Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 03.02.2007 й. 19-сон "Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.02.2007 й. 1499-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.02.2007 й.

N 1499-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

03.02.2007 й.

N 19

БУЙРУҒИ



Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш,

дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат

қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2007 йил 9 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги "Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 95-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2005 йил 20 июлдаги 160-сон буйруғи билан тасдиқланган "Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"га (2005 йил 29 июль, рўйхат рақами 1499) иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтганидан кейин кучга киради.


3. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари О. Оллаберганов зиммасига юклатилсин.



Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири                                                С. Исмоилов






Буйруққа

ИЛОВА



Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш,

тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби

тўғрисидаги Йўриқномага киритилаётган

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. 50-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"50. Уруғлик дон етиштирувчилари томонидан топширилган уруғлик маҳсулотларни харид қилишда, дон қабул қилиш корхонаси лабораторияси томонидан уруғлик маҳсулотдан кондицион уруғлик ва иккинчи даражали маҳсулот, яъни дон чиқиндисининг (1000 дона уруғлик доннинг оғирлиги ва намлигини ҳисобга олган ҳолда) чиқиш фоизи аниқланади.".


2. 100-банддаги "(91-сонли шакл, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 20 мартдаги 137-сонли қарори билан тасдиқланган "Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари билан операциялар ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш бўйича йўриқнома)" сўзлари "(91-шакл, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган "Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида низом)" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 107-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Навли уруғларнинг ҳар бир туркумини беришда қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:

а) Уруғликка аттестат (86-шакл) - барча ўсимликларнинг элита уруғига ва суперэлитасига, шунингдек маккажўхорининг ўзидан-ўзи чангланган линиялари уруғига;

б) Уруғликка гувоҳнома (85-шакл) - қолган барча репродукциялар уруғига;

в) Маккажўхорининг гибрид уруғларига гувоҳнома (84-шакл) - маккажўхорининг гибрид уруғларига.".


4. 109-банддаги "(21-сон шакл, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 20 мартдаги 137-сонли қарори билан тасдиқланган "Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари билан операциялар ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш бўйича йўриқнома)" сўзлари "(21-шакл, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган "Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида низом)" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 9-10-сон, 88-модда.








































Время: 0.1427
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск