Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.1993 й. 61-сон "Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари учун талабаларни тест усулида танлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.1993 й.

N 61


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

ЎҚУВ ЮРТЛАРИ УЧУН ТАЛАБАЛАРНИ

ТЕСТ УСУЛИДА ТАНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари кундузги бўлимларига қабул қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ 1992 йилда талабаларни тест усулида қабул қилишнинг ижобий якунларини эътиборга олиб, олий ўқув юртлари ректорлари кенгашининг тавсияларини ва кенг жамоатчиликнинг истакларини назарда тутиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1993 йилда барча давлат олий ўқув юртларида, шунингдек республиканинг рухсатномаси бўлган олий ўқув юртларида барча таълим шакллари бўйича талабаларни тест усули билан танлаш жорий этилсин.


2. Тест усули билан танлашни амалга ошириш Олий ўқув юртларига талабаларни танлаб олиш республика маркази зиммасига юклатилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 апрелдаги 181-сон қарори билан ташкил этилган Олий ўқув юртларига талабаларни қабул қилиш Давлат комиссиясининг ваколати 1993 йилга узайтирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

бир ой муддатда Республика маркази билан биргаликда олий ўқув юртларининг биринчи курсларига талабалар қабул қилиш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва уни тасдиқлаш учун Давлат комиссиясига тақдим этсин, низомда тест синовларига қўшимча равишда баҳолашнинг кўп балли тизими асосида имтиҳонлар ўтказиладиган халқаро, ижодий, адабий-бадиий ва спорт йўналишларидаги фанлар рўйхати белгилаб қўйилсин;

Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 апрелдаги 181-сон қарорида кўрсатилган 19 та олий ўқув юртида 1992-93 ўқув йилидан, қолганларида эса 1993-94 ўқув йилидан бошлаб талабаларнинг жорий ўзлаштиришларини синаш учун тест усуллари қўлланилишини таъминласин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, олий ўқув юртларининг ректорлари тест усулида синаш учун барча зарур шарт-шароитларни таъминласинлар, бўлажак талабаларга маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этсинлар.


6. Тест ўтказиш материалларини автоматик равишда ишлов бериш учун Республика марказида қўшимча равишда ходимлари сони 12 нафардан иборат бўлган компьютерлаштирилган таҳлил Лабораторияси ташкил этилсин.

Республика марказининг штат жадвали иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси 1993 йилда тест ўтказиш Республика маркази буюртманомасига мувофиқ хорижий ускуналарни сотиб олишга ва жорий харажатларга валюта фондидан 3 миллион АҚШ доллари ажратсин, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги харажатларни сўм билан қоплашни белгиланган тартибда таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Республика маркази учун техника воситаларини етказиб берсин.


8. Тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча чора-тадбирларни бажариш учун:

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси - тест материалларини, уларнинг сифати, безатилиши ва муддатларига қўйилган талабларни ҳисобга олиб, нашр этишни;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги - тест усули билан синаш жойларида тест материаллари сақланишини ва жамоат тартиби сақланишини;

Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги - тест материаллари жойларга келтирилишини, сақланишини ва уларнинг махфийлигини;

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси - тест усулида синаш материаллари ва кузатиб борувчиларнинг жойларга етказилишини;

Ўзбекистон Республикаси Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компанияси - аҳоли кенг доиралари орасида олий ўқув юртларига кириш чоғида холислик ва адолатни таъминлашда тест усули билан синашнинг аҳамиятини мунтазам тушунтириб боришни таъминласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва "Ўзшартномасавдо" мазкур мақсадларга зарур маблағ ва ресурслар ажратсинлар.


10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Республика марказини Бобур кўчасидаги 22а-бинога жойлаштирсин.


11. Олий ўқув юртларига талабаларни қабул қиладиган Давлат комиссияси тест билан синаш тажрибасини умумлаштириб, уни янада такомиллаштириш юзасидан 1993 йилнинг октябрь ойида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Республика марказига Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 июлдаги 337-сон ва 1992 йил 8 октябрдаги 465-сон қарорларида назарда тутилган имтиёзлар берилсин.


13. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.












































Время: 0.2312
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск