ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Универсал характердаги халқаро ҳужжатлар / Гуманитар ҳуқуқ / Маданий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш /

Осиё ва Тинч океани минтақаси давлатларида ўқув курслари, олий маълумот тўғрисидаги дипломлар ва илмий даражаларни тан олиш тўғрисидаги Минтақавий конвенция (1983 йил 16 декабрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Осиё ва Тинч океани минтақаси давлатларида ўқув

курслари, олий маълумот тўғрисидаги дипломлар

ва илмий даражаларни тан олиш тўғрисидаги

МИНТАҚАВИЙ КОНВЕНЦИЯ


Ушбу Конвенцияда иштирок этувчи Осиё ва Тинч океани минтақаси давлатлари, улар ўртасида жуғрофий ва тарихий жиҳатдан шаклланган алоқаларни мустаҳкамлашга бўлган умумий интилишларга амал қилган ҳолда,

ЮНЕСКО Уставида - "Ташкилот тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга, миллатларнинг таълим, фан ва маданият соҳасида ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашишини ўзининг асосий вазифаси деб билиши" эълон қилинганини эслатиб,

ҳар бир давлатнинг ҳамда Осиё ва Тинч океани минтақасидаги барча давлатларнинг иқтисодий, ижтимоий, маданий ва техникавий ривожланишига ва ўзаро маданий алмашувига кўмаклашиши ҳамда минтақада тинчликни мустаҳкамлаш заруриятини эътиборга олиб, хусусан, ҳамкорликни мустаҳкамлаб ва кенгайтириб, унинг имкониятларидан оқилона равишда фойдаланиш мақсадида ва бу билимларнинг тараққий этиб бориши ва олий маълумот сифатининг тўхтовсиз ошириб боришга кўмаклашишга интилиб ва ушбу ҳамкорлик доирасида ўқув курслари, олий маълумот тўғрисидаги дипломлар ва илмий даражаларнинг тан олиниши талаба ва мутахассисларнинг ҳаракатланиши тезкорлигини оширишга кўмаклашиш - минтақа тез суръатларда ривожланиши сони ўсиб бораётган илмий ходимлар, инженер-техник ва мутахассис кадрларни тайёрлаш ва улардан фойдаланишни талаб қилувчи ҳар томонлама асосий шартлардан бири эканлигини тан олиб,

Осиё ва Тинч океани минтақасидаги маданият ва олий таълим тизимининг хилма-хиллиги катта мерос эканлигини тасдиқлаб ҳамда ўз давлатларининг аҳолисига ушбу маданий бойликдан тўла-тўкис фойдаланиш имкониятини бериш ниятида ва ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат фуқароларига, хусусан, талабаларга, ўқитувчиларга, илмий ходим ва профессионал мутахассисларга бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг олий таълим имкониятларидан фойдаланишга йўл очиб бериш ва ўз илмий тадқиқот ишларини бошқа давлатларнинг олий ўқув юртларида ички қонунчиликка тўла мос равишда давом эттиришига кўмаклашишни хоҳлаб, минтақада катта хилма-хиллик, анъаналар ва таълим тизимининг борлиги, профессионал фаолиятни амалга ошириш учуи зарур бўлган анъаналар ва шароитлар ҳамда конституциявий, қонунчилик ва маъмурий қоидаларнинг мавжудлигини тан олиб, барча Аҳдлашувчи Давлатлар ўзаро дипломлар эквивалентлиги ва тан олиниши тўғрисидаги икки томонлама ёки минтақавий шартномаларни тузиб, Осиё ва Тинч океани минтақасидаги барча давлатлар билан икки томонлама ёки минтақавий асосда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида эканлигини эслатиб, таълим тизимининг турли хиллиги ва мураккаблиги оқибатида ҳар доим ҳам турли мамлакатлар ёки ҳаттоки, битта мамлакатнинг турли олий ўқув юртлари ўртасида қайд этиладиган ўқув даврларининг тенглиги тушунчасига асосланган мувофиқликни ўрнатиш ҳар доим ҳам осон эмаслигига; таълимнинг юқорироқ босқичларига рухсат олиш учун ўқув курсларини тан олишга ҳам ижтимоий, ҳам халқаро мобиллик, олинган дипломлар воситасида баҳоланган билим асосида ваколат даражасига эришишни баҳолашга имкон берадиган, шуиингдек тегишли ҳокимият органлари томонидан ушбу ваколат кафолати сифатида кўриладиган бошқа ҳар қандай тажрибани эътиборга олиб,

...
Время: 0.0255
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск