ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Универсал характердаги халқаро ҳужжатлар / Экология / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш /

Сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқ ерлар тўғрисидаги Конвенция (1971 йил 2 февраль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш

манзили бўлган халқаро аҳамиятга эга

сувли-ботқоқ ерлар тўғрисидаги

КОНВЕНЦИЯ


Аҳдлашувчи Томонлар,

инсон ва унинг атрофини ўраб турган муҳитнинг ўзаро боғлиқлигини тан олиб,

сув режимини тартибга солиб турувчилар бўлмиш сувли-ботқоқ ерларнинг аҳамиятга эга экологик функцияларини ва яшаш манзили сифатида уларнинг ўзига хос флора ва фауна, айниқса сувда сузувчи қушлар яшашини таъминлашини назарда тутиб,

сувли-ботқоқ ерлар катта иқтисодий, маданий ва рекреациявий аҳамиятга молик манба ҳисобланиб, уларни йўқотиш қайтариб бўлмас йўқотиш эканлигига ишонган ҳолда,

инсоннинг сувли-ботқоқ ерларга кучайиб бораётган ҳужумини ва уларни ҳозир ва келажакда йўқотиб юборилишини тўхтатиб қолишни истаб,

сувда сузувчи қушлар ўзларининг мавсумий кўчиш даврида давлатлар чегараларидан кесиб ўтишларини ва шу боис халқаро ресурс сифатида қаралиши кераклигини тан олиб,

сувли-ботқоқ ерлар, уларнинг флора ва фаунаси муҳофазаси узоқни кўзлаган миллий сиёсат билан халқаро ҳаракатлар мувофиқлаштирилишининг мужассамлиги натижасида таъминланиши мумкинлигига ишонган ҳолда келишдилар:



1-модда


1. Ушбу Конвенцияда сувли-ботқоқ ерлар, деганда ботқоқ ҳудудлар, фенлар, торфли ерлар ёки ҳовузлар - табиий ёки сунъий, доимий ёки мавсумий, туриб қолган ёки оқава, чучук сувли, шўрроқ ва шўр, сув қайтганида олти метрдан ошмайдиган денгиз акваторияларини ҳам ҳисобга олган ҳолда - тушунилади.


2. Ушбу Конвенцияда сувда сузувчи қушлар деб экологик жиҳатдан сувли-ботқоқ ерлар билан боғлиқ қушлар тушунилади.



2-модда


1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудидаги мавжуд бўлган сувли-ботқоқ ерларни аниқлаштиради ва 8-моддада белгилангани каби, бюрода сақланадиган ва бундан кейин рўйхат деб юритилувчи Халқаро аҳамиятдаги сувли-ботқоқ ерларнинг Рўйхатига киритади. Ҳар бир сувли-ботқо

...
Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск