ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.1992 й. 280-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетини ташкил қилиш тўғрисида" 1992 йил 12 майдаги Фармонини бажариш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.1992 й.

N 280




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ

ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА" 1992 ЙИЛ 12 МАЙДАГИ

ФАРМОНИНИ БАЖАРИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетини ташкил қилиш тўғрисида" 1992 йил 12 майдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқ таълими вазирлиги 10 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги балансига мавжуд нормативлар бўйича ўз балансида бўлган Республика рус тили ва адабиёти педагогика институтининг иншоотлари, ўқув-моддий базаси, моддий-техника ва молия ресурслари, транспорт лимитлари, капитал қурилиш ва жорий тузатиш капитал маблағларини ўтказсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

тугатилаётган Тошкент давлат чет тиллар педагогика институти ҳамда Республика рус тили ва адабиёти педагогика институтининг негизида Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетини ташкил қилиш юзасидан тегишли мақбул чора-тадбирлар кўрсин, университетнинг тузилмаси, Устави, тегишли ўқув режаларини тасдиқласин, шунингдек мутахассислкилар рўйхатини тузиб чиқсин;

бир ой муддат ичида, жаҳон педагогик амалиётининг ютуқларини ҳисобга олган ҳолда, республика олий ўқув юрталрида чет тилларини ўқитиш методикасини ҳамда ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда 1993 йилнинг 1 сентябрига қадар республика умумтаълим тизими эҳтиёжларини таъминлайдиган миқдорда чет тилларини интенсив усуллар бўйича ўқитиш дарсликларини ва қўлланмаларини ишлаб чиқсин ва нашр этсин;

1993-94 ўқув йилидан бошлаб кириш имтиҳонларини, шунингдек университетдаги одатдаги имтиҳонларни халқаро тиллар тестлари асосида тестлар ўтказиш йўли билан ташкил этиш амалда йўллана бошлансин, 1994-95 ўқув йилидан бошлаб барча ўқув дарсликларини ўргатилаётган тилларда олиб боришни таъминласин.


3. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

1993 йилдан бошлаб Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг Собир Юнусов кўчасидаги ўқув зонасининг иккинчи навбати қурилишига капитал маблағ ажратсинлар.

1992 йилда қурилиши тўхтатиб қўйилган 400 ўринли ётоқхона қурилишини давом эттириш учун 7,0 млн. сўм миқдорида қўшимча капитал маблағлар қидириб топилсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг ўқув-лаборатория базасини жиҳозлар билан бутлаш ҳамда ўқув биноларини капитал тузатиш учун қўшимча маблағ ажратсин.


4. "Ўзшартномасавдо", "Ўзбексавдо" акционерлик уюшмалари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг талабномасига биноан Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети учун зарур бўлган ўқув-лаборатория жиҳозларини, асбоб-ускуналарини, транспорт воситаларини ажратишни назарда тутсинлар.


5. Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетида ҳар бир ўқитувчига кундузги таълим бўйича - 1:6, кечки таълим бўиича - 1:8, сиртқи таълим бўйича - 1:20 нисбатли коэффициентда талабалар белгилансин. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги керакли миқдорда маблағ ажратсин.


6. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мутахассислар тайёрлаш режасига ва бюджетга тегишли ўзгартишлар киритсинлар.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ М.Қ. Қорабоевга юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Муталов









Время: 0.2129
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск