Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Тошкент шаҳрида кўп хонадонли уйларнинг умумий мулкини яхши ҳолатда сақлашда ва коммунал хизматлар тўловларини йиғиш учун ёрдам беришда фаол иштирок этувчи шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (АВ томонидан 12.03.2007 й. 1661-сон билан рўйхатга олинган "Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директорининг 19.02.2007 й. 15-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 12 мартда 1661-сон

билан рўйхатга олинган

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги

бош директорининг

2007 йил 19 февралдаги

15-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Тошкент шаҳрида кўп хонадонли уйларнинг

умумий мулкини яхши ҳолатда сақлашда ва

коммунал хизматлар тўловларини йиғиш учун

ёрдам беришда фаол иштирок этувчи шахсларни

рағбатлантириш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


§-1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикасининг "Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги Қонунига асосан Тошкент шаҳрида кўп хонадонли уйларнинг умумий мулкини яхши ҳолатда сақлашда ва коммунал хизматлар тўловларини йиғиш учун кўмаклашишда фаол иштирок этувчи шахсларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Вақтинчалик низом коммунал хизматлар учун тўловларни йиғишга кўмаклашгани учун коммунал хизматларни кўрсатувчи корхона ва ташкилотлардан ("Тошгаз" бошқармаси, "Тошиссиққуввати" ИЧБ, "Сувсоз трести" ДУКТ, "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" ОАЖ) ажратмалар шаклида тушадиган пул маблағларини шартнома асосида жамлаш истагини билдирган Тошкент шаҳар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари (кейинги ўринларда - ХУЖМШ) ва маҳалла фуқаролари йиғинларига татбиқ қилинади.


3. Коммунал хизматлар кўрсатувчи корхона ва ташкилотлардан тушган ажратмалар "Маҳалла" жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлинмаси (кейинги ўринларда - "Маҳалла" жамғармасининг шаҳар бўлинмаси) иккиламчи депозит ҳисоб рақамида (кейинги ўринларда - махсус ҳисоб рақам) жамланади.


4. Кўп хонадонли уйларнинг умумий мулкини яхши ҳолатда сақлашда ва коммунал хизматлар тўловларини йиғиш учун кўмаклашишда фаол иштирок этувчи шахсларни рағбатлантириш тартиби "Маҳалла" жамғармасининг шаҳар бўлинмаси ҳисоб рақамида жамланган пул маблағлари ҳисобидан мукофот пули тўлаш йўли билан амалга оширилади.


5. Мукофот пули маблағлари тўлашнинг энг кўп миқдори Тошкент шаҳар ҳокими томонидан "Маҳалла" жамғармасининг шаҳар бўлинмаси билан келишилган ҳолда белгиланади.



§-2. МУКОФОТ ПУЛИ МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


6. Коммунал хизматлар учун тўловларни йиғишга кўмаклашишдан тушаётган пул маблағларини жамлаш шартномаси ХУЖМШ ва маҳалла фуқаролари йиғини, коммунал хизматлар кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар ҳамда "Маҳалла" жамғармасининг шаҳар бўлинмаси ўртасида тузилади.


7. Кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича прогнозли тушумларнинг 75% дан ортиғи бажарилган тақдирда коммунал хизматларни кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар амалда келиб тушган пул маблағларининг 7% гача бўлган миқдорини "Маҳалла" жамғармасининг шаҳар бўлинмаси ҳисоб рақамига ўтказади.


8. Коммунал хизматларини кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар ажратмаларни хатлов ва аввал ҳисобга олинмаган истеъмолчиларни аниқлашдан келиб тушган қўшимча даромадлардан, шунингдек муддати ўтган дебитор қарздорликни ундириш ҳисобидан амалга оширади.


9. Коммунал хизматларини кўрсатувчи корхона ва ташкилотларга ажратмалар учун асос бўлиб ўтган ойдаги прогнозли тушумларнинг бажарилиши юзасидан ҳисобот ҳисобланади.

Ҳисобот Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан коммунал хизматлар кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда мазкур Вақтинчалик низомнинг 1-иловасига мувофиқ ўтган ойдан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай ҳар ойда тузилади.


10. Коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича тушумларнинг прогнози Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан мазкур Вақтинчалик низомнинг 2-иловасига мувофиқ ҳар ойнинг 5-кунига қадар белгиланади. Бунда, табиий газ ва электр таъминоти бўйича тўловларнинг прогноз тушумлари "Ўзтрансгаз" АК ва "Ўзбекэнерго" ДАК билан келишилган ҳолда белгиланади.


11. "Маҳалла" жамғармасининг шаҳар бўлинмаси махсус ҳисоб рақамида жамланган пул маблағлари мазкур Вақтинчалик низомнинг 3-иловасида назарда тутилган ҳисоботларга асосан "Маҳалла" жамғармасининг туман бўлимлари махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.



§-3. МУКОФОТ ПУЛИ МАБЛАҒЛАРИНИ

БЕРИШ ТАРТИБИ


12. Кўп хонадонли уйларнинг умумий мулкини яхши ҳолатда сақлашда ва коммунал хизматлар тўловларини йиғиш учун кўмаклашишда фаол иштирок этувчи шахсларга мукофот пул маблағларини бериш ўтган ойнинг якунлари бўйича ҳар ойда бир маротаба амалга оширилади.


13. Маҳалла фуқаролар йиғинлари бир ойда бажарилган иш натижалари бўйича ҳар ойда ўтган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай туман ҳокимияти вакили ва ХУЖМШ раисларининг мажбурий иштирокида йиғилиш ўтказади ва кўп хонадонли уйларнинг умумий мулкини яхши ҳолатда сақлашда ва коммунал хизматлар тўловларини йиғиш учун кўмаклашишда фаол иштирок этган шахсларни мукофотлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Мукофотланувчилар сони ва мукофот пул маблағи тўловининг суммаси тўғрисидаги маълумот фуқаролар йиғини қарори билан тасдиқланади ва мазкур Вақтинчалик низомнинг 4-иловасига мувофиқ буюртма шаклида "Маҳалла" жамғармасининг туман бўлинмасига тақдим қилинади.


14. "Маҳалла" жамғармасининг туман бўлинмалари тақдим қилинган буюртмаларга мувофиқ 3 иш куни давомида буюртмада кўрсатилган шахсларни мукофотлаш учун фуқаролар йиғинининг ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказади.


15. Тошкент шаҳрининг туман ҳокимликлари томонидан бир ойда бажарилган иш натижалари бўйича ҳар ойда ўтган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай фуқаролар йиғини раисларининг мажбурий иштирокида йиғилиш ўтказади ва фуқаролар йиғини раисларини мукофотлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Мукофотланадиган шахсларнинг рўйхати ўтган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай "Маҳалла" жамғармасининг туман бўлинмаларига мазкур Вақтинчалик низомнинг 5-иловасига мувофиқ тақдим этилади. Фуқаролар йиғини раисларига мукофот пул маблағлари мазкур рўйхат асосида "Маҳалла" жамғармасининг туман бўлинмалари томонидан рўйхат олингандан сўнг 3 иш куни давомида тўланади.



§-4. МАБЛАҒЛАРДАН МАҚСАДЛИ

ФОЙДАЛАНИШ УСТИДАН НАЗОРАТ


16. Маблағлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Маҳалла" жамғармасининг шаҳар бўлинмаси зиммасига юклатилади.


17. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Республика "Маҳалла" жамғармаси билан ҳамкорликда ушбу механизмнинг самарадорлиги юзасидан мониторинг ўтказади.



§-5. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


18. Мазкур Вақтинчалик низом кучга кирган кундан бошлаб бир йил муддат давомида амалда бўлади.


19. Мазкур Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Республика "Маҳалла" жамғармаси, "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзтрансгаз" АК ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишилган.





Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Тошкент шаҳар ҳокимининг

биринчи ўринбосари

________________________

2007 йилнинг ____________________________ ойи учун

коммунал хизматлар бўйича келиб тушадиган маблағлар

прогнозининг бажарилиши тўғрисидаги

ҲИСОБОТ

N

Коммунал хизматларни кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар

Туширилиши лозим бўлган маблағлар прогнози

Хақиқатда туширилган маблағлар

Бажарилиши %

Ўтказмалар суммаси

ТШҲКФБ бош директори

______________________________________

(Ф.И.Ш., имзо)



Коммунал хизматларни кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари

______________________________________

(Ф.И.Ш., имзо)




Вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА

2007 йилнинг __________________________ ойига

коммунал хизматлар бўйича тушадиган маблағлар

ПРОГНОЗИ

N

Коммунал хизматларни кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар

Туширилиши лозим бўлган маблағлар прогнози*

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари

______________________________________

(Ф.И.Ш., имзо)

ТШҲКФБ бош директори

_______________________________________

(Ф.И.Ш., имзо)


Коммунал хизматларни кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари

_______________________________________

(Ф.И.Ш., имзо)

*) Табиий газ ва электр таъминоти бўйича тушумлар прогнози "Ўзтрансгаз" АК ва "Ўзбекэнерго" ДАК билан келишилган холда белгиланади.





Вақтинчалик низомга

3-ИЛОВА


____________________________________ тумани бўйича

2007 йилнинг ____________ ойи учун мукофотланадиган

шахслар сони ва мукофот миқдори тўғрисидаги

ҲИСОБОТ


N

Туманлар номи

Мукофотланаётганлар сони ва мукофот миқдори

Жами

кўп хонадонли уйларнинг умумий мулкини яхши ҳолатда сақлашда ва коммунал хизмат тўловларини йиғиш учун ёрдам беришда фаол иштирок этувчи шахслар

маҳалла фуқаролар йиғини раислари

сони

миқдори

сони

миқдори

сони

миқдори

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари

________________________________

(Ф.И.Ш., имзо)

"Маҳалла" жамғармасининг туман бўлими раиси

_________________________________

(Ф.И.Ш., имзо)




Вақтинчалик низомга

4-ИЛОВА


___________________________ тумани бўйича

2007 йилнинг ___________________________ ойи учун

мукофотланаётган шахслар сони ва мукофот миқдори тўғрисида

ЙИҒМА МАЪЛУМОТ

N

Маҳалланинг номи*

Мукофотланаётган шахслар

сони

суммаси


Маҳалла фуқаролар йиғини раиси

________________________________

(Ф.И.Ш., имзо)

Маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчилари

________________________________

(Ф.И.Ш., имзо)

Маҳалла фуқаролар йиғини котиби

________________________________

(Ф.И.Ш., имзо)


Изоҳ: Ушбу жадвал тўлдирилаётганда маҳалла фуқаролар йиғинининг банк реквизитлари кўрсатилиши лозим.





Вақтинчалик низомга

5-ИЛОВА


_____________________________ тумани бўйича

2007 йилнинг ____________ ойи учун мукофотланаётган

Тошкент шаҳар маҳалла фуқаролари йиғини раисларининг

РЎЙХАТИ

N

Маҳалла номи

Маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг Ф.И.Ш.

Мукофот суммаси

Асос

Туман ҳокими

________________________________

(Ф.И.Ш., имзо)

Маҳаллаларга бириктирилган туман ҳокимияти вакиллари (округ раҳбарлари)

________________________________

(Ф.И.Ш., имзо)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 11-сон, 100-модда.










































Время: 0.2156
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск