Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

Профессионал баҳоловчига қўйиладиган малака талаблари тўғрисида Низом (АВ томонидан 02.03.2007 й. 1660-сон билан рўйхатга олинган ДМБДҚ 01.12.2006 й. 01/19-18/05-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 2 мартда 1660-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат мулки қўмитасининг

2006 йил 1 декабрдаги

01/19-18/05-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Профессионал баҳоловчига қўйиладиган

малака талаблари тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом, Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида"ги 2003 йил 8 майдаги 210-сон қарорига мувофиқ, профессионал баҳоловчига қўйиладиган малака талабларини белгилайди ва профессионал баҳоловчи аттестатини олиш учун аттестация (қайта аттестация)дан ўтишга ҳужжатларни тақдим этиш пайтида юридик шахсларнинг асосий иш жойи бўйича штатдаги ходимлари сифатида фаолият юритаётган профессионал баҳоловчиларга ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга татбиқ этилади.


1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


баҳолаш ташкилоти - қонунчиликда белгиланган тартибда баҳолаш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахс;


профессионал баҳоловчи - баҳоланадиган объект қийматини белгилашни бевосита амалга оширадиган жисмоний шахс;


баҳолаш фаолиятини тартибга солувчи ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси;


ўқув маркази - баҳолаш фаолиятини тартибга солувчи ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган баҳолаш фаолияти соҳасига оид дастурлар бўйича мутахассисларни тайёрлаш (малакасини ошириш)ни амалга оширувчи ташкилот.


2. Профессионал баҳоловчи қуйидаги малака талабларига жавоб бериши керак:

а) иқтисодий, юридик ёки техник маълумотга ҳамда охирги ўн йил ичида баҳолаш фаолияти соҳасида камида бир йиллик иш стажига ёки бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик соҳасида камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши;

ёхуд олий маълумотга ҳамда охирги ўн йил ичида баҳолаш фаолияти соҳасида камида икки йиллик иш стажига ёки бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши;

ёхуд иқтисод, юридик ёки техник фанлари номзоди (доктори) илмий даражаларига эга бўлиши;

якка тартибдаги тадбиркор учун - иқтисодиёт мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиши ҳамда баҳоловчи сифатида камида беш йил иш стажига эга бўлиши;

б) ўқув марказларида таълим олганлиги, бунда ўқиш муддати тугаган санадан бошлаб уч йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлиши керак;

бошқа мамлакатларда баҳолаш бўйича тегишли курсларни тугатганлиги тўғрисида чет эл мамлакатининг халқаро даражадаги сертификатлари мавжуд бўлса ва ўқиш муддати тугаган санадан бошлаб шу вақтга қадар уч йилдан ортиқ муддат ўтмаган тақдирда, ўқув марказларида таълим олган бўлиши шарт эмас;

в) профессионал баҳоловчи аттестатига эга бўлгандан сўнг, кейинги йилдан бошлаб ҳар йили ўқув марказларида малака ошириш дастурлари асосида йиллик ҳажми олтмиш соатдан кам бўлмаган ҳажмдаги ўқув курсларда таълим олиши;

бошқа мамлакатларда ўқув курсларининг йиллик ҳажми олтмиш соатдан кам бўлмаган ҳолда (профессионал баҳоловчи аттестатига эга бўлгандан сўнг, кейинги йилдан бошлаб) малака ошириш бўйича тегишли курсларни тугатганлиги тўғрисида чет эл мамлакатининг халқаро даражадаги сертификатларига эга бўлган тақдирда, ўқув марказларида малака ошириш бўйича таълим олиниши шарт эмас;

г) баҳолаш фаолиятини тартибга солувчи ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда бериладиган профессионал баҳоловчи аттестатига эга бўлиши;

д) ишчанлик обрўсига путур етмаган бўлиши керак.

Бунда, ишчанлик обрўсига путур етганлар - корхона, муассаса ва ташкилотларда суд белгилаган муддат мобайнида баҳолаш ёки молиявий-хўжалик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан, ёхуд якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган шахслар ҳисобланади.


3. Мазкур Низомдан келиб чиқадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


4. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 9-10-сон, 91-модда.







































Время: 0.1852
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск