ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Универсал характердаги халқаро ҳужжатлар / Гуманитар ҳуқуқ / Маданий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш /

Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича Халқаро конвенция (Париж, 2003 йил 15 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича

ХАЛҚАРО КОНВЕНЦИЯ


Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, қуйида "ЮНЕСКО" деб юритилади, 2003 йилнинг 29 сентябрдан 17 октябргача Париж шаҳрида ўзининг 32-сессиясига йиғилиб,

Инсон ҳуқуқлари бўйича мавжуд халқаро-ҳуқуқий актларга, хусусан, 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига, 1966 йилда қабул қилинган Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга ҳамда 1966 йилда қабул қилинган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга асосланиб,

1989 йилда қабул қилинган Фольклорни сақлаш бўйича ЮНЕСКО тавсияномасида, 2001 йилда қабул қилинган ЮНЕСКОнинг Маданий турли-туманлик тўғрисидаги умумжаҳон декларациясида ва 2002 йилда қабул қилинган Истанбул декларациясида номоддий маданий мероснинг маданий турли-туманлик негизи ва барқарор тараққиёт кафолати сифатида алоҳида таъкидланганини эътиборга олиб,

номоддий маданий мерос ҳамда моддий маданий ва табиий мероснинг ўзаро узвий боғлиқлигини инобатга олган ҳолда,

глобаллашув ва ижтимоий ўзгаришлар жараёни ҳамжамиятлар ўртасида ўзаро мулоқот ўрнатиш учун қулай замин яратиш билан бир қаторда муросасизликнинг келиб чиқиши, деградацияланишнинг жиддий тахдид манбаи бўлиши, хусусан, номоддий маданий меросни сақлаш бўйича маблағларнинг етишмаслиги оқибатида унинг йўқолиб кетиш ва бузилиб кетиш хавфи остида қолганлигини тан олиб,

инсониятнинг номоддий маданий меросни муҳофаза этиш йўлидаги умумий интилишларини, саъй-ҳаракатларини ва бу борадаги умумий хавотирни чуқур англаган ҳолда,

ҳамжамиятлар, хусусан туб аҳолига мансуб ҳамжамиятлар ва айрим ҳолларда алоҳида шахсларнинг номоддий маданий меросни барпо этишда, муҳофаза қилишда, сақлашда ва қайта бунёд этишда, ва шу тариқа маданий турли-туманликни бойитишда ва инсониятнинг ижодкорлик қобилиятини оширишда муҳим роль ўйнашини тан олиб,

ЮНЕСКОнинг маданий меросни муҳофаза қилишга қаратилган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишга йўналтирилган фаолияти, хусусан,

1972 йилда қабул қилинган Умумжаҳон маданий ва табиий меросини сақлаш тўғрисидаги конвенция муҳим аҳамият касб этишини алоҳида эътироф этиб,

ҳозирги кунда номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича кўп томонлама мажбурий ҳуқуқий актнинг мавжуд эмаслигини таъкидлаб,

маданий ва табиий меросни сақлаш бўйича халқаро шартномаларни, амалдаги тавсия ва резолюцияларни номоддий маданий мерос соҳасидаги янги қоидалар билан бойитиш ва самарали тўлдиришнинг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда,

номоддий маданий мерос ва уни сақлашнинг муҳимлиги айниқса ёш авлодлар томонидан чуқур ҳис этилиши кераклигини инобатга олиб,

халқаро ҳамжамият билан иштирокчи-давлатлар ўзаро ҳамкорлик ва ёрдам кўрсатиш руҳида мазкур меросни сақлашга кўмаклашишлари лозимлигини ҳисобга олиб,

ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос соҳасидаги дастурлари, хусусан, инсониятнинг оғзаки ва номоддий мероси дурдоналарини эълон қилгани ҳақида эсга олиб,

номоддий маданий мероснинг кишилар ўртасида ўзаро яқинлашув, мулоқот, ўзаро тушуниш омили сифатидаги бебаҳо ролини эътиборга олиб,

2003 йил 17 октябрда мазкур Конвенцияни қабул қилади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Конвенция мақсадлари


Қуйидагилар Конвенциянинг мақсадлари ҳисобланади:

а) номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш;

b) тегишли ҳамжамиятлар, гуруҳлар ва алоҳида шахсларга мансуб номоддий маданий меросни ҳурмат қилиш;

с) номоддий маданий мероснинг муҳимлигига ва маҳаллий, миллий ва халқаро миқёсда унинг умум томонидан тан олинишига эътиборни жалб қилиш;

d) халқаро ҳамкорлик ва ёрдам кўрсатиш.



2-модда. Тушунчалар


1. "Номоддий маданий мерос" тушунчаси урф-одатларни, ўзига хосликни ифодалаш шакллари, билимлар ва кўникмаларни, шунингдек улар билан боғлиқ жиҳозлар, предметлар, артефактлар ва маданий маконларни акс эттиради, улар эса ўз навбатида ҳамжамиятлар, гуруҳлар, алоҳида ҳолатларда эса муайян шахс маданий меросининг бир қисми сифатида тан олинганлигини англатади. Авлоддан авлодга ўтиб келаётган бундай номоддий маданий мерос доимо муайян ҳамжамиятлар ва гуруҳлар томонидан уларнинг атроф-муҳитга, табиатга ва ўз тарихига боғлиқ ҳолда яратилади ва бу уларда ўзига хосликни, ворислик туйғусини шакллантиради ҳамда шу билан инсоният ижодини ва маданий турли-туманликнинг ҳурмат қилинишига кўмаклашади. Мазкур Конвенциянинг мақсадлари учун инсон ҳуқуқлари соҳасида амалдаги халқаро ҳуқуқий актлар билан мувофиқлаштирилган ҳамда турли ҳамжамиятлар, гуруҳлар ва шахслар ўртасида ўзаро ҳурматни йўлга қўйиш талабларига, шунингдек барқарор тараққиёт талабларига мос

...
Время: 0.0394
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск