ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2007 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2007 й. 42-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2007 й.

N 42



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Чигит етказиб бериш механизмини ҳамда ўсимлик ёғи ва

ёр-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида"

2006 йил 31 майдаги ПҚ-360-сон Қарори),


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чигит етказиб бериш механизмини ҳамда ўсимлик ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида" 2006 йил 31 майдаги ПҚ-360-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 27 февралдаги

42-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорларда сифатсиз озиқ-овқат товарлари сотилишини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 4 сентябрдаги 378-сон қарорининг 1-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 32-модда):

"ўсимлик ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

"Бунда аҳолига ўсимлик ёғи сотиш фақат юридик шахс шаклидаги чакана савдо ташкилотлари томонидан назорат-касса аппаратлари билан жиҳозланган турғун савдо шохобчалари орқали амалга оширилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "2000 йилда давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларини харид қилиш тўғрисида" 2000 йил 8 апрелдаги 136-сон қарорига 1-иловада:

а) 3.1-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хат боши қўшилсин:

"Республика корхоналари томонидан пахта чигитидан ишлаб чиқарилаётган ўсимлик ёғини харид қилиш тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга оширилади";

бешинчи хат боши олтинчи хат боши деб ҳисоблансин;

б) 4.1-бандга қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

"Республика корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган ўсимлик ёғини харид қилиш тартибга солинадиган нархлар бўйича амалга оширилади".

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта хом ашёси етиштиришда бозор принципларини амалга ошириш ва уни етиштиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 февралдаги 93-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 16-модда) 7-бандидаги "ўсимлик мойининг 50 фоизи ва" сўзлари чиқариб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 9-10-сон, 84-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 й., N 2-3, 12-модда.







































Время: 0.1489
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск