ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Универсал характердаги халқаро ҳужжатлар / Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш /

Адабий ва бадиий асарларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Берн Конвенцияси (1971 йил 24 июль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Адабий ва бадиий асарларни

ҳимоя қилиш тўғрисидаги

БЕРН КОНВЕНЦИЯСИ


Иттифоққа кирувчи мамлакатлар муаллифлар ҳуқуқлари, уларнинг адабиёт ва бадиий асарларини имкон қадар самарали ва бир хил равишда ҳимоя қилишни ўзларига мақсад қилиб қўйган ҳолда,

Конвенцияни қайта кўриб чиқиш масаласи бўйича 1967 йил Стокгольмда чақирилган Конференция аҳамиятини тан олган ҳолда,

Стокгольм Конференциясида қабул қилинган ҳужжатни қайта кўриб чиқишни лозим топишди ҳамда ушбу ҳужжатнинг 1 - 20-моддалари ва 22 - 26-моддаларини ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилишди.

Шунга биноан зарур шаклда ва миқдорда бўлган ўз ваколатларини тақдим этган ҳолда ушбу ҳужжатга имзо чекканлар қуйидагиларга келишишди:



1-модда


Ушбу Конвенция қўлланадиган мамлакатлар адабий ва бадиий асарларга бўлган муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида Иттифоқ ташкил этади.



2-модда


1. "Адабий ва бадиий асарлар" тушунчаси адабиёт, фан ҳамда санъат соҳасида бўлган ва яратилиш услуби ва шаклидан қатъи назар китоблар, рисолалар ва бошқа ёзма асарлар: маърузалар, мурожаатномалар, диний маърузалар ва бошқа шунга ўхшаган турдаги асарлар; драматик ва мусиқий-драматик асарлар: хореографик асарлар ва пантомималар; матнли ва матнсиз мусиқий бадиҳалар; кинематография асарлари; кинематографияга ўхшаш услублар ёрдамида яратиладиган асарлар;

суратлар, рассомлик асарлари, архитектура асарлари, хайкалтарошлик, графика ва литография асарлари, фотографик асарлар, фотография услублари ёрдамида яратиладиган фотографияга ўхшаш асарлар; амалий санъат асарлари; иллюстрациялар; географик хариталар, режа ва эскизлар; география, топография, архитектура ва бошқа фанларга тегишли бўлган пластика асарлари каби барча асарларни қамраб олади.


2. Аммо Иттифоққа кирувчи мамлакатлар ўз қонунчиликларига биноан адабий ва бадиий асарлар ёки уларнинг қандайдир алоҳида турлари у ёхуд бу моддий шаклда ифодаланган бўлмаса, уларнинг бундай асарлар ҳимояга тегишли эмас деган буйруққа ҳуқуқлари сақланади.


3. Адабий ва бадиий асарлар таржимаси, адаптацияси, мусиқавий аранжировкаси ва бошқа хил ўзгартиришлари бирламчи асар муаллифи ҳуқуқини бузмаган ҳолда ҳақиқий асар билан бир хил даражада ҳимоя қилинади.


4. Қонунчилик, маъмурий ва суд ишларига тегишли матнлар ҳамда уларнинг расмий таржималарини ҳимоя қилиш тартиби Иттифоққа кирувчи мамлакатлар қонунчиликларига биноан белгиланади.


5. Маълумотлар тўпланиши ва жойлаштирилиши услуби жиҳатидан яхлит ақлий ижод маҳсули ҳисобланадиган адабий ва бадиий асарлар тўплами (масалан, энциклопедия ёки антологиялар) уларни ташкил этувчи таркибий қисмлар муаллифлари ҳуқуқига зиён етказмаган ҳолда ҳимоя қилинади.


6. Ушбу моддада кўзда тутилган асарлар Иттифоққа кирувчи барча мамлакатлар ҳудудида ҳимоя қилинади. Бундай ҳимоя асар муаллифи ва унинг ҳуқуқий ворислари имтиёзи ҳисобланади.


7. Ушбу Конвенциянинг 7 (4)-моддаси қоидаларини ҳисобга олган ҳолда Иттифоққа аъзо мамлакатлар амалий санъат асарлари ва саноат намуналарига ҳамда бундай асарлар ҳимоясига нисбатан интеллектуал мулк қонунчилиги қай даражада қўллланилишини ўзлари белгилайди. Агар асар яратилган мамлакатида фақат сурат ва намуналар сифатидагина ҳимоядан фойдаланадиган бўлса, Иттифоқнинг бошқа аъзо мамлакатлари ҳудудида бундай асар шу туркум интеллектуал мулк объектларига нисбатан қўлланиладиган махсус ҳимоядангина фойдаланиши мумкин. Аммо мамлакат ҳудудида бундай асарларга нисбатан махсус ҳимоя қўлланилмаган ҳолатда бу туркум асарлар бадиий асарлар сифатида ҳимоя қилинади.


8. Ушбу Конвенция асосида таъминланадиган ҳимоя кундалик янгиликлар ҳақидаги хабарларга ёки турли хил воқеалар тўғрисидаги ахборот маълумотларига нисбатан қўлланилмайди.



2 bis-модда


1. Иттифоққа аъзо мамлакатлар ўз қонунчиликларида юқорида келтирилиб ўтилган сиёсий нутқлар ва суд жараёнлари вақтида сўзланган нутқларнинг интеллектуал мулк объекти сифатида ҳимоя қилинишидан бутунлай ёки қисман воз кечиш ҳуқуқига эга.


2. Иттифоққа аъзо мамлакатлар ўз қонунчиликларида, шунингдек маърузалар, мурожаатномалар ва шундай оммавий тарзда бошқалар диққатига етказилган асарларни фақатгина ахборот тарқатиш мақсадида матбуотда эълон қилиш, эфирга узатиш, кенг омма диққатига тўлқинлар орқали хабарнома сифатида етказиш шартларини ушбу Конвенциянинг 11 bis (1)-моддаси қоидаларига биноан белгилаши мумкин.


3. Бироқ юқоридаги бандларда санаб ўтилган ўз асарлари тўпламини тайёрлаш фақатгина асар муалифининг ҳуқуқи ҳисобланади.



3-модда


1. Ушбу Конвенция доирасидаги ҳимоя қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:

(а) Иттифоққа аъзо мамлакатлардан бирортасининг фуқароси ҳисобланадиган муаллифларга, уларнинг нашр қилинган ҳамда нашр қилинмаган асарларига нисбатан;

(b) Иттифоққа аъзо мамлакатлардан бирортасининг ҳам фуқароси бўлмаган муаллифларга, уларнинг Иттифоққа кирувчи мамлакатлардан бири ҳудудида ёки Иттифоқнинг бирорта аъзоси ҳамда Иттифоққа кирмайдиган бошқа мамлакат ҳудудларида бир вақтнинг ўзида нашр қилинган асарларига нисбатан.


2. Ушбу Конвенция мақсадларида Иттифоққа аъзо мамлакатларнинг ҳеч қайсисининг фуқаролигига эга бўлмаган муаллифлар агар мунтазам равишда бирор аъзо мамлакат ҳудудида истиқомат қилса, ушбу мамлакат фуқароларига тенглаштирилади.


3. "Нашр этилган асарлар" тушунчаси остида муаллифларнинг розилиги асосида нусхаларни тайёрлаш усулларидан қатъи назар, етарли нусхаларда асар хусусиятларига нисбатан истеъмолчиларнинг ҳақиқий талабини инобатга олган ҳолда чиқарилган асарлар тушунилади. Драматик, мусиқий-драматик ёки кинематографик асарни намойиш этиш, мусиқа асарини ижро этиш, адабий асарни оммавий тарзда ўқиб эшиттириш, адабий ва бадиий асарларни тўлқинларда ёки эфир орқали узатиш, санъат асарларини намойиш этиш ёки архитектура асарини қуриш асарни чиқариш ҳисобланмайди.


4. Асар биринчи марта нашр қилинганидан сўнг ўттиз кун мобайнида икки ёки ундан ортиқ мамлакат ҳудудида нашр қилинса, бундай асар бир вақтнинг ўзида бир неча мамлакатлар ҳудудида нашр қилинган ҳисобланади.



4-модда


1. 3-моддада кўрсатиб ўтилган шартлар бажарилмаган тақдирда ҳам қуйидаги ҳолларда ушбу Конвенцияда кўзда тутилган ҳимоя қўлланилади:

(а) кинематографик асарлар муаллифларига, агар уларнинг ишлаб чиқарувчиси Иттифоққа кирувчи мамлакатларнинг бирортасида ўзининг қароргоҳи ёки одатий яшаш жойига эга бўлса;

(в) Иттифоққа кирувчи бирон-бир мамлакат ҳудудида қурилган архитектура асарларининг муаллифларига ёхуд Иттифоқнинг бирон-бир мамлакатида жойлашган ёки бошқа иншоот бир қисми ҳисобланган бадиий асарларлар муаллифларига.



5-модда


1. Ушбу Конвенция асосида асарларга ва уларнинг муаллифларига нисбатан кўзда тутилган ҳимоя Иттифоққа аъзо мамлакатлар ҳудудида, асар вужудга келган мамлакатидан ташқари, ушбу мамлакатлар қонунчиликларида белгиланган ёки келажакда белгиланадиган тартибда ёхуд Конвенцияда махсус таъкидлаб ўтилган тартибда аниқланади.


2. Ушбу ҳуқуқлардан фойдаланиш ёки уларни амалга ошириш ҳеч қандай расмиятчиликни амалга ошириш билан боғлиқ эмас; бундай ҳуқуқлардан ушбу тарзда фойдаланиш ёки уларни амалга ошириш асарларга улар вужудга келган мамлакатида ҳимоя белгиланиши ёки белгиланмаслигига боғлиқ эмас. Шундан келиб чиққан ҳолда ушбу Конвенция доирасида муаллифга тақдим этилган ҳимоя ҳуқуқи ва уни амалга ошириш воситалари мутлақ равишда мамлакатлар қонунчиликлари томонидан белгиланади.


3. Асарни у вужудга келган мамлакатида ҳимоя қилиш унинг ички қонунчилиги томонидан белгиланади. Бироқ, агар муаллиф асар вужудга келган мамлакат фуқароси бўлмаса, у ҳолда ушбу Конвенция асосида, бундай муаллифга шу мамлакат фуқаролари бўлмиш муаллифлар фойдаланадиган ҳуқуқлар тақдим этилади.


4. Асар вужудга келган мамлакат бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

а) Иттифоққа аъзо мамлакатларнинг бирортасида биринчи марта нашр қилинган асар учун - шу мамлакат; бир вақтнинг ўзида Иттифоқнинг қонунчиликлари ҳар хил ҳимоя муддатини кўзда тутган бир неча мамлакатларида нашр қилинган асарлар учун энг қисқа ҳимоя муддатини белгилаган мамлакат;

b) бир вақтнинг ўзида Иттифоққа кирмайдиган бирор мамлакатда ва Иттифоқ аъзоси бўлган бирор мамлакатда нашр қилинган асар учун шу охирги кўрсатиб ўтилган мамлакат;

с) ҳали нашр этилмаган асар ёки бир вақтнинг ўзида Иттифоққа кирмайдиган мамлакатнинг бирортасида биринчи марта нашр қилинган асар учун, ушбу асар бир вақтнинг ўзида Иттифоққа кирувчи бирор мамлакатда нашр қилинмаган бўлса - ўша Иттифоққа кирувчи мамлакат учун агар муаллиф мамлакат фуқароси бўлса, қуйидаги шартлар бажарилган ҳолда:

- кинематография асарлари муаллифларига нисбатан, агар уларнинг ишлаб чиқарувчиси Иттифоққа кирувчи мамлакатларнинг бирортасида ўзининг қароргоҳи ёки одатий яшаш жойига эга бўлса, ушбу мамлакат - асар вужудга келган мамлакат ҳисобланади;

- Иттифоққа

...
Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск