Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пул тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.1993 й. 550-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида баравар тўлов воситаси сифатида "Сўм-Купонлар"ни муомалага киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.11.1993 й.

N 550



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА

БАРАВАР ТЎЛОВ ВОСИТАСИ СИФАТИДА

"СЎМ-КУПОНЛАР"НИ МУОМАЛАГА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ва бошқа пул даромадлари аҳолига ўз вақтида тўланишини таъминлаш, республиканинг ички истеъмол бозорини муҳофаза қилиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 7 майдаги 883-ХII-сон, 1993 йил 3 сентбрдаги 952-ХII-сон, қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАPOP ҚИЛАДИ:


1. 1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида 1961-1992 йилларда чиқарилган нусхадаги рубль билан баравар тўлов воситаси сифатида "Сўм-Купонлар" муомалага киритилсин.

Белгилаб қўйилсинки "Сўм-Купонлар" 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100, 200, 500, 1000, 5000, 10000 "Сўм" қиймати билан 1961-1992 йиллар нусхасидаги 1 рублга 1 "Сўм Купон" нисбатида ва Россия Банкининг 1993 йил нусхасидаги қоғозпулларига ҳам худди шундай нисбатда муомалага чиқарилади.

Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки 1993 йил 15 ноябрдан бошлаб иш ҳақи пенсиялар, стипендиялар, нафтақалар ва бошқа тўловларни беришда рубллар билан бир вақтда ва ўз муддатида белгиланган нисбатларда "Сўм-Купонлар" берилишини таъминласин. Навбатдаги тўловларнинг 1993 йил 21 ноябргача берилиши таъминлансин. 1993 йил декабрь ойи учун пенсия ва стипендиялар 100 фоиз миқдорида "Сўм-Купонлар" билан тўлансин.

"Сўм-Купонлар" Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида давлат, кооператив ҳамда бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоа хўжаликлари ва аҳоли томонидан барча турдаги тўловларга, шунингдек, банк муассасалари ва Алоқа вазирлиги корхоналари томонидан жорий ҳисоб-китоб счётларига, омонатларга, аккредитивларга қўшиш учун ва пул ўтказиш учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши мажбурийдир.

Халқ хўжалигида ҳисобга олиш ва Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари ўртасидаги нақд пулсиз ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда рубллар ҳисобида сақлаб қолинади.


2. 1993 йилнинг 22 ноябридан Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида купонли варақчалар (бир маротабали купонлар)нинг амалда бўлиши бекор қилинсин.

5. Илгари белгиланган тартибга мувофиқ қиймати 25 минг рублдан юқори бўлган товарларнинг ҳаммаси савдо тармоқлари орқали Ўзбекистон Республикасида фақат унинг фуқароларига берилган ҳисоб-китоб чеклари, чек дафтарчалари бўйича ёки омонатчиларнинг топшириқларига кўра пул ўтказиш йўли билан, паспорт кўрсатилган ва паспортга берилган иловада белги мавжуд бўлган тақдирда сотилади.


6. Паспортга илованинг шакли ва у ҳақдаги Низом Жамғарма банки Молия вазирлиги ва Давлат матбуот қўмитаси томонидан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамғарма банкининг муассасаларига етказилгани маълумот учун қабул қилинсин.


7. 1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб 1961-1992 йилларда чиқарилган нусхадаги нақд рубль пулларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келиш тақиқланади.

9. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки "Сўм-Купонлар"ни Россиянинг 1993 йил нусхасидаги рублларига 1:1 нисбатида ва эркин муомаладаги валютага мавжуд курс бўйича алмаштириб берадиган махсус пунктлар очсин.


10. Ўзбекистон Республикасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси республиканинг бутун ҳудудида такомиллаштирилган шаклдаги N 1-торг бланки бўйича ойлик статистика ҳисоботини жорий этиб, унга қуйидаги графалар қўшилишини ҳисобга олсин:

"Сўм-Купонлар" бўйича оборот;

товарларни меъёрланган миқдорда бериш бўйича оборот.


11. "Сўм-Купонлар"ни муомалага чиsариш, ҳисобга олиш, инкассация қилиш, бериш ва сақлаш тартибм тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки ишлаб чиққан Муваққат низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вавирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси ва "Ўзбекбирлашув" бошқарувининг раислари, савдо тармоқларига эга бўлган вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари зиммасига "Сўм-Купонлар" билан рубль баравар муомалада бўлишига оид тасдиқланган тартибни сўзсиз бажариш, шунингдек, мазкур қарор талабларига мувофиқ товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш борасидаги чора-тадбирлар мажмуи ҳудудларда таъминланиши учун шахсий жавобгарлик юклатилсин.


13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жойларда Жамғарма банки ва тижорат банкларининг муассасалари билан, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан биргаликда иш ҳақи ва бошқа даромадларни нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бўйича банк муассасалари орқали олиб бориш тажрибасини кенгайтиришга доир қўшимча ишларни амалга оширсинлар.

15. Ушбу қарор рўёбга чиқарилишини таъминловчи республика комиссиясининг таркиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Республика комиссиясига илгари қабул қилинган норматив ҳужжатларни бир ҳафта муддат ичида мазкур қарорга мувофиқ ҳолга келтириш топширилсин.


16. Ушбу қарорнинг қандай бажарилаётгани назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўрток А.М. Муталов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов



*) 3-илова рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 12 ноябрдаги

550-сон қapopигa

1-ИЛOBA



Ўзбекистон Республикасининг аҳолисига фақат

"Сўм-Купонлар"га сотиладиган қиймати 25 минг

сўмгача бўлган халқ истеъмол молларининг

РЎЙХАТИ*


1. Нон ва нон-булка маҳсулотлари

2. Ун

3. Ўсимлик ёғи

4. Чой

5. Қанд-шакар

6. Гўшт ва гўшт консервалари

7. Кирсовун

8. Умумий овқатланиш

*) Қарорнинг 3-бандига мувофиқ, "Сўм-Купонлар" билан бир қаторда ҳақ тўлаш учун СССР Давлат банки ва Россия банкининг қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100, рубль булган 1961-1992 йилларда чиқарилган нусхадаги қоғоз пуллари ҳамда 1993 йилда чиқарилган барча қийматлардаги қоғоз пуллари ҳам қабул қилинади






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 12 ноябрдаги

550-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Сўм-Купонлар"ни муомалага чиқариш, ҳисобга олиш,

инкассация қилиш, бериш ва сақлаш тартиби тўғрисида

МУВАҚҚAT НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Сўм-Купонлар" Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида СССР Давлат банки ва Россия Банкининг 1961-1992 йилларда чиқарилган нусхадаги қсғоз пуллари билан бир қаторда аҳолининг пул даромадлариви тўлаш ҳамда уларга товарлар сотиб олиш ва хизматлар ҳақини тўлаш учун тўлов воситаси сифатида фойдаланилади.


2. "Сўм-Купонлар" тасдиқланган нусхаларга мувофиқ 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100, 200, 500, 1000, 5000 ва 10000 сўм қиймати билан чиқарилади. Бир "Сўм-Қупон" 1961-1992 йиллар нусхасидаги бир рублга ва тегишли равишда Россия Банкининг 1993 йил нусхасидаги қоғоз пулларига тенг.


3. СССР Давлат банки ва Россия Банкининг қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50 ва 100 рубль бўлган 1961-1992 йиллар нусхасидаги қоғоз пулларидан "Сўм-Купонлар" билан бир қаторда тўлов воситаси сифатида чекловларсиз фойдаланилиши мумкин. Россия Банкининг 1993 йил нусхасидаги барча қийматлардаги қоғоз пуллари тўлов воситаси сифатида чекловларсиз қабул қилинади.


4. "Сўм-Купонлар"ни муомалага чиқаришни ва уларни инкассация қилишни Марказий банкнинг массасалари рубларга айнан ўхшаш тарзда амалга оширадилар.


5. "Сўм-Купонлар"ни қалбакилаштириш банк қоғоз пулларини қалбакилаштириш каби баббаравар даражада қонун бўйича таъқиб қилинади.


6. Чиқарилаётган "Сўм-Купонлар" аҳолига товар сотувчи ва хизмат кўрсатувчи барча юридик шахслар ҳамда жамики мулкчилик шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектлар ва оддий шахслар томонидан истеъмол моллари ва пулли ҳизматлар ҳисоб-китоби учун, шунингдек, банк муассасалари ва Алоқа вазирлиги корхоналари томонидан счётларга, омонатларга кўшиш учун, пул ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси доирасида ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши мажбурийдир.


7. "Сўм-Купонлар"ни аҳоли махсус омонат шахсий ҳисобларига қўйишлари ва биринчи талаб қилишдаёқ улардан "Сўм-Купонлар"да берилиши мумкин.


8. Халқ хўжалигида ва барча мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисоб-китоби белгиланган тартибда-рубллар ҳисобида олиб борилади. "Сўм-Купонлар"дан фойдаланиш ва уларнинг ҳаракати юридик шахсларнинг тегишли субсчётларида рублга тенг қиймат билан алоҳида акс эттирилади.


9. Барча мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек, юридик шахслар билан оддий шахслар ўртасидаги нақд пулсиз ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда рубллар ҳисобида амалга оширилади.


10. "Cўм-Купонлар" Россиянинг 1993 йил нусхасидаги рублларига 1:1 нисбатида ва эркин муомаладаги валютага мавжуд курс бўйича махсус пунктларда алмаштириб берилиши мумкин.



II. "СЎМ-КУПОНЛАР"НИ БЕРИШ МИҚДОРИ


1. "Сўм-Купонлар"ни бериш миқдори аҳолига тўланадяган ойлик пул миқдорида "Сўм-Купонлар" ва рублларнинг нисбатини белгилаш йўли билан аниқланади.


2. Берилиши лозим бўлган "Сўм-Купонлар" ва рублларнинг нисбатини Ўзбекистон Реепубликасининг Марказий банки Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси билан биргаликда аниқлайди ҳамда у вақти-вақти билан қайта кўриб чиқилади.


3. "Сўм-Купонлар" ва рублларнинг белгиланган нисбати оммавий ахборот воситалари орқали Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига маълум қилинади.



III. "СЎМ-КУПОНЛАР"НИ БЕРИШ, ҲИСОБГА

ОЛИШ ВА САҚЛАШ ТАРТИБИ


1. "Сўм-Купонлар" фуқароларга асосий иш (ўқиш) жойида маош (меҳнат ҳақи), стипендия, пенсия, нафақалар ҳамда бошқа пулларни тўлаш чоғида рубллар билан бир вақтда берилади.


2. Ўриндошлик бўйича ишлаётган фуқароларга "Сўм-Купонлар" асосий иш жойида ҳам, ўриндошлик бўйича ишлаётган жойида ҳам белгиланган нисбатларда берилади.


3. Банклардаги омонатлари бўйича счётларга олдиндан пул ўтказиб иш ҳақи олувчи фуқароларга банк муассасалари "Сўм-Купонлар"ни белгиланган нисбатларда берадилар. Шу муносабат билан иш ҳақи, пенсиялар ва бошқа даромад турларини банк муассасалари орқали тўлайдиган корхоналар, муаосасалар, ташкилотлар тақдим этадиган ҳужжатларида "Сўм-Купонлар" ва рубллар билан берилиши лозим бўлган маблағ миқдорларини алоҳида-алоҳида кўрсатадилар.


4. Пенсионерларга ва нафақа, товон пули, бир йўла бериладиган тўловларни олувчи шахсларга "Сўм-Купонлар" белгиланган нисбатда улар олинадиган жойларда берилади ва ҳар бир тўлов тури бўйича алоҳида қўшиб ҳисобланади.


5. Алиментлар ойлик пул даромадининг рубль қисмидан ҳам, "Сўм-Купонлар" қисмидан ҳам мутаносиб равишда ушлаб қолинади.

Алиментларни корхоналар, ташкилотлар, муассасалардан почта орқали ўтказиш йўли билан олувчи фуқаролар "Сўм-Купонлар"ни алиментлар олинадиган жойларда белгиланган нисбатлар билан оладилар.


6. Пенсияларни алоқа бўлимлари орқали олувчи пенсионерларга шунингдек, иш ҳақи (даромадлар)ни, қалам ҳақи (гонорар-лар)ни пул ўтказиш йўли билан олувчи фуқароларга "Сўм-Купонлар" ойлик пул даромадларининг умумий белгиланган нисбатларида берилади.


7. Республика ичкарисида почта орқали ўтказилган пуллар бошланғич алоқа манзилида қандай тўлов воситаларида берилган бўлса, худди шундай тўлов воситалари (рубллар ёки "Сўм-Купонлар") билан берилади. Алоқа бўлимининг пул ўтказиш ҳужжатларида қандай тўлов воситалари (рубллар ёки "Сўм-Купонлар") ўтказилаётганлиги тўғрисида тегишли белги қўйилади.


8. Ишсизлик бўйича нафақалар, болани парвариш қилиш учун қисман ҳақ тўланадиган таътил пули, болалар учун пул нафақалари ва товон пуллари "Сўм-Купонлар"да берилади.


9. Кашфиётларнинг, жорий этилган ихтиролар, рационализаторлик таклифларининг муаллифларига ихтиро учун рағбатлантирувчи мукофотлар, шукингдек, ихтирочилик ва рационализацияга кўмаклашганлик учун мукофотлар, тақдирлаш пуллари асосий иш жойида бошқа пул даромадлари билан қўшилиб белгиланган нисбатларда "Сўм-Купонлар" билан тўланади.


10. Фуқаро-ҳуқуқий шартномалар (шартнома-топшириқлар, муаллифлик шартномалари, пудрат шартномалари бўйича, шу жумладан, муваққат ижодий жамоалар таркибида) бўйича ишларни бажарувчи фуқароларга "Сўм-Купонлар" пул тўланадиган жойларда белгиланган нисбатларда берилади.


11. Донорларга товон пулларини соғлиқни сақлаш муассасалари "Сўм-Купонлар" билан тулайдилар.


12. Муддатли хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга, шунингдек, ҳарбий билим юртларнинг курсантларига "Сўм-Купонлар" пул таъминоти доирасида тўланади.


13. Ҳар бир чақалоқ туғилганида бериладиган бирйўла тўловлар, балоғатга етмаган болалари бўлган оилаларга тасдиқланган товон пуллари улар олинадиган жойларда "Сўм-Купонлар" билан тўланади.


14. Аҳолига пул тўловлари (иш ҳаки, меҳнат ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар, болалар учун товон пуллари ва бошқа пул тўловлари) "Сўм-Купонлар" муомалага киритилгандан олдинги ойлар учун фақат рублларда берилади.


15. Республикада ишлаётган ва иш ҳақини рублларда олаётган чет эллик фуқароларга "Сўм-Купонлар" Узбекистон Республикасининг ишловчи аҳолиси учун амалда бўлган шартлар асосида берилади.


16. Иш ҳақини рублда олмаётган, аммо республикада яшаб турган ёки сафарда бўлган чет эллик фуқаролар эркин муомаладаги валютани Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки белгилаган тартибда алмаштириб олиш ҳуқуқига эгадирлар.


17. Марказий банк муассасаларидан "Сўм-Купонлар"ни олган барча мулкчилик шаклидаги корхоналар, ташкилотлар, муассасалар xaлқ хўжалигида касса операциялари юритишнинг тасдиқланган Тартабига (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1992 йил 3 апрелдаги 5-сон қарори) мувофиқ пул ҳаракатини алоҳида касса дафтарида ҳисобга олиб борадилар.


18. Тўланадиган "Сўм-Купонлар" умумий ҳисоб-китоб ведомостига қўшилиб, тўланиши лозим бўлган иш ҳақи (даромад) "Сўм-Купонлар" ва рублларда ажратиб кўрсатилади.


19. Корхоналар ва хўжалик ташкилотларининг кассасида қолдиқ пулларнинг бухгалтерия ҳисоби қуйидагича юритилади:

- рубллар билан операциялар бўйича - 50-счётида 1-суб счёт "Рубллар кассаси";

- "Сўм-Купонлар" билан сперациялар бўйича - 50-счётида 4-субсчёт "Сўм-Купонлар" кассаси".

Бюджет ташкилотлари ҳам худди шундай тартибда 120 ва 121-счётларнинг субсчётларида тегишли равишда рубллар ва "Сўм-Купонлар"нинг бухгалтерия хисобини юритадилар.


20. Депонентга қўйилган рубллар ва "Сўм-Купонлар"даги иш ҳақининг бухгалтерия ҳисоби қуйидаги алоҳида субсчётларда юритилади:

Хўжалик ташкилотлари:

- 76-счётнинг "Рублларда депонентга қўйилган иш ҳақи" 1-субсчёти, "Турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар";

- 76-счётнинг "Сўм-Купонлар"да депонентга қўйилган иш ҳақи" 4-субсчёти, "Турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар".

- Бюджет муассасалари:

- 177-счёт - "Депонентлар билан рублларда ҳисоб-китоблар";

- 175-счёт-"Депонентлар билан "Сўм-Купонлар"да ҳисоб-китоблар".


21. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналарнинг, ташкилотлар ва муассасаларнинг вакиллари олдиндан бериб қўйилган буюртмага мувофиқ банк муассасаларидан "Сўм-Купонлар"ни чеклар бўйича нақд рубллар билан бирга оладилар.


22. Пенсиялар, нафақаларни берувчи алоқа корхоналари "Сўм-Купонлар"ни ижтимоий таъминот органлари тузган тўлов ведомостига мувофиқ банк муассасаларидан оладилар. Ана шу ведомостда берилиши лозим бўлган "Сўм-Купонлар" миқдори алоҳида сатрда кўрсатилади.


23. Давлат солиқ органлари иқтисодиётнинг давлатга дахлдор бўлмаган соҳасида хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий фаолиятини тафтиш қилиш чоғида олинган "Сўм-Купонлар"нинг миқдори иш ҳақи тўлаш ведомостлари билан мувофиқ эканлигини текширишлари мажбурийдир.



IV. ТОВАРЛАРНИ "СЎМ-КУПОНЛАР"ГА СОТИШ


1. "Сўм-Купонлар"нинг жорий этилиши товарларни белгиланган меъёрларда (талонлар билан) ва чегараланган нархларда сотишнинг мавжуд Тартиби ва қоидаларини бекор қилмайди.


2. Давлат савдосидаги, матлубот кооперациясидаги ва бошқа идораларни савдо тармоқларидаги қиймати 25 минг рублдан камроқ бўлган барча товарлари ("Сўм-Купонлар"га ҳам, рублларга ҳам (қиймати 5000 ва 10000 бўлган рубллардан ташқари) сотилади.

Рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланадиган айрим товарлар фақат "Сўм-Купонлар"га сотилади, шунингдек, СССР Давлат банки ва Россия Банкининг қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50 ва 100 pyбл бўлган 1961-1992 йиллар нусхасидаги қоғоз пулларига ва Россия Банкининг 1993 йил чиқарилган барча қийматлардаги қоғоз пулларига ҳам сотилиши мумкин.


3. 1993 йил 15 ноябрдан бошлаб Россия Банкининг қиймати 5000 ва 10000 рубль бўлган қоғоз пулларини барча турдаги тўловларга қабул қилиш тақиқланади, улардан фақат белгиланган тартибда Жамғарма банки муассасаларига омонат сифатида қўйиш учун фойдаланиш мумкин.


4. Қиймати 25 минг дублдан ортиқ бўлган товарлар ва пулли хизматларнинг ҳақи республикада фақат Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига берилган ҳисоб-китоб чеклари, чек дафтарчалари бўйича ёки омонатчиларнинг топшириқларига кўра пул ўтказиш йўли билан белгиланган тартибда тўланади.

Товар ҳақини тўлаш учун ҳисоб-китоб чеки ёки чек дафтарчаси тақдим этилганида дўкон сотувчиси олинаётган чекнинг рақами ва сериясини паспорт иловасидаги ёзув билан солиштириб текшириши ва улар бир-бирига мос келганда товарни бериши керак.


5. Хўжалик (ишлаб чиқариш) субъектлари эркин муомаладаги валютага ёки товар айирбошлаш воситасида олиб келган товарлар ўз ходимларига фақат "Сўм-Купонпар"га ёки Ўзбекистон Республикаси Жамғарма банкининг муассалари мазкур корхона ходимлари номига ёзиб берган чеклар ёки чек дафтарчалари орқали ҳақ тўлаш йўли билан сотилади.


6. Фақат "Сўм-Купонлар"га сотиладиган товарларнинг чакана нархлари нархномаларда "Сўм-Купонлар" билан кўрсатилади.


7. Савдо ташкилотлари товарларни, "Сўм-Купонлар"га сотиш чоғида қайтимини бериш учун шундай майда пуллар йўқ бўлган тақдирда қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100 рубль бўлган пуллардан фойдаланадилар.


8. Савдо ташкилотларининг раҳбарлари товарларни "Сўм-Купонлар"га сотиш борасида белгиланган тартибга ҳар бир савдо корхонаси қатъий риоя этишини таъминлашлари шарт.

Мана шу тартибга ва "Сўм-Купонлар"ни инкассация қилиш тартибига риоя этилишини таъминламайдиган савдо корхоналарининг раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинадилар.




































Время: 0.2097
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск