ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Универсал характердаги халқаро ҳужжатлар / Гуманитар ҳуқуқ / Маданий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш /

Сувости маданий меросини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенция (Париж, 2001 йил 2 ноябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Сувости маданий меросини

ҳимоя қилиш тўғрисидаги

КОНВЕНЦИЯ


Бош конференция,

сувости маданий мероси инсоният маданий меросининг ажралмас қисми сифатида муҳимлиги ва халқлар, миллатлар тарихи ҳамда уларнинг умумий меросга нисбатан ўзаро муносабатларининг ўта муҳим унсури эканлигини англаб етиб,

сувости маданий меросини ҳимоя қилиш ва сақлаб қолиш муҳимлиги ва бунинг учун жавобгарликни барча давлатларга юклаш лозимлигини тушуниб етиб,

сувости маданий меросига нисбатан жамият манфаатдорлиги ва жамоатчилик томонидан тушуниб етишнинг ошиб бораётганлигини эслатиб,

сувости маданий меросини ҳимоя қилиш ва сақлашда илмий тадқиқотларнинг, ахборот ва таълимнинг муҳимлигига қатъий ишониб,

жамоатчиликнинг ўз жойида сувости маданий меросидан таълим ва кўнгил очиш мақсадларида баҳраманд бўлиш ҳуқуқи мавжудлигига ва таълимнинг ушбу меросдан хабардор бўлиш, тўғри тушуниб етиш ва ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эгалигига қатъий ишониб,

сувости маданий меросига қарши қаратилган рухсат этилмаган ҳаракатлар хавфи мавжудлигини ва бу каби ҳаракатларнинг олдини олиш учун кучли чора-тадбирлар зарурлигини тушуниб етиб,

қонуний фаолиятнинг тасодифан сувости меросига салбий таъсир қилиши мумкинлиги боис, унга нисбатан тегишли равишда жавоб бериш лозимлигини англаб етиб,

сувости маданий меросидан тижорат мақсадларида фойдаланишнинг ва айниқса, сувости маданий меросини сотиш, сотиб олиш ёки уларни бартер қилишга қаратилган ҳаракатларнинг кўпайиб бораётганлиги тўғрисида чузур қайғуриб,

сувости маданий меросини топиш ва улардан фойдаланишни кучайтириш учун илғор технологиялар мавжудлигини англаб етиб,

Давлатлар, халқаро ташкилотлар, илмий-тадқиқот институтлари, ихтисослашган ташкилотлар, археологлар, ғаввослар, бошқа манфаатдор томонлар ва жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлиги сувости маданий меросини ҳимоя қилишда жиддий аҳамиятга эгалигига ишониб,

сувости маданий меросини қидириш, қазиб олиш ва ҳимоя қилиш махсус илмий услублардан фойдаланиш ва тегишли технология ва асбоб-ускуналарни қўллашни, шунингдек юқори даражадаги касб ихтисослашувини талаб этишини, буларнинг барчаси бир хилда амал қилиниши лозим бўлган мезонларнинг мавжуд бўлишини тақозо этишини кўриб чиқиб,

халқаро ҳуқуқ ва амалиётга, шу жумладан, ЮНЕСКОнинг 1970 йил 14 ноябрдаги Маданий бойликларни ноқонуний олиб кириш, олиб чиқиш ва эгалик ҳуқуқини бошқага ўтказишнинг олдини олиш ва тақиқлашга қаратилган чоралар тўғрисидаги конвенциясига, ЮНЕСКОнинг 1972 йил 16 ноябрдаги Умумжаҳон маданий ва табиий меросини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенциясига ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1982 йил 10 декабрдаги Денгиз ҳуқуқи тўғрисидаги конвенциясига мувофиқ, сувости маданий меросини ҳимоя қилиш ва сақлаб қолишга оид қоидаларни кодификация қилиш ва илғор ривожлантириш зарурлигини тушуниб етиб,

халқаро, минтақавий ва миллий даражада сувости маданий меросини ўз жойида сақлаб қолиш учун самарали чора-тадбирларни такомиллаштириш ёки агар зарур бўлса, сувости маданий меросини илмий ёки ҳимоя мақсадларида эҳтиёткорлик билан тиклаш мажбуриятини олиб,

йигирма тўққизинчи сессияда ушбу масалани халқаро конвенциянинг предметига айлантириш бўйича қабул қилинган қарорга таяниб,

2001 йилнинг иккинчи ноябрь куни мазкур Конвенцияни қабул қилди.



1-модда. Таърифлар


Ушбу Конвенция мақсадларида:


1. (а) "Сувости маданий мероси" деб, камида 100 йил мобайнида қисман ёки тўлиқ, даврий ёки давомий тарзда сув остида бўлган маданий, тарихий ёки археологик аҳамият касб этувчи инсоният мавжудлигининг барча излари, хусусан:

- археологик ва табиий муҳит билан бирга сувости маданий мероси жойлашган жойлар, иншоотлар, бинолар, артефактлар ва инсон қолдиқлари;

- кемалар, самолётлар, бошқа ҳаракатланиш воситалари ва уларнинг ҳар қандай қисмлари, юклари ёки ичидаги бор нарсалар археологик ва табиий муҳит билан бирга;

- тарихдан илгариги даврга оид объектларга айтилади.

(b) Денгиз тубидаги қувурлар ва кабеллар сувости маданий мероси ҳисобланмайди.

(с) Денгиз остидаги ва ҳамон фойдаланилаётган қувурлар ва кабеллардан ўзга иншоотлар сувости маданий мероси ҳисобланмайди.


2. (а) "Иштирокчи-давлатлар" деб, мазкур Конвенциянинг мажбурийлигига рози бўлган ва ушбу Конвенция кучда бўлган давлатларга айтилади.

(b) Мазкур Конвенция 26-моддасининг 2(b)-бандида белгиланган шартларга мувофиқ мазкур Конвенция иштирокчисига айланган ва ушбу бандда назарда тутилган ҳудудларга нисбатан mutatis mutandis тарзида татбиқ қилинади ва муайян даражада "иштирокчи-давлат" тушунчаси ушбу ҳудудларга тегишли ҳисобланади.


3. "ЮНЕСКО" - Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотидир.


4. "Бош директор" - ЮНЕСКОнинг Бош директорини билдиради.


5. "Майдон" деб, миллий юрисдикциядан ташқарида бўлган денгиз ва океан туби ҳамда унга тегишли ер остига айтилади.


6. "Сувости маданий меросига қаратилган фаолият" деб, сувости маданий меросини ўзининг устувор мақсади деб билган, сувости маданий меросига бевосита ёки билвосита, жисмоний ёки бошқача тарзда зарар келтириши мумкин бўлган фаолиятга айтилади.


7. "Сувости маданий меросига тасодифан таъсир кўрсатувчи фаолият" деб, сувости маданий меросини ўзининг устувор мақсади ёки мақсадларидан бири деб билмаган, сувости маданий меросига бевосита ёки билвосита, жисмоний ёки бошқача тарзда зарар келтириши мумкин бўлган фаолиятга айтилади.


8. "Давлат кемалари ва самолётлари" деб, чўкиш пайтида давлат тасарруфида бўлган ва эксплуатация қилинган ҳамда ҳукумат томонидан нотижорат мақсадларда фойдаланилган ва шундай деб аниқланган, ва сувости маданий мероси таърифига мувофиқ келадиган ҳарбий кемалар ва бошқа кемалар ёки самолётларга айтилади.


9. "Қоидалар" деб, ушбу Конвенциянинг 33-моддасида назарда тутилган сувости маданий меросига қаратилган фаолиятга оид қоидаларга айтилади.



2-модда. Мақсадлар ва умумий принциплар


1. Конвенция сувости маданий меросини ҳимоя қилишни таъминлаш ва кучайтиришни мақсад қилиб қўяди.


2. Иштирокчи-давлатлар сувости маданий меросини ҳимоя қилишда ҳамкорлик қилади.


3. Иштирокчи-давлатлар мазкур Конвенциянинг қоидаларига мувофиқ равишда сувости маданий меросини инсоният равнақи учун сақлайди.


4. Иштирокчи-давлатлар ўз имкониятларидан келиб чиқиб, алоҳида ва биргаликда, мазкур Конвенция ва халқаро ҳуқуқ қоидаларига мувофиқ равишда, сувости маданий меросини ҳимоя қилиш мақсадида ўзларининг тасарруфидаги энг амалий воситалардан фойдаланиб, зарур деб ҳисобланган тегишли чора-тадбирларни амалга оширади.


5. Ўз жойида сувости маданий меросини сақлаб қолиш меросга қаратилган ҳар қандай фаолиятга рухсат беришдан ёки шуғулланишдан олдинги бирламчи вазифа сифатида кўрилиши лозим.


6. Тикланган сувости маданий меросининг тегишли даражада узоқ муддатли сақланишини таъминлаш учун у депозитга қўйилиши, консервация қилиниши ва бошқарилиши лозим.


7. Сувости маданий мероси тижорат мақсадларида фойдаланилмаслиги лозим.


8. Давлат амалиёти ва халқаро ҳуқуққа, шу жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Денгиз ҳуқуқи тў

...
Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск