Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлими (бошқармаси) тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 01.12.1993 й. 580-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 1 декабрдаги

580-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик

бўлими (бошқармаси) тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1. Туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлими (бошқармаси) архитектура ва шаҳарсозликни бошқариш давлат органлари ягона тизимининг тегишли равишда вилоят, Тошкент шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармасига ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлигига бўйсунувчи туман (шаҳар) бўғини ҳисобланади.

Туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлими ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Олий Мажлиснинг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" Қўмитасининг қарорларига, бўйруқларига, йўриқномаларига, вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимининг, вилоят, Тошкент шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик Бош бошқармаси қарорларига ва фармойишларига, бошқа норматив ҳужжатларга ва мазкур Низомга амал қилади.


2. Туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлими (бошқармаси)нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан минтақавий хусусиятларни ва ўзбек халқининг миллий урф-одатларини, илмий-техника тараққиёти ютуқларини, мамлакатимиз ва жаҳон архитектурасининг илғор тажрибасини қўллаган ҳолда олиб борилаётган архитектура-шаҳарсозлик сиёсатига мувофиқ туман (шаҳар) ҳудудининг ривожлантирилиши ва қиёфаси тубдан ўзгартирилишини таъминлаш;

архитектуранинг юксак ғоявий-бадиий даражасига эришиш, аҳоли яшайдиган жойларни ободонлаштиришда, ижтимоий соҳа, саноат ва деҳқончилик саноати объектлари билан биргаликда бинолар, иншоотлар ва улар комплекслари архитектура ечимларида зарур бўлган хилма-хилликни таъминлаш;

саноат бинолари ва иншоотлари архитектура ечимларининг сифат даражасини ошириш, саноат узелларининг шакллантирилишини, уларга қарашли ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришни таъминлаш;

минтақавий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда шаҳарсозлик архитектура ва турар жой-хўжалик қурилишининг, турар жой районлари ва микрорайонлари қурилиши, шунингдек архитектура ва бошқа хил қийматга эга бўлган биноларни таъмирлаш бўйича ишларни бажарган ҳолда илгаридан таркиб топган қурилишларни комплекс равишда қайта қуриш, янги қурилишлар, муҳандислик асбоб-ускуналари тизимини ривожлантириш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш соҳасида лойиҳа ишланмаларининг бажарилишини таъминлаш;

ўзига қарашли ҳудудда инвестиция фаолиятини шакллантиришда иштирок этиш;

ўзига қарашли ҳудудда шаҳарлар ва қишлоқ шаҳарчаларининг бош режаларини руёбга чиқаришни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, экология ва ишлаб чиқаришни, шаҳар атрофи, рекреацион, табиатни муҳофаза қилиш зоналари, миллий боғлар ва қўриқхоналарни ривожлантириш бўйича лойиҳада қабул қилинган принципларга риоя қилиш.


3. Туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлими (бошқармаси) ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

архитектурани янада ривожлантириш, республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар талабларига мувофиқ равишда шаҳар ва қишлоқ шаҳарчалари жойлаштирилишини ва қурилишини такомиллаштириш масалалари бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда ўз ҳуқуқ доирасида қарорлар қабул қилади;

туман (шаҳар) истиқболи учун мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва илмий-техника тараққиёти комплекс дастурлари бўйича таклифларни ишлаб чиқишда қатнашади;

маҳаллий давлат бошқарув органларига ҳамда "Давархитектқурилиш" қўмитасига қурилиш, қайта қуриш, таъмирлаш, асосли тузатиш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, аҳоли яшаш жойлари ва ҳудудларининг шаҳар дизайни бўйича қурилишни олиб бориш қоидалари масалаларини мувофиқлаштириб бориш ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқишга доир таклифлар тайёрлайди, лойиҳалаштириш ва қурилишда нормативларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

эҳтиёж ва таклифларни, конъюнктура аҳволини, лойиҳалаштириш ишлари ва хизматлари бозорининг ривожланиш тамойиллари ва истиқболини ўрганиш, архитектура ечимлари ҳамда шаҳарсозлик тадбирларининг самарадорлик даражасини ошириш мақсадида лойиҳачилар, инвесторлар ва пудратчилар рақобатидан фойдаланиш ишларини ташкил этади;

маҳаллий давлат бошқарув органларига лойиҳа-жойлаштириш ҳужжатлари асосида ердан фойдаланиш шартлари ҳамда архитектура-шаҳарсозлик масалаларининг самарали ечимига кўмаклашувчи инвестиция жараёни қатнашчиларига имтиёзли солиқ солиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

шаҳарсозлик лойиҳа ҳужжатларини, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси яшаш жойлари, биринчи навбатдаги қурилишларни жойлаштириш бош лойиҳаларини, муфассал жойлаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлайди;

белгиланган тартибда тасдиқланган техник ҳужжатларга мувофиқ ва маблағ ажратилганлигига қараб буюртмачилар - иморат қурувчиларга қурилиш-монтаж, тузатиш-қуриш ишларини олиб бориш ва объектларни қайта қуришга рухсатномалар берилишини таъминлайди;

буюртмачилар - иморат қурувчиларга лойиҳалаштириш ҳамда инвестиция ишларини амалга ошириш учун қурилиш паспортлари, барча турдаги қурилишлар бўйича лойиҳа-қидирув, комплекс қайта қуриш, кенгайтириш, биноларни асосли тузатиш, таъмирлаш ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича архитектура-жойлаштириш ва муҳандислик-жойлаштириш топшириқларини ишлаб чиқади ва беради;

ажратилган ер участкалари чегарасини, қизил чизиқларни харитага тушириш билан боғлиқ геодезия, режалаштириш ишларини ҳамда бажарилган ишларни рўйхатга олади;

геодезик ишларни бажариш, муҳандислик-геологик ва қидирув ишларининг бошқа турларини бажаришга белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини таъминлайди, режалаштириш, ҳисобга олиш, техник назорат ва ишларни қабул қилишни амалга оширади, қурилишнинг алоҳида турларини назорат қилиб боради, иморат қуришнинг жорий режаларини, ер ости коммуникацияларининг жойлашиш ҳамда муҳандислик-геологик ишлар атласларини рўйхатга олиш режаларини амалга оширади;

туманга бўйсунувчи шаҳарларнинг, туманларнинг (шаҳар туманларининг) маъмурий марказлари бош архитекторларининг шаҳарлар, қишлоқ аҳоли пунктларини, шаҳар атрофи зонасини ва туманнинг аҳоли яшайдиган бошқа ерларини жойлаштириш ва қуриш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкил этишга доир ишларига раҳбарликни амалга оширади;

шаҳарлар ва қишлоқ шаҳарчаларининг бош режаларини, саноат узеллари схемаларини, биринчи навбатдаги қурилишларни жойлаштириш лойиҳаларини, шаҳар атрофи ва рекреацион зоналар лойиҳаларини кўриб чиқади ҳамда розилик бериш ёки тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимига тақдим этади.

Қуйидагилар бўйича қарорлар қабул қилади:

туман (шаҳар)нинг асосий кўчалари, магистраллари, шаҳар ва қишлоқ майдонлари, дам олиш зоналари қурилишини муфассал жойлаштириш лойиҳаларини, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган саноат ва деҳқончилик саноати, транспорт корхоналари, омборларнинг ва иншоотларнинг янгиларини қуриш, ишлаб турганларини таъмирлаш ва кенгайтириш бўйича лойиҳаларини ўзгартириш тўғрисида;

турар жой ва саноат биноларини, иншоотларни қуриш, таъмирлаш ва асосли тузатиш бўйича лойиҳаларни, шунингдек шаҳар ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш лойиҳалари бўйича;

янги қурилаётган ва таъмирланаётган жамоат ва саноат бинолари интерьерлари лойиҳалари, кичик архитектура шакллари лойиҳалари, рекламалар, ташқи электр-ёритиш ва бошқа шу каби шаҳар муҳитининг эстетик сифатини белгиловчи элементлар, шу жумладан, биноларни ва иншоотларни, шаҳар ансамблларини рангли чироқлар билан ёритиш ечимлари бўйича;

архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва қайта қуриш лойиҳалари, шунингдек архитектура ёдгорликлари атрофидаги зоналарни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш лойиҳалари бўйича;

янги корхоналарни, ҳаво транспортининг ер устидаги хўжаликларини ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, электр қуввати узатиш ва алоқа иншоотларини, автомобиль ва темир йўлларни қуриш ва ишлаб турганларини кенгайтириш бўйича;

якка тартибда уй-жой қуриш учун лойиҳа ҳужжатлари бўйича;

шаҳарсозлик ҳужжатларининг ва уй-жой-хўжалик биноларининг туман (шаҳар) ҳокими билан келишиладиган ёки тасдиқланадиган лойиҳалари экспертизасини ташкил этади;

барча топография-геодезия, картография, лойиҳа-жойлаштириш ва қидирув материалларини, ер участкалари ажрагиш бўйича материалларни, автомобиль ва темир йўлларни қайта қуриш ҳамда қуриш схемаларини, зарур техник ҳужжатларни, келишилган ва тасдиқланган лойиҳаларни, Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳужжатларини ва бошқа материалларни рўйхатга олиш, ҳисобга олиш ва доимий сақлашни таъминлаш учун техник архивни ташкил этади.


4. Туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлими (бошқармаси) белгиланган тартибда қуйидагиларни назорат қилади:

туман (шаҳар) аҳоли яшаш пунктлари лойиҳа-жойлаштириш ҳужжатларининг сифат даражасини ҳамда амалга оширилишини таъминлашни;

корхоналар, бинолар ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуришнинг асосланганлигини, шунингдек шаҳарсозлик ечимларининг тўғрилигини;

қурилишнинг барча турлари учун ажратиладиган ер участкаларидан оқилона фойдаланишни;

объектларни қуриш давомида атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини;

қурилишни амалга оширишда тарихий ва маданий ёдгорликларнинг сақланишини таъминлашни;

якка тартибда уй-жой ва уй-жой-кооператив қурилишини;

шаҳар ва қишлоқ шаҳарчалари ҳудудларида бинолар ва иншоотлар қурилиши, ишга туширилаётган объектлар, шунингдек туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган қурилиш индустрияси корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган буюмлар сифатини.


5. Туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлимига (бошқармасига) қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳеч қандай тўсиқларсиз қурилиш индустрияси ва бинокорлик материаллари корхоналарига кириш ҳамда у ерда олиб борилаётган ишларнинг аҳволини назорат қилиш;

норматив, архитектура-шаҳарсозлик экология талабларига ва архитектура ҳамда шаҳарсозлик органлари томонидан берилган архитектура-режалаштириш топшириқларига жавоб бермайдиган лойиҳаларга розилик беришни рад этиш;

тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларини бузган ва ундан четга чиққан ҳолда олиб борилаётган, кишиларнинг ҳаётига ва саломатлигига хавф солувчи, тарихий ва маданий бойликларни, шу жумладан, архитектура ва шаҳарсозлик шаҳар ва табиат ландшафтларини йўқ қилувчи, шунингдек фуқаролар, давлат ва юридик шахсларнинг мулкига, ҳуқуқига ва манфаатларига зарар етказувчи қурилишларни маблағ билан таъминловчи банклар орқали маблағ билан таъминлашни ва уларга кредит беришни бутунлай ёки қисман тўхтатиб қўйиш, тузатиш-қурилиш ва бошқа ишларни бундан кейин амалга оширишни тақиқлаш;

амалдаги йўриқномалар ва нормативларни бузган ҳолда ёки белгиланган тартибда бериладиган рухсатномасиз олиб борилаётган топографик ва муҳандислик-геологик қидирув, режалаштириш ва қазиш ишларини амалга оширишни тўхтатиб туриш;

ўзбошимчалик билан иморат қуришда, шаҳарсозлик интизомини, қурилиш ва архитектура соҳасидаги амалда бўлган қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар ҳамда ҳудудларида мазкур ҳуқуқ бузилишларини содир этган ташкилотлар ва корхоналар раҳбарларини белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли давлат органларида иш қўзғатиш, уларга мустақил равишда жарималар солиш;

туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлимларига (бошқармасига) юклатилган вазифаларни бажариш учун ўзига қарашли ҳудуддаги тегишли органлар, ташкилотлар, муассасалар ва корхоналардан, уларнинг қайси идорага бўйсунишлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ўз ҳуқуқ доирасига тегишли масалалар бўйича ҳисобот ва бошқа маълумотларни талаб қилиш ва олиш;

маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон Республикаси Архитекторлар уюшмаси ташкилотлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун танловлар ўтказиш.


6. Туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлимига (бошқармасига) бошлиқ - туман (шаҳар) бош архитектори бошчилик қилади, уни тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг тавсиясига биноан вилоят "Бошархитектура"си лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.


7. Туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлими (бошқармаси) бошлиғи - бош архитекторга бўлимга (бошқармага) мазкур низом билан юклатилган вазифаларни бажариш учун барча ҳуқуқ ва ваколатлар берилади, шунингдек у қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

зарур бўлган ҳолларда лойиҳачиларнинг доимий ёки вақтинчалик ижодий жамоаларини ва эксперт гуруҳлари ҳамда идоралараро комиссиялар ташкил этиш ва уларга бошчилик қилиш, бу ишга шартнома асосида архитехторларни ва бошқа мутахассисларни жалб этиш;

лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини ва алоҳида бинолар ва иншоотлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда муаллиф сифатида иштирок этиш;

ўз олдида турган вазифаларни бажариш учун бош архитекторга қарашли хўжалик ҳисобидаги лойиҳа-ишлаб чиқариш, архитектура-режалаш бюроларини, лойиҳа-маслаҳат бериш фирмаларини тузиш ва улар фаолиятининг мавзу йўналишини белгилаш;

ўзига бўйсунувчи архитектура-шаҳарсозлик органининг, шунингдек, ўзига қарашли хўжалик ҳисобидаги бўлинмалар ва ташкилотларнинг вазифаларини белгилаш, тузилмасини ва ходимлари сонини тасдиқлаш, шу ташкилотларнинг раҳбарларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

архитектура ва шаҳарсозлик масалаларини ҳал этиш учун шартномавий асосда ишлаб чиқариш бирлашмаларини, уюшмаларини ва бошқа ташкилий тузилмаларни ташкил этиш.


8. Бош архитектор ўз ишларини тегишли туман (шаҳар)нинг давлат бошқарув органлари, бошқарувнинг тармоқ, тармоқлараро ва идорадан ташқари ҳудудий органлари, ижодий уюшмалар, илмий-техника жамиятлари ва жамоат ташкилотлари билан узвий ҳамкорликда олиб боради.


9. Шаҳарсозлик ва архитектура ечимларининг, архитектура-монументал ва декоратив санъат асарларининг сифатини аниқлаш ва баҳолаш, шаҳарсозлик ҳужжатларини, бинолар, иншоотлар ва комплекслар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва экспертиза қилиш учун бош архитектор ҳузуридаги доимий ишловчи идоралараро коллегиал орган - маслаҳат берувчи орган ҳисобланадиган архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тузилади.

Архитектура-шаҳарсозлик кенгашига раис - бош архитектор бошчилик қилади. Кенгаш таркибига тажрибали архитекторлар, олимлар, шаҳарсоз - мутахассислар, шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг, жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмаларнинг раҳбарлари, фан, маданият ва санъат арбоблари, инвестиция жараёни барча иштирокчиларининг, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг вакиллари кириши керак.

Архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг шахсий таркиби туман (шаҳар) бош архитектори томонидан тасдиқланади.


10. Бош архитектор - туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлими (бошқармаси) бошлиғи:

мазкур Низомга мувофиқ бўлимга (бошқармага) юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ўз ўринбосарларининг ва таркибий бўлинмалар раҳбарларининг бўлим (бошқарма) фаолиятининг алоҳида йўналишлари учун жавобгарлик даражаларини белгилайди.

қурилиш ва қайта қуриш ишлари сифатини назорат қилувчи тегишли давлат архитектура-қурилиш органларининг, шунингдек, тасарруфидаги ташкилотларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади қурилиши (кайта қурилиши) тугалланган уй-жой-хўжалик ва коммунал қурилиш, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектларини фойдаланишга қабул қилишда белгиланган тартибда қатнашади, геодезия хизмати ишига раҳбарлик қилади;

ўз ҳуқуқ доирасида туман (шаҳар) ҳокимининг қарорлари асосида ва уларни бажариш юзасидан ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг юқори органлари далолатномалари асосида бўйруқлар чиқаради, бўлим (бошқарма) ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

туман (шаҳар) ҳокими қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди, ўзига қарашли ҳудудда архитектура ва шаҳарсозлик масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқарувининг барча органлари ва уларга қарашли ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, хорижий ва қўшма юридик шахслар, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши шарт бўлган қарорлар қабул қилади;

ўзига қарашли ташкилотларнинг тузилмасини, штат жадвалини, уставини (низомини) тасдиқлайди ва уларнинг раҳбарларини тайинлайди;

барча давлат ва жамоат корхоналарида, муассасаларида, ташкилотларида бўлим (бошқарма) фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича бўлим (бошқарма) номидан вакиллик қилади;

молия-штат интизомига риоя қилинишини таъминлайди, белгиланган смета ва ажратилган маблағлар доирасида бўлим (бошқарма)нинг кредитлари ва маблағларини бошқаради.


11. Туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлими (бошқармаси)нинг ташкилий тузилмаси ва штатдаги ходимлар сони вилоят, Тошкент шаҳар "Бошархитектура"си томонидан туман (шаҳар) давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда белгиланган ходимлар сони ва меҳнат ҳақи жамғармаси доирасида белгиланади.


12. Бўлим (бошқарма)нинг штат жадвали, шунингдек таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлими (бошқармаси)нинг бошлиғи томонидан тасдиқланади.


13. Туман (шаҳар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлими (бошқармаси) юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ўзбек тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.























Время: 0.1410
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск