ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Нидерландия Қироллиги /

Ўзбекистон Республикаси билан Нидерландия Қироллиги ўртасида даромадларнинг икки ёқлама солиққа тортилишига йўл куймаслик ва даромад ҳамда капитал солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Конвенция (Гаага, 2001 йил 18 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси билан Нидерландия

Қироллиги ўртасида даромадларнинг икки ёқлама

солиққа тортилишига йўл қўймаслик ва даромад

ҳамда капитал солиқларини тўлашдан бош

тортишнинг олдини олиш тўғрисида

КОНВЕНЦИЯ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Нидерландия Қироллиги Ҳукумати иккала давлат ўртасида даромадларнинг икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Конвенция тузиш истагини билдириб, қўйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



I БОБ. КОНВЕНЦИЯНИ ҚЎЛЛАШ СОҲАСИ


1-модда. Тааллуқлилик доираси


Бу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Қамраб олинган солиқлар


1. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг ёки унинг сиёсий ёхуд маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундирилаётган даромад ва капитал солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.


2. Даромад ва капитал солиқларига, умумий даромаддан, умумий капиталдан ёки даромад ёхуд капиталнинг бир қисмидан, шу жумладан кўчар ва кўчмас мулкни мусодара қилишдан олинган даромадлардан ҳамда корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки мукофотларнинг умумий миқдоридан, шунингдек капитал қийматининг ўсишидан олинадиган солиқлар тааллуқлидир.


3. Ушбу Конвенция қўлланиладиган амалдаги солиқлар, хусусан қуйидагилардир:

а) Нидерландияда:

- даромад солиғи;

- иш ҳақидан олинадиган солиқ;

- табиий ресурсларни эксплуатация қилиш асосида олинадиган соф фойдадаги ҳукумат улушини ўз ичига олувчи, 1967 йилги концессияни ҳисобга олган ҳолда, 1810 йилги Фойдали қазилмалар қазиб олиш тўғрисидаги қонунга (Mijnwet 1810) мувофиқ, ёки Нидерландия қитъа шельфида фойдали қазилмалар қазиб олиш тўғрисидаги қонунга (Mijnwet Continental Plat 1965) биноан ундириладиган корпоратив солиқ;

- дивидендлар солиғи;

- капитал солиғи;

(бундан кейин, "Нидерланд солиқлари" деб юритилади).

b) Ўзбекистонда:

- юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи;

- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

- мол-мулк солиғи;

(бундан кейин "Ўзбекистон солиқлари" деб юритилади).


4. Ушбу Конвенция имзоланган санадан сўнг ундириладиган солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритилган ҳар қандай бир хил ёки моҳияти бўйича ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам ушбу Конвенция қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигига киритилган барча муҳим ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қилиб турадилар.



II БОБ. ТАЪРИФЛАР


3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун, агар матн мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:

а) "Аҳдлашувчи Давлатлардан бири" атамаси матнга боғлиқ равишда Нидерландия Қироллиги (Нидерландия)ни ёки Ўзбекистон Республикаси (Ўзбекистон)ни англатади; "Аҳдлашувчи Давлатлар" атамаси, Нидерландия Қироллигини ва Ўзбекистон Республикасини англатади;

b) "Нидерландия" атамаси, Нидерландия Қироллигининг Европада жойлашган қисмини, жумладан Нидерландлар халқаро ҳуқуққа мувофиқ денгиз ости табиий ресурсларини ва унинг тагзамин ва туташ сувларини, шунингдек уларнинг табиий ресурсларини ишлаб чиқишга доир юрисдикция ёки суверен ҳуқуқларини амалга оширадиган унинг ҳудудий денгизини ва ҳудудий денгиздан ташқари бўлган ҳар қандай туманни англатади;

с) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини, жумладан халқаро ҳуқуққа мувофиқ Ўзбекистон қонунлари бўйича ҳудуд сифатида белгиланган ёки белгиланиши мумкин бўлган доирада тупроқ ва унинг табиий ресурсларига бўлган Ўзбекистон ҳуқуқини амалга ошириши мумкин бўлган ҳар қандай туманни англатади;

d) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, компания ёки шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашмасини ўз ичига олади;

е) "компания" атамаси ҳар қандай корпоратив бирлашмани ва солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай ташкилотни англатади;

f) "Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" атамалари тегишлича бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхонани англатади;

g) "халқаро ташиш" атамаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирида амалдаги раҳбар органига эга бўлган корхона томонидан фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемасида ёки темирйўл транспорти орқали ҳар қандай ташишни англатади, денгиз, ҳаво кемаси ёки темирйўл транспорти воситаларининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги пунктлар ўртасидагина фойдаланилиши бундан мустаснодир;

h) "миллий шахс" атамаси:

- Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг миллати ёки фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни англатади;

- Аҳдлашувчи Давлатлардан бирида амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахсни, ширкат ва ассоциацияни англатади;

i) "ваколатли орган" атамаси:

- Нидерландияда - Молия Вазири ёки унинг тегишли тарзда ваколат берилган вакилини англатади;

- Ўзбекистонда - Давлат солиқ қўмитасининг Раиси ёки унинг тегишли тарзда ваколат берилган вакилини англатади.


2. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатлардан бири томонидан исталган вақтда қўлланилганда, унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матн мазмунидан бошқа маъно келиб чиқмаса, у, ушбу Конвенция татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан шу Давлатнинг белгиланган қонунларида белгиланган маънога эга бўлади, ана шу Давлатнинг солиқ қонунларига мувофиқ татбиқ этиладиган ҳар қандай маъно шу Давлатнинг бошқа қонунларига биноан ушбу атамага берилган маънодан устунлик қилади.



4-модда. Резидент


1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун "Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти" атамаси ана шу Давлатнинг қонунчилиги бўйича унда ўзининг яшаш жойи, резиденцияси, бошқарув жойи ёки бошқа ҳар қандай моҳияти жиҳатидан ўхшаш мезонлар асосида солиққа тортилиши керак бўлган ҳар қандай шахсни англатади, шунингдек бошқа Давлатни, унинг ҳар қандай сиёсий ёки маъмурий-ҳудудий бўлинмасини ёхуд маҳаллий ҳокимият органини ҳам ўз ичига олади. Атама бироқ, ана шу Давлатда фақат унда жойлашган манбалардан ёки капиталдан даромад олаётгани учун солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни ўз ичига олмайди.


2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда аниқланади:

а) у фақатгина тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйи жойлашган Давлатнинг резиденти ҳисобланади; агар у ҳар иккала Давлатда ҳам тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйига эга бўлса, фақат шахсий ва иқтисодий алоқалари энг чуқур бўлган (ҳаётий манфаатлар маркази) Давлатнинг резиденти ҳисобланади;

b) агар шахснинг ҳаётий манфаатлар маркази жойлашган Давлатни аниқлаб бўлмаса ёки Давлатлардан ҳеч бирида тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйи бўлмаса, у одатий турар жойга эга бўлган Давлатининг резиденти ҳисобланади;

с) агар у Давлатда одатий турар жойга эга бўлса, ҳар иккала Давлатда яшаса ёки одатда уларнинг ҳ

...
Время: 0.0077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск