Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.12.1993 й. 580-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 1 декабрдаги

580-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура

ва қурилиш қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш ("Давархитектқурилиш") қўмитаси Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув органи ҳисобланади.


2. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.


3. Қуйидагилар Қўмитанинг бош вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

архитектура ва қурилиш соҳасида ягона илмий-техника сиёсатини амалга ошириш;

шаҳарсозлик, архитектура, лойиҳалаш ва қурилиш фаолиятининг норматив-ҳуқукий асосларини, давлат нормалари ва стандартлари тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

республика шаҳарлари ва аҳоли яшайдиган жойларини режалаштириш ва у ерларда иморат қуришнинг давлат ва минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

архитектура ва шаҳарсозликни янада ривожлантириш, шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган жойларда иморат қуришнинг архитектура-режалаштириш ва архитектура-бадиий сифатини такомиллаштириш;

архитектура, қурилиш ва бинокорлик материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида фанни ривожлантириш, қайд этилган соҳаларда илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш, фан ва илғор тажриба ютуқларини лойиҳалаш ва қурилишга жорий этиш;

лойиҳалаш ва қидирув ташкилотлари тармоқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, улар ишининг самарадорлигини ошириш;

лойиҳалашда, қурилишда ва бинокорлик материаллари ишлаб чиқаришда давлат шаҳарсозлик интизомига, нормалар ва стандартларга риоя қилинишини назорат қилиш, уй-жой-хўжалик ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги қурилишнинг сифати устидан назоратни амалга ошириш;

манфаатдор вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ва Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари билан келишган ҳолда қурилишда нарх белгилаш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш;

архитектура, шаҳарсозлик, қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмлар, муҳандислик асбоб-ускуналари бўйича смета нормаларини, республика стандартлари ва қурилиш нормаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, ноширлик фаолиятини ташкил этиш;

вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталарининг ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг, уларга қарашли ташкилотларнинг архитектура ва қурилишга, қурилиш соҳасида стандартлаштириш ва сертификатлаштиришга доир қонун ҳужжатларига зид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;

давлат инвестициялари ҳисобига амалга ошириладиган капитал курилишда ҳамда конструкциялар ва деталларни ишлаб чиқаришда риоя этилиши мажбурий бўлган асосий қурилиш материаллари сарфи нормаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

намунавий лойиҳа ечимларини, кўп марта қўлланиладиган уй-жой ва жамоат биноларининг аниқ манзилли, минтақавий ва тажриба лойиҳаларини, қурилиш конструкциялари ва буюмларининг каталоглари ва рўйхатини, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

корхоналар ва ташкилотларга лойиҳалаш, муҳандислик қидирувлари, экспертиза ўтказиш, қурилиш, қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмлар ишлаб чиқариш соҳасидаги ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи сертификатлар ва лицензиялар бериш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш;

ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларга эга бўлмаган ташкилотларни маблағ билан таъминлашни тўхтатиш ҳақида банк муассасаларини хабардор қилиш;

қурилишнинг ҳамда қурилиш индустрияси ва бинокорлик материаллари саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати устидан давлат назоратини амалга ошириш, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришда метрологик назоратни амалга ошириш, қурилиш соҳасида идоравий метрологик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш, зарур лойиҳа-смета ҳужжатларисиз, тасдиқланган лойиҳалардан четга чиққан ҳолда, қурилиш нормалари, қоидалари, стандартлари талаблари ҳамда лойиҳалаш ва қурилишдаги техникавий шартлар бузилган ҳолда амалга оширилаётган қурилишни тўхтатиб қўйиш, маҳсулотлар ишлаб чиқаришни тақиқлаш, белгиланган тартибда молиявий жазолар бериш;

давлат комиссиялари томонидан республика ҳудудида фойдаланишга топшириладиган объектларни қабул қилиб олиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, қоида бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш учун материалларни прокуратурага ошириш;

қурилиш материаллари, буюмлар ва конструкцияларни сертификациялашда, қурилиш ташкилотлари ва қурилиш индустрияси корхоналарини жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар сотиб олиш масалаларини ҳал этишда ҳамда чет эл фирмалари томонидан объектлар қуриш учун контрактлар тузишда қатнашиш;

импорт ва экспорт қилинаётган қурилиш маҳсулотини экспертизадан ўтказиш ва унинг республика норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқлилиги тўғрисида қарор қабул қилиш (мажбурий равишда сертификатлаштириш керак бўлган маҳсулотлар рўйхатига киритилган импорт қилинаётган маҳсулот, мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган тақдирда, экспертизадан озод қилинади);

қурилишни стандартлаштириш ва сертификациялаш масалалари бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, корпорациялар ва бошқа ташкилотларнинг белгиланган тартибда улар томонидан тасдиқланадиган режа лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш стандартлаштириш бўйича йиллик режаларни ишлаб чиқиш;

давлат бошқарув органлари билан биргаликда қурилишда ва лойиҳалашда нормал рақобат шарт-шароитларини яратишга йўналтирилган монополияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш;

идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилиши лойиҳа, шаҳарсозлик ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасини амалга ошириш;

қурилишнинг техникавий даражаси ва индустриялаштирилишини ошириш, ресурсларни тежаш, қурилиш ишлаб чиқаришини комплекс механизациялаштириш ва автоматлаштиришни ривожлантириш, қурилишда ишлар сифатини ошириш, қурилишда материаллар ва меҳнат сарфини камайтириш ишларини ташкил этиш;

республика қурилиш комплексида ишларнинг аҳволини комплекс техникавий-иқтисодий таҳлил қилиш, уларнинг ривожланиш тамойилларини ўрганиш ва қонуниятларини умумлаштириш, курилиш маҳсулотларига нарх белгилаш сиёсатини ўрганиш ва уларнинг истиқболини белгилаш, лойиҳалаш ва қурилишни бошқаришнинг иқтисодий механизми ва ташкилий тузилмалари шакл ва услубларини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;

инвестиция фаолиятида давлат сиёсатини шакллантириш ва рўёбга чиқаришда қатнашиш, қурилишда стандартлаштириш, техникавий нормалаш ва сертификатлаштириш Давлатлараро илмий-техника комиссияси ишларида қатнашиш;

хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан иқтисодий, техникавий, илмий ҳамкорликни амалга ошириш.


4. Қўмита ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

архитектура ва шаҳарсозликда, лойиҳалашда, қурилишда, инвестициялашда, меъёрлаштиришда, стандартлаштиришда ва нарх белгилашда ягона илмий ва техника сиёсати ўтказилишини амалга оширади;

капитал қурилишда, қурилиш индустриясида ва бинокорлик материаллари саноатида илмий-техника тараққиёти ютуқларини жорий этишни амалга оширади;

архитектура, шаҳарсозлик, хўжалик ва саноат қурилишини, шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган жойларда иморат қуришнинг архитектура-бадиий сифатини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари .билан биргаликда истиқболни белгилаш даврига республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш давлат дастурлари ва тамойилларини ишлаб чиқишда қатнашади;

туман режалаштириш схемалари ва лойиҳалари, шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган бошқа жойларнинг бош режалари, бошқа режалаштириш ҳужжатлари, муҳофаза этиладиган тегралар ва ҳудудларни хавфли геологик жараёнлардан ҳимоя қилиш схемалари, сейсмик микрорайонлаштириш хариталари индустрия буюмлари, конструкциялари, материаллари каталоглари ишлаб чиқилишини ташкил этади;

архитектура ва шаҳарсозлик, инвестиция фаолияти, қурилишнинг иқтисодий механизми, республика қурилиш мажмуи бўйича стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг қонун ва норматив ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди;

архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик, қурилишда стандартлаштириш соҳасида фанни ривожлантириш йўналишларини белгилайди, янги истиқболли қурилиш материаллари, конструкциялар ва технологиялар яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштиради;

манфаатдор вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда республика қурилиш комплексида иқтисодий сиёсатнинг асосий йўналишларини белгилайди, архитектура, қурилиш, шаҳарсозлик қурилиш индустрияси, бинокорлик материаллари саноати соҳасида мақсадли илмий-техникавий дастурларни ва уларни рўёбга чиқаришга доир таклифларни ишлаб чиқади, мажбурий равишда сертификатлаштирилиши керак бўлган қурилиш маҳсулоти номенклатураси бўйича таклифлар тайёрлайди;

вазирликлар, идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари билан республика давлат назорат органлари ўртасида лойиҳа ечимлари бўйича келиб чиққан келишмовчиликларни кўриб чиқади, улар бўйича узил-кесил карорлар чиқаради ёки тегишли таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

пудрат ва лойиҳа ишлари бозорини шакллантириш ва тартибга солишга доир таклифларни ишлаб чиқади, республика қурилиш комплексининг иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш, ўрганиш ва умумлаштириш асосида бошқаришнинг иқтисодий механизмларидан фойдаланган ҳолда илғор илмий ишланмаларни қурилиш комплексига ва бинокорлик материаллари саноатига жорий этади;

қабул қилинган лойиҳа ечимларига риоя қилиниши ҳамда қурилиш ва қурилиш индустриясининг сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширади;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ республика ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳа, қурилиш ва эксперт фаолиятини лицензиялашни амалга оширади;

минтақанинг табиий-иқлим, демографик миллий ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда республика ва минтақавий қурилиш нормалари ва қоидаларини, стандартларни, шунингдек уй-жойлар ва жамоат биноларининг ҳудудий ва тажриба лойиҳаларини, янги намунавий лойиҳа ечимларини ишлаб чиқади ва амалга киритади;

республикада лойиҳа-смета ишларини янада такомиллаштириш ишларини олиб боради, лойиҳалаштиришга республика ҳудудида жойлашган ҳамда уй-жойлар, жамоат ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги биноларни ва иншоотларни қуриш, қайта қуриш ва модернизация қилиш учун лойиҳалаш ва муҳандислик қидирувларини амалга оширувчи барча ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришга ташкилий-услубий раҳбарликни амалга оширади;

лойиҳаларни идорадан ташқари экспертиза қилиш органлари фаолиятига раҳбарлик қилади, лойиҳа-шаҳарсозлик ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертиза қилинишини белгиланган тартибда ташкил этади;

архитектура ва шаҳарсозлик, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида илмий-техника ахборотини, фан, техника ва илғор тажриба ютуқларини тарғиб қилишни, кўргазмалар, семинарлар, илғор тажриба мактабларини ўтказишни, илмий-техника адабиёти, норматив ҳужжатлар ва стандартларни нашр этишни ташкил этади ва амалга оширади;

архитектура ва қурилиш, бинокорлик материаллари саноати, қурилиш соҳасида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш масалалари бўйича хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан илмий-техника ва иқтисодий ҳамкорликни амалга оширади.

5. Қўмитага қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

архитектура ва қурилиш соҳасида муҳим халқ хўжалиги муаммоларини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссиялар ва кенгашлар ташкил этиш. Материалларни ишлаб чиқишга илмий-тадқиқот, технология, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, олий ўқув юртлари ва бошқа муассасаларни, шунингдек алоҳида олимлар ва мутахассисларни жалб қилиш;

вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, концернлар ва уюшмаларда, илмий-тадқиқот муассасаларида, лойиҳалаш қидирув, қурилиш ташкилотларида ва корхоналарда илмий тадқиқот дастурлари бажарилишини, лойиҳалаш ва қурилишнинг техник даражасини, ишларни стандартлаштириш ва сертификациялаш ишлари ташкил этилишини, бажарилаётган қурилиш-монтаж ишлари, ишлаб чиқарилаётган қурилиш конструкциялари, буюмлар ва материаллар сифатини, шунингдек қурилиш техникасидан фойдаланиш самарадорлигини текширишни белгиланган тартибда ўтказиш, вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ҳамда республика давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари ва уларга қарашли ташкилотлар раҳбарларининг ушбу масалалар бўйича ахборотлари ва хабарларини эшитиш, қайд этиб ўтилган текширишлар, ахборотлар ва хабарлар натижалари бўйича қарор қабул қилиш;

ўз фаолияти учун зарур бўлган статистика ахборотини олиш;

Қўмита ҳузурида қурилиш мажмуида стандартлаштириш, янги технологиялар ва архитектура-лойиҳа ечимларини экспериментал текширишдан ўтказиш ҳамда жорий қилиш бўйича хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотлар ташкил этиш.

6. Қўмита капитал қурилишда илмий-техника тараққиётини жадаллаштиришга қаратилган ягона техника сиёсати ўтказилиши, шаҳарсозлик, шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган жойларнинг архитектура қиёфаси яхшиланиши, лойиҳа-смета ишлари такомиллаштирилиши, лойиҳалаш ва қурилиш билан боғлиқ бўлган фаннинг ривожлантирилиши учун жавоб беради.

Қўмитанинг ўз ваколати доирасида қабул қилган ҳужжатларининг барча вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Қўмита зарур ҳолларда республиканинг бошқа вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари билан қўшма норматив ҳужжатлар чиқаради.


7. Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади.

Қўмита раисининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган ўринбосарлари бўлади. Раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлашни Қўмита раиси амалга оширади.


8. Қўмита раиси "Давархитектқурилиш"га юклатилган вазифалар ва мажбуриятлар бажарилиши учун шахсан жавоб беради, Қўмита фаолиятининг алоҳида йўналишларига раҳбарлик қилишда раис ўринбосарларининг, Қўмита таркибий бўлинмалари раҳбарларининг жавобгарлиги даражасини белгилайди.


9. Қўмитада раис (ҳайъат раиси) ва лавозимлари бўйича раис ўринбосарлари ҳамда Қўмитанинг бошқа раҳбар ходимларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади. Қўмита ҳайъати аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


10. Қўмита ҳайъати ўзининг мунтазам ўтказиладиган мажлисларида архитектура ва қурилиш соҳасида архитектура ва шаҳарсозлик даражасини оширишга, капитал қурилишда илмий-техника тараққиётини жадаллаштиришга, қурилишни такомиллаштиришга каратилган ягона илмий-техника сиёсатини ўтказишнинг асосий масалаларини ҳамда Қўмита фаолиятининг бошқа масалаларини кўриб чиқади, Қўмита тизимидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга амалий раҳбарлик қилиш масалаларини, муҳим буйруқлар, қоидалар, йўриқномалар ва бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилади.

Ҳайъат қарорлари Қўмита раисининг буйруқлари билан ҳаётга жорий этилади, Раис билан ҳайъат ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилган ҳолда ўз қарорини ҳаётга жорий этади, ҳайъат аъзолари эса, ўз навбатида, ўз фикрларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.


11. Қўмитада архитектура, шаҳарсозлик ва капитал қурилишда илмий-техника тараққиётининг муаммоларини ҳал этишнинг энг мақбул йўлларини кўриб чиқиш ва изланиш учун илмий-техвика кенгаши тузилади. Илмий-техника кенгашига Қўмита раиси бошчилик қилади. Кенгашнинг шахсий таркиби ва унинг тўғрисидаги Низом Қўмита раиси томонидан тасдиқланади. Вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, уюшмалар ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари илмий-техника кенгашида ишлашга жалб қилинишлари мумкин.


12. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар архитектура ва шаҳарсозлик маҳаллий давлат органлари Қўмита тизимига киради, Қўмита улар фаолиятига раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштиришни амалга оширади.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик бош 6ошқармалари раҳбарларини тайинлаш вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг такдимномаси бўйича Қўмита раиси томонидан амалга оширилади.


13. Қўмита марказий аппарати тузилмаси, ходимлари сони Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Қўмита раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Қўмита марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқига эга бўлади.


14. Қўмита марказий аппаратининг штат жадвали, шунингдек, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги. Низом Қўмита раиси томонидан тасдиқланади. Давлат архитектура-қурилиш назорати бошқармаси ва Давлат идорадан ташқари экспертиза бош бошқармаси тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


15. "Давархитектқурилиш" юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.






























Время: 0.1344
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск