ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Универсал характердаги халқаро ҳужжатлар / Гуманитар ҳуқуқ / Маданий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш /

Қуролли можаро чиққан ҳолда маданий бойликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенцияга Иккинчи протокол (Гаага, 1999 йил 26 март)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Қуролли можаро чиққан ҳолда маданий бойликларни

ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенцияга

ИККИНЧИ ПРОТОКОЛ


Мазкур Протокол Томонлари,

Маданий бойликларни қуролли можаро чиққан ҳолда ҳимоя қилишни яхшилаш ва алоҳида тоифадаги маданий бойликларни махсус ҳимоя қилиш тизимини яратиш лозимлигини англаган ҳолда,

1954 йил 14 майда Гаагада қабул қилинган Қуролли можаро чиққан ҳолда маданий бойликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенциянинг муҳимлигини ва мазкур қоидаларнинг келгусида бажарилишини таъминлаш мақсадида ўзгартиришлар киритиш лозимлигини таъкидлаб,

Конвенциянинг Олий Аҳдлашувчи Томонлари қуролли можаро чиққан ҳолда маданий бойликларни ҳимоя қилишга янада фаолроқ иштирок этишига имконият яратишга ва бунинг учун махсус тартиб ишлаб чиқишга интилиб,

Маданий бойликларни ҳимоя этишни тартибга солувчи нормалар қуролли можаролар пайтида халқаро ҳуқуқ ривожини ўзида акс эттириши лозим, деб ҳисоблаб,

Бундан кейин ҳам халқаро одат ҳуқуқи мазкур Протокол қоидалари қамрамаган масалаларни тартибга солишда қўлланилишини таъкидлаб,

қуйидагиларга келишишди:



I БОБ. КИРИШ


1-модда. Таърифлар


Мазкур Протокол мақсадлари учун:

а) "Томон" - Протокол Иштирокчи-давлатини англатади;

b) "маданий бойликлар" деганда Конвенциянинг 1-моддасидаги таърифга тўғри келадиган маданий бойликлар тушунилади;

с) "Конвенция" деганда 1954 йил 14 майда Гаагада қабул қилинган Қуролли можаро чиққан ҳолда маданий бойликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенция тушунилади.

d) "Олий Аҳдлашувчи Томон" - Конвенция Томони бўлган давлатни англатади;

е) "кучайтирилган ҳимоя" - 10 ва 11-моддаларда қайд этилган кучайтирилган муҳофаза тизимини англатади;

f) "ҳарбий объект" деганда ўзининг тавсифи, жойлашуви, мақсади ва қўлланиши натижасида ҳарбий ҳаракатларга наф келтирадиган, уни тўлиқ ёки қисман вайрон этиш, қўлга олиш ёки зарарсизлантириш мавжуд шарт-шароитда ҳарбий уcтунлик берадиган объект тушунилади;

g) "ноқонуний" дегани мажбурлов ёки бошқа йўл билан оккупация қилинган ҳудуд ички қонунчилиги ёки халқаро ҳуқуқ нормаси бузилишини англатади;

h) "Рўйхат" деганда 1(b) ва 27-моддалар билан ҳимоя этиладиган Халқаро маданий бойликлар рўйхати тушунилади;

i) "Бош директор" - ЮНЕСКО Бош директори демакдир;

j) "ЮНЕСКО" - Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотини англатади;

k) "биринчи Протокол" 1954 йил 14 майда Гаагада қабул қилинган Қуролли можаро чиққан ҳолда маданий бойликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенцияга протокол демакдир.



2-модда. Конвенция билан алоқадорлик


Мазкур Протокол Конвенция Томонлари ўртасидаги муносабатларни тўлдиради.



3-модда. Қўлланиш соҳаси


1. Тинчлик вақтида ҳам қўлланилиши кўрсатилган қоидаларга қўшимча сифатида ушбу Протокол Конвенциянинг 18-моддаси 1, 2-банди ва 22-модда 1-бандида кўрсатилган ҳолатларни қамраб олади.


2. Агар ҳарбий можаро ҳолатидаги Томонлардан бири ушбу Протокол билан боғлиқ бўлмаса, ушбу Протокол Томонлари ўзаро боғлиқликларини йўқотмайди. Бундан ташқари, улар ушбу Протокол билан боғлиқ бўлмаган можаро Томони - давлат ўзларига Протокол билан боғланмаган бўлса, Протокол талабларини қабул қилиб, бажаргунига қадар у билан боғлиқ бўлади.



4-модда. III боб ва Конвенциянинг бошқа қоидалари

ва ушбу Протокол ўртасидаги алоқадорлик


III боб қоидаларининг қўлланилиши қуйидагиларга зарар етказмаслиги зарур:

а) Конвенция I боби ва ушбу Протоколнинг II боби қоидаларини қўллашга;

b) Конвенция II бобини қўллашга, ушбу Протокол Томонлари ўртасида ёки Томон ва мазкур Протоколни 3-модда 2-бандига мувофиқ қўллашга келишган давлат ўртасида маданий бойликларга ҳам махсус ҳимоя, ҳам кучайтирилган ҳимоя тақдим этилган бўлса, фақат кучайтирилган ҳимоя тўғрисидаги қоидаларгина қўлланади.



II БОБ. ҲИМОЯ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


5-модда. Маданий бойликлар ҳимояси


Тинчлик даврида маданий бойликларни Конвенциянинг 3-моддасига мувофиқ қуролли можаро чиққан ҳолда юзага келадиган оқибатлардан муҳофаза қилиш учун қабул қилинадиган тайёргарлик чоралари ўз ичига зарур ҳолларда рўйхатлар тузиш, конструкциялар талафотлари ёки ёнғин пайтида ҳимоялаш бўйича фавқулодда чораларни режалаштириш, кўчар маданий бойликларни олиб чиқишга тайёргарлик кўриш ёки жойларда маданий бойликлар ҳимоясини лозим даражада таъминлаш, шунингдек маданий бойликлар ҳимояси учун масъул ваколатли ҳокимиятларни белгилашни қамраб олади.



6-модда. Маданий бойликларга ҳурмат кўрсатиш


Конвенциянинг 4-моддасига биноан маданий бойликларга ҳурмат кўрсатиш мақсадида:

а) Конвенциянинг 4-модда 2-бандида кўрсатилган охирги ҳарбий заруриятга ҳавола қилган ҳолда маданий бойликларга нисбатан душманлик ҳаракатларини содир этишдан тийилиш мажбуриятини бузишга

...
Время: 0.0165
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск