳужжатларнинг) нусхаси тақдим қилингандан сўнг пул маблағлари сотувчининг тегишли банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.


46. ҲКПнинг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамидаги савдолар қатнашчиларининг пул маблағлари учинчи шахсларнинг талаблари, шу жумладан ҲКПнинг давлат ва суд органлари олдидаги мажбуриятлари бўйича талаблари қаноатлантирилмайди.


47. Жисмоний ва юридик шахслар ҲКП томонидан уларга ўтказилган пул маблағлари бўйича солиқ ва йиғимлар, бошқа тўловларни мустақил равишда, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширадилар.



VI. ҲИСОБ-КИТОБ-КЛИРИНГ ОПЕРАЦИЯЛАРИ

УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА

ҲКПНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


48. Ҳисоб-китоб-клиринг операциялари устидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи назорат қилади.


49. ҲКП томонидан ўз мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш бўйича ички назорат тартиби ҲКП қоидаларида белгиланади.


50. Мазкур Низом, шунингдек қонунчилик талаблари бузилганлиги учун ҲКП белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 7-8-сон, 79-модда.








































Время: 0.2189
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск