ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Универсал характердаги халқаро ҳужжатлар / Таълим, фан, маданият ва спорт /

ЮНЕСКОнинг маданий турли-туманлик тўғрисидаги Умумжаҳон декларацияси (2001 йил 2 ноябрда Парижда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 31-сессиясида қабул қилинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЮНЕСКОнинг маданий

турли-туманлик тўғрисидаги

УМУМЖАҲОН ДЕКЛАРАЦИЯСИ


Бош конференция

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа умумэътироф этилган ҳуқуқий ҳужжатларда, жумладан, 1966 йилда қабул қилинган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ҳамда Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларга бағишланган иккита халқаро пактда тантанали эълон қилинган инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини тўлиқ ҳажмда таъминлаш мақсадига содиқ қолиб,

ЮНЕСКО Уставининг Муқаддимасида айтилганидек, "инсоннинг қадр-қимматини қўллаш мақсадида барча инсонлар ўртасида адолат, эркинлик ва тинчлик асосида маданият ва таълимни кенг тарқатиш лозимлиги учун барча халқларга ўзаро ҳамкорлик руҳида буни бажаришнинг муқаддас мажбурияти юклатилишини" эслатиб,

шунингдек, ЮНЕСКО олдида бошқа вазифалар билан бир қаторда "оғзаки ва тасвирий усуллар билан ғояларни эркин тарқатиш учун фойдали деб билган халқаро битимларни" тузишни тавсия этиш вазифаси Уставнинг I моддасида қўйилишини эслатиб;

ЮНЕСКОнинг халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган маданий турли-туманлик ва маданий ҳуқуқларни амалга оширишга оид қоидаларга ҳавола этиб; 1

маданият жамият ёки ижтимоий гуруҳга хос бўлган ажратиб турувчи - маънавий ва моддий, интеллектуал ва эмоционал - белгиларнинг йиғиндиси сифатида кўрилиши лозимлигини, санъат ва адабиётдан ташқари, у турмуш тарзи, "биргаликда яшаш маҳорати", қадриятлар, анъаналар тизими ва диний эътиқодни ҳам ўз ичига олишини яна бир бор тасдиқлаб; 2

ҳозирги ўзига хослик бўйича мунозараларнинг, жамиятнинг жипслиги ва иқтисодиётнинг билимлар асосида ривожланиши масалаларининг марказида маданият турганлигини эътироф этиб,

маданиятларнинг турли-туманлигини ҳурмат қилиш, ишонч ва ўзаро тушуниш шароитида, бағрикенглик, мулоқот ва ҳамкорлик тинчлик ва халқаро хавфсизликнинг энг яхши гарови эканлигини тасдиқлаб;

маданий турли-туманликка асосланган инсониятнинг бирлигини англаб етиш ва маданиятлараро алмашинувларни ривожлантиришга асосланган янада кенг ҳамфикрлилик қарор топишига интилиб;

янги ахборот ва алоқа технологияларининг тез ривожланиши билан рағбатлантирилаётган глобаллашув жараёни, ваҳоланки у маданий турли-туманликка муайян хавф туғдирса-да, маданиятлар ва цивилизациялар ўртасидаги янги мулоқот учун шарт-шароитлар яратади, деб ҳисоблаб;

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасида ЮНЕСКОга маданий турли-туманликни сақлаб қолишни таъминлаш ва маданиятларнинг самарали турли-туманлигига кўмак

...
Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск