ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Солиққа тортиш / Икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ҳамда даромад (фойда)га солиқлар тўлашдан бўйин товлашларни олдини олиш тўғрисидаги конвенция ва битимлар / Конвенциялар /

Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Люксембург Герцоглиги ўртасида иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенция (Люксембург, 1997 йил 2 июль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси ва Буюк

Люксембург Герцоглиги ўртасида иккиёқлама

солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад

ва сармоя солиқларини тўлашдан бош

тортишни бартараф қилиш тўғрисида

КОНВЕНЦИЯ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Буюк Люксембург Герцоглиги Ҳукумати,

ўзаро иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш ва солиқ масалаларида ҳамкорликни кенгайтириш истагида,

солиқларни тўлашдан қочиш ва бош тортиш йўли билан солиққа тортилмаслик ҳамда солиқ солинишини камайтириш имкониятини (жумладан, учинчи мамлакатлар резидентларининг билвосита манфаатлари учун мазкур Конвенция томонидан тақдим этиладиган имтиёзлар берилишига йўл очадиган имкониятларни) яратмаслик учун Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Люксембург Герцоглиги ўртасида даромад ва фойда солиқларига нисбатан икки ёқлама солиқ солишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенция тузиш мақсадида, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:


1-модда. Қўлланиш доираси


Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккисининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Конвенция татбиқ этиладиган солиқлар


1. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимиятлари номидан олинаётган даромад ва сармоя солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.


2. Даромад ва сармоя солиқларига умумий даромаддан ёки даромаднинг бир қисмидан, бутун сармоя ёки унинг бир қисмидан олинадиган барча солиқлар, шу жумладан, кўчар ва кўчмас мулкни сотишдан олинган даромадлардан ҳамда корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки маошнинг умумий суммасидан олинадиган солиқлар, шунингдек сармоя қийматининг ошишидан олинган даромадлардан ундириладиган солиқлар киради.


3. Ушбу Конвенция қўлланиладиган амалдаги солиқлар, жумладан, қуйидагилардир:

а) Буюк Люксембург Герцоглигига нисбатан:

- жисмоний шахслардан даромад солиғи;

- корпоратив солиқ;

- компания директорларининг гонорарларидан олинадиган солиқ;

- сармоя солиғи;

- коммунал савдо солиғи;

(бундан кейин "Люксембург солиқлари" деб аталади);

b) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:

- корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар даромадидан олинадиган солиқ;

- Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи;

- мулк солиғи;

(бундан кейин "Ўзбекистон солиқлари" деб аталади).


4. Ушбу Конвенция у имзолангандан сўнг солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритилган ҳар қандай муносиб ёки аслида ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигида бўлган катта ўзгаришлар ҳақида бир-бирларига хабар берадилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Конвенциянинг мақсадлари учун, агар матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:

а) "Люксембург" атамаси Буюк Люксембург Герцоглигини англатади, ва жуғрофий маънода ишлатилганда Буюк Люксембург Герцоглиги ҳудудини англатади;

b) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини, шу жумладан, ҳудудий сувларини ва ҳудудий сувларидан ташқаридаги ҳар қандай зонани ўз ичига олади, ана шу ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуққа мувофиқ, денгиз туби ва унинг остидаги табиий ресурсларни ва чегарадош сувларни разведка қилиш мақсадида суверен ҳуқуққа эга бўлади;

с) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, компанияни ёки шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашмасини англатади;

d) "компания" атамаси солиққа тортиш мақсадларида корпоратив тузилма сифатида қараладиган ҳар қандай корпоратив тузилма, қўшма корхона ёки ҳар қандай бошқа ташкилотни англатади;

е) "Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" атамалари ўз ўрни билан Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхонани англатади;

f) "халқаро ташиш" атамаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемасида, автомобильда ёки темирйўл транспортида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ҳаво кемаларининг ёки автомобиль, темирйўл транспортининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасидагина фойдаланилиши бундан мустасно;

g) "ваколатли орган" атамаси:

- Люксембургга нисбатан - Молия Вазирини ёки унинг ваколатли вакилини англатади;

- Ўзбекистон Республикасига нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Раисини ёки унинг ваколатли вакилини англатади;

h) "миллий шахс" атамаси:

- Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;

- Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахсни, ҳамжамият ёки ассоциацияни англатади;

i) "Аҳдлашувчи Давлатлардан бири" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамалари матнга кўра Ўзбекистонни ёки Люксембургни англатади.


2. Ушбу Конвенцияни Аҳдлашувчи Давлат ҳар қандай вақтда қўллаганда унда белгиланмаган ҳар қандай ибора, агар матндан бошқа маъно келиб чиқмаса, солиққа тортиш мақсадида ушбу Давлатнинг Конвенция татбиқ этиладиган қонунларига мувофиқ маънони англатади. Шу Давлатнинг солиқ қонунчилигида қўлланиладиган ҳар қандай маъно шу Давлатнинг бошқа қонунларига мувофиқ ушбу атамага бериладиган маънодан устун бўлади.



4-модда. Резидент


1. Ушбу Конвенциянинг мақсадлари учун "Аҳдлашувчи Давлат резиденти" атамаси шу Давлатнинг қонунчилиги бўйича юридик шахс сифатида ўзининг турар жойи, доимий истиқомат қилиши, ташкил этилган жойи, бошқарув жойи ёки ўзга ҳар қандай шунга ўхшаш мезонлар асосида солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни

...
Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск