Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.1993 й. 613-сон "Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.1993 й.

N 613



НАҚД ПУЛ МУОМАЛАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 1994 йил 1 январдан бошлаб “Сўм-Купонлар” Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.

1994 йил 1 январдан бошлаб СССР Давлат банкининг 1961-1992 йиллар намунасидаги барча қийматдаги пуллари муомалада бўлиши бутунлай тақиқлансин.


2. Мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча савдо ташкилотлари, ўзга ташкилотлар, банк муассасалари 1994 йил 1 январдан бошлаб аҳолидан моллар ва хизматларга, тўловларнинг барча турларига ҳақ тўлаш учун, ҳисоб-китоб счётларига ўтказиш, омонатларга ва аккредитивларга қабул қилиш ҳамда республика ҳудудида пул жўнатиш учун фақат “Сўм-Купонлар”ни қабул қилсинлар.

Савдо ташкилотлари ва ўзга ташкилотлар ходимлари томонидан Россия банкининг 1993 йил намунасидаги пуллари қабул қилиниши валюта операциялари тўғрисидаги амалдаги қонунчиликни бузиш деб баҳолансин ва улар шунга мувофиқ жазолансин.

Ички ишлар вазирлиги валюта операциялари тўғрисидаги қоидаларни бузган мансабдор шахслар ва фуқароларни жиноий жавобгарликка тортиш хусусида амалдаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсин.


3 “Ўзбексавдо” давлат уюшмасига, “Ўзбекбирлашув”га, савдо тармоғига эга бўлган вазирликлар ва идораларга алоҳида ташкил этилган савдо нуқталарида Россия банкининг 1993 йил намунасидаги пулларига халқ истеъмол молларини сотишга рухсат этилсин. Мазкур ташкилотлар шундай савдо корхоналари тармоқлари, уларнинг жойлаштирилиши ва савдо қилиш тартиби тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.

Вазирлар Маҳкамаси “Россия рубли”га савдо қилишнинг тартибини уч кун муддатда тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Жамғарма банки муассасалари 1994 йил 1 январдан бошлаб нақд “Сўм-Купонлар” билан таъминланишига қараб, фойда тўланмайдиган алоҳида махсус счетларга қабул қилинган пулдан ташқари, қўйилган омонатларни тўласин.


5. 1994 йил 1 январдан бошлаб янги тузилаётган хўжалик субъектларини рўйхатга олиш ҳамда банк муассасалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга янги счетлар очиш қайта тиклансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш республика комиссияси (А. М. Муталов)га юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов


















Время: 0.1930
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск