ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Универсал характердаги халқаро ҳужжатлар / Гуманитар ҳуқуқ / Маданий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш /

Қуролли можаро чиққан ҳолда маданий бойликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенция (Гаага, 1954 йил 14 май, 1996 йил 21 майдан кучга кирган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Қуролли можаро чиққан ҳолда маданий

бойликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги

КОНВЕНЦИЯ


Олий Аҳдлашувчи Томонлар,

Кейинги қуролли можаролар пайтида маданий бойликларга жиддий зарар етказилганини ва ҳарбий техниканинг ривожланиб бориши оқибатида маданий бойликлар кўпроқ вайрон бўлиш учун хавф юзага келаётганини таъкидлаган ҳолда;

ҳар бир халқ дунё маданиятига ўз ҳиссасини қўшишини эътиборга олиб, ҳар бир халқнинг маданий бойликларига етказиладиган зарар бутун инсоният маданий қадриятларига етказиладиган зарар эканига ишонч билдириб;

маданий қадриятларни сақлаб қолиш дунёнинг барча халқлари учун катта аҳамиятга эга эканлигини ва ушбу қадриятлар халқаро ҳимоясини таъминлаш муҳим эканлигини эътиборга олиб;

қуролли можаро чиққан ҳолда маданий бойликларни ҳимоя қилиш бўйича 1899 ва 1907 йиллардаги Гаага конвенцияларида ва 1935 йил 15 апрелдаги Вашингтон Пактида ўрнатилган принципларга таянган ҳолда;

ушбу қадриятлар ҳимоясининг самарадорлиги учун, бу ҳимоя тинчлик пайтининг ўзидаёқ миллий ва халқаро чоралар қабул қилиниши билан ташкил этилиши кераклигини эътиборга олган ҳолда;

маданий қадриятлар ҳимояси учун барча мумкин бўлган чораларни қўллашга қарор қилиб;

қуйидагиларга келишдилар:



I БОБ. ҲИМОЯ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Маданий бойликлар таърифи


Ушбу Конвенцияга мувофиқ маданий бойликларга, унинг келиб чиқиши ва эгасидан қатъи назар, қуйидагилар киради:

а) ҳар бир халқнинг маданий қадриятлари учун катта аҳамиятга эга бўлган кўчар ва кўчмас бойликлар, яъни архитектура, санъат ёки тарихий, диний ёки дунёвий ёдгорликлар, археологик қазилмаларнинг жойлашган жойлари, тарихий ёки бадиий қизиқишни акс эттирадиган архитектура ансамбллари, санъат асарлари, қўлёзмалар, китоблар, бадиий, тарихий ёки археологик аҳамиятга эга бўлган бошқа предметлар, шунингдек илмий коллекциялар ёки китобларнинг муҳим коллекциялари, архив материаллари ёки юқорида кўрсатилган бойликлар репродукциялари;

b) асосий ва ҳақиқий мақсади "а" бандда кўрсатилган кўчар мулкларни сақлашга ёки кўргазмага қўйишга мўлжалланган бинолар, яъни музейлар, йирик кутубхоналар, архивлар сақланадиган жойлар, шунингдек қуролли можаро чиққан ҳолда "а" бандда кўрсатилган кўчар бойликларни сақлашга мўлжалланган пана жойлар;

с) "а" ва "b" бандларда кўрсатилган маданий бойликларни кўплаб ўз ичига олган марказлар, яъни "маданий бойликлар йиғилган мажмуалар", деб аталадиган марказлар.



2-модда. Маданий бойликлар ҳимояси


Ушбу Конвенцияга мувофиқ маданий бойликлар ҳимоясига бу бойликларни ҳимоя қилиш ва уларга ҳурмат кўрсатиш киради.



3-модда. Маданий бойликларни ҳимоя қилиш


Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўз ҳудудларида жойлашган маданий бойликларни қуролли можаронинг мумкин бўлган оқибатларидан ҳимоя қилиш бўйича, улар зарур деб ҳисоблаган чораларни кўриш билан, тинчлик пайтидаёқ тайёргарлик кўриш мажбуриятини олади.



4-модда. Маданий бойликларга ҳурмат кўрсатиш


1. Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўз ҳудудида ва шунингдек бошқа Олий Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида жойлашган маданий бойликларга ҳурмат кўрсатиш, шунингдек бу бойликлардан, уларнинг ҳимоясига оид бинолардан ва бевосита унга туташиб турадиган участкалардан, қуролли можаро чиққан ҳолда вайрон қилиш ёки зарар етказиш мумкин бўлган мақсадларда, фойдаланишни тақиқлаш ва бу бойликларга қарши қаратилган бирон-бир душманлик актларини содир этишдан ўзини тийиб туриш мажбуриятини зиммаларига олади.


2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган мажбуриятлар, фақат ҳарбий зарурият қатъий суръатда бундай қарорни талаб қилган ҳолдагина бузилиши мумкин.


3. Олий Аҳдлашувчи Томонлар тақиқлаш, огоҳлантиришдан ташқари, маданий бойликларга нисбатан ҳар қандай ўғирлик, босқинчилик актлари ёки қандай шаклда бўлишидан қатьи назар, ноқонуний эгаллаб олиш, шунингдек кўрсатилган бойликларга нисбатан вандализм актларини бартараф этиш мажбуриятини олади. Улар бошқа Олий Аҳ

...
Время: 0.0301
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск