Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.02.1993 й. 63-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига монополияга қарши сиёсат олиб бориш бўйича вазифаларни юклаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.02.1993 й.

N 63



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИГА МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ

СИЁСАТ ОЛИБ БОРИШ БЎЙИЧА

ВАЗИФАЛАРНИ ЮКЛАШ

ТЎҒРИСИДА


"Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалда рўёбга чиқаришни таъминлаш, ўзаро боғлиқ молиявий, монополияга қарши ва нарх-наво сиёсатини олиб бориш, рақобат муҳитини вужудга келтириш ва бозор муносабатларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига монополияга қарши сиёсатни олиб бориш вазифалари юклатилсин.

Шу муносабат билан Молия вазирлигининг Нарх белгилаш бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг монополияга қарши ва нарх сиёсатини олиб бориш бош бошқармасига айлантирилсин, унинг ходимларининг чекланган сони 20 нафарга кўпайтирилсин.


2. Қуйидагилар Молия вазирлигининг монополияга қарши ва нарх сиёсатини олиб бориш бош бошқармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси худудида ягона монополияга қарши ва нарх сиёсатини шакллантириш ва олиб бориш ишларини мувофиқлаштириш, истеъмолчиларни монополизм ва ғирром рақобатдан нархлар ва тарифларнинг асосланмаган ўсишидан ижтимоий ҳимоя қилишнинг барқарор негизини яратиш;

монополияга қарши ва нарх қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш;

параллел ишлаб чиқаришларнинг монополистик тармоқларда ва муомала соҳасидаги фаолиятини рағбатлантириш, кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш, эркин рақобатни қўллаб-қувватлаш ва бозор инфраструктураларини ривожлантириш, монополист корхоналарнинг нархларини тартибга солиш бўйича аниқ тадбирларни амалга ошириш;

рақобатни чеклашга олиб келувчи, бозорнинг нормал фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилувчи, бошқа корхоналар, ташкилотлар ва фуқароларнинг манфаатларини камситувчи, сунъий равишда тақчиллик яратувчи ҳамда ортиқча монопол фойда даромад олишни таъминловчи айрим хўжалик субъектлари фаолиятига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриш;

харид, улгуржи, чакана нархлар ва тарифларни маъмурий тартибга солиш соҳасини босқичма-босқич қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари билан биргаликда шартномавий эркин нархлар соҳасини кенгайтириш;

мулкчилик шаклидан қатъи назар, республика корпорациялари, концернлари уюшмалари, корхоналари ва ташкилотларининг нархлари ва тарифлари асосли шаклланиши устидан назоратни амалга ошириш;

республика халқ хўжалигида эркин нарх белгилаш соҳасини, ҳамдўстлик мамлакатларида ва жаҳон бозорида нархларни таҳлил қилиш ва оператив баҳо бериш.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тузилиши тўғрисида" 1992 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига 3-иловадаги "Нарх белгилаш бош бошқармаси" сўзлари "Монополияга қарши ва нарх-наво сиёсатини олиб бориш бош бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин ҳамда "Нархномаларни чиқарадиган ва тарқатадиган хўжалик ҳисобидаги бюро" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгариш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 6 февралдаги

63-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон

қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга киритилаётган

ЎЗГАРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

1. 2-банднинг биринчи хатбошида "молиявий" сўзидан кейин "монополияга қарши" сўзлари қўшилсин.


2. 6-банднинг учинчи хатбошида "валюта" сўзидан кейин "монополияга қарши" сўзлари қўшилсин.


3. 8-банднинг:

иккинчи хатбошида "солиқ" сўзидан кейин "монополияга қарши" сўзлари ёзилсин;

саккизинчи хатбошида "солиқ солиш" сўзларидан кейин "монополияга қарши сиёсат" сўзлари қўшилсин;

тўққизинчи хатбошида "солиқлар" сўзидан кейин "монополияга қарши сиёсат" сўзлари ёзилсин.


4. 9-банднинг:

тўққизинчи хатбошида "масалалари бўйича" сўзларидан кейин "монополияга қарши сиёсат ва" сўзлари ёзилсин;

ўнинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ишлаб чиқаришни ва товарлар муомаласи соҳасини монополиядан чиқариш, параллел тузилмалар ташкил этиш ҳам шу жумлага киради, шунингдек юқори монополиялашган хўжалик субъектларини ажратиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

бирлашган бозорда хўжалик субъектлари томонидан эгалик қилувчи ҳолатни суиистеъмол қилишга ва ғирром раҳобатга йўл қўймаслик бўйича МДҲга аъзо бўлган бошқа давлатлар билан хатти-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди, эришилган битимларни рўёбга чиқариш чора-тадбирларини кўради;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар, корпорациялар, концернлар ва уюшмалар билан биргаликда ташкилий тузилмаларнинг янги турларини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги ва уларнинг фаолияти масалаларини ўрганади, хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш чоғида монополияга қарши экспертиза ўтказади;

ўз материаллари, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, жамиятлар ва истеъмолчилар иттифоқлари, бошқа жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг аризалари, прокуратура, суд ва хўжалик суди материаллари асосида монополияга қарши қонун ҳужжатларининг ва нарх белгилаш тартибининг бузилиши ҳоллари бўйича ишларни кўриб чиқади".


5. 10-бандининг:

иккинчи хатбошида "нарх белгилаш бўйича материаллар" сўзларидан кейин "ва монополияга қарши фаолият" сўзлари қўшилсин;

ўн учинчи хатбошида "масалалари бўйича" сўзларидан кейин "монополистик фаолият" сўзлари ёзилсин;

ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, республика вазирликлари, идоралари, корпорациялари, концернлари, уюшмалари, корхоналари ва ташкилотлари томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда тасдиқланган иқтисодий асосланмаган нархлар ва тарифларни бекор қилиш, шунингдек улар томонидан монополияга қарши фаолият бўйича қабул қилинган қарорларни, агар улар амалдаги қонун ҳужжатларига ёки белгиланган тартибга зид бўлса, бекор қилиш";

охиридан иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда иккита хатбошида баён қилинсин:

"монополияга қарши қонунчилик ва нарх белгилаш тартиби бузилган ҳолларда хўжалик субъектларига бажарилиши мажбурий ҳисобланган бузилишларни тўхтатиш, дастлабки ҳолатни тиклаш, асоссиз олинган даромадни махсус очиладиган бюджетдан ташқари "нархни тартибга солиш фонди" счётига ўтказиш, хўжалик субъектларини мажбурий тартибда майдалаштириш, ажратиш ҳамда бозорда хўжалик субъектларининг устувор мавқеини бартараф этиш бозорда хўжалик субъектларининг устувор мавқеини бартараф этиш ёки камайтиришга қаратилган бошқа чора-тадбирлар кўриш, шунингдек хўжалик субъектларига, бошқарув органларига ва мансабдор шахсларга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган шартларда ва миқдорларда жарималар солиш;

кўрсатма бажарилмаган тақдирда тегишли ариза билан судга ёки хўжалик судига мурожаат қилиш. Суднинг ёки хўжалик судининг қарори бўйича бозорда эгалик қилиш мавқеи ёки ғирром рақобат натижасида хўжалик субъекти томонидан олинган даромад ҳамда унга солинган жарима мусодара қилинади ҳамда бюджетдан ташқари "нархни тартибга солиш фонди счётига ўтказилади".



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., N 2, 4-модда.



















Время: 0.1923
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск