ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Универсал характердаги халқаро ҳужжатлар / Таълим, фан, маданият ва спорт /

Европа минтақасида олий таълимга тааллуқли малакаларни тан олиш тўғрисидаги Конвенция (Лиссабон, 1997 йил 11 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Европа минтақасида олий таълимга тааллуқли

малакаларни тан олиш тўғрисидаги

КОНВЕНЦИЯ


Ушбу Конвенция томонлари,

Таълимга бўлган ҳуқуқ инсон ҳуқуқларидан бири эканлигини ва олий таълим билимни кенгайтириш ва ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омилларидан бўлиб хизмат қилишини, ҳар бир инсон учун, шу билан бирга жамият учун ҳам истисносиз қимматли маданий ва илмий бойлик сифатида акс этишини тушунган ҳолда,

олий таълим тинчликни, ўзаро тушуниш ва бағрикенгликни мустаҳкамлашда ҳамда халқлар ва мамлакатлар ўртасида ўзаро ишончни шакллантиришда ҳаётий муҳим роль ўйнашини эътиборга олган ҳолда,

Европа минтақасидаги таълим тизимининг ғоятда турфа хиллиги унинг маданий, ижтимоий, сиёсий, фалсафий, диний ва иқтисодий турли-туманлигини акс эттириб, ҳар томонлама ҳурматни талаб қиладиган мутлақ бойлик ҳисобланишини эътиборга олиб,

ушбу минтақада яшайдиган барча инсонларга, ҳар бир давлатнинг аҳолисига ва ҳар бир Томоннинг ўқув юртларидаги ўқувчиларга бошқа давлатларнинг таълим ресурсларига, аниқроқ қилиб айтганда, уларнинг бошқа Томонларнинг олий ўқув юртларида ўзларининг таълимини давом эттиришлари ёки ўқув даврларини тугаллашлари бўйича саъй-ҳаракатларига кўмаклашиш йўли билан, уларга шу турфа хилликнинг манбаларидан тўла равишда фойдаланиш имкониятини беришни хоҳлаб,

Европа минтақасининг бирор-бир мамлакатида олинган ўқув курслари, гувоҳномалар, дипломлар ва даражаларни тан олиш, Томонлар ўртасидаги академик мобилликни ривожлантиришга ёрдам беришга йўналтирилган муҳим чора эканлигини ҳисобга олиб,

ўқув муассасаларининг мустақиллик принципига катта аҳамият бериб ва бу принципни мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш заруриятини инобатга олган ҳолда,

Малакаларни адолатли тан олиш таълимга бўлган ҳуқуқнинг, шу билан бирга тенг равишда жамият мажбуриятининг ҳам ҳал қилувчи унсур эканлигига ишонч ҳосил қилган ҳолда,

Европада академик тан олиш билан тааллуқли бўлган қуйидаги Европа Кенгаши ва ЮНЕСКО конвенцияларини эътиборга олган ҳолда:

Университетларга киришга рухсат берувчи дипломлар эквивалентлиги тўғрисидаги Европа конвенцияси (1953 й., ЕТS 15) ва унга Протокол (1964 й. ЕТS 49);

Университетлар таълими даврлари эквивалентлиги тўғрисидаги Европа конвенцияси (1956 й., ЕТS 21);

Университетлар малакаларини академик тан олиш бўйича Европа конвенцияси (1959 й., ЕТS 32);

Европа минтақасидаги давлатларда ўқув курслари, олий таълим бўйича дипломлар ва илмий даражаларни тан олиш тўғрисидаги конвенция (1979 й.):

Университет таълими даврларининг умумий эквивалентлиги тўғрисидаги Европа конвенцияси (1990 й., ЕТS 138),

Шунингдек ЮНЕСКО доирасида қабул қилинган Ўрта ер денгизи ҳавзасидаги Араб ва Европа давлатларида ва қисман Европада академик тан олишга тааллуқли, ўқув курслари, олий таълим тўғрисидаги дипломлар ва илмий даражаларни тан олиш тўғрисидаги халқаро конвенцияни (1976 й.) эътиборга олиб,

Ушбу Конвенция жаҳоннинг бошқа минтақаларига тааллуқли бўлган конвенциялар ва ЮНЕСКО халқаро тавсияномалари контекстида кўрилишини ва шу минтақаларда ахборот алмашишни яхшилаш заруриятини ёдда тутган ҳолда,

Европа минтақасида олий таълим соҳасида юқорида кўрсатилган конвенциялар қабул қилинган вақтдан бошлаб, ички миллий олий таълим тизимларида анчагина кучайиб бораётган диверсификацияни вужудга келтираётган кенг қатламдаги ўзгаришларни, ва шу ҳуқуқий ҳужжатлар ва амалиётни бу жараёнлар билан мувофиқ ҳолга келтириш заруриятини англаган ҳолда,

Европа минтақасида тан олишдаги амалий муаммоларни биргаликда ҳал қилишни қидиришга бўлган талабни англаган ҳолда,

Ҳозирги вақтдаги тан олиш амалиётини такомиллаштириш заруриятини ва у янада тушунарли бўлишини ва Европа минтақасидаги ҳозирги давр олий таълим тизими аҳволига янада яхшироқ мослаштиришни таъминлашни англаган ҳолда,

Европа Кенгаши ва ЮНЕСКОнинг биргаликдаги шафелиги остида ишлаб чиқилган ва қабул қилинган Конвенциянинг ижобий аҳамиятига ва Европа минтақасида тан олиш амалиётининг келгусидаги тараққиётини белгилаб берувчи доирасига ишонч ҳосил қилган ҳолда,

Ушбу Конвенция принциплари ва қоидаларини ҳаётга жалб қилишнинг Доимий механизмларини тузишнинг зарурлигини англаган ҳолда,

қуйидагиларга келишдилар:



I БЎЛИМ. ТАЪРИФ


I.1-модда


Ушбу Конвенциянинг мақсадлари учун қуйида келтирилаётган атамалар шундай маъноларга эга:

Рухсат (олий таълимга)

Тегишли малакага эга бўлган шахсларнинг олий ўқув юртларига кириш мақсадида ўз номзодини тавсия қилиши ва унинг қабул қилиниши учун кўриб чиқилишига бўлган ҳуқуқи.

Қабул (ўқув муассасаларига ва олий таълим дастурларига)

Тегишли малакага эга бўлган номзодларга маълум бир ўқув муассасасида ва ёки олий таълимнинг маълум бир дастури бўйича олий таълимни давом эттиришга рухсат берадиган ҳаракат ёки тизим.

Баҳолаш (олий ўқув муассасалари ва дастурларини)

Шу олий ўқув муассасасида ёки олий таълимнинг шу

...
Время: 0.0381
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск