Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.1992 й. 295-сон "Ўзбекистон Республикаси спортчиларини 1992 йилги Олимпия ўйинларига ва бошқа халқаро мусобақаларга тайёрлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.1992 й.

N 295




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СПОРТЧИЛАРИНИ 1992 ЙИЛГИ

ОЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИГА ВА БОШҚА

ХАЛҚАРО МУСОБАҚАЛАРГА

ТАЙЁРЛАШ ТЎҒРИСИДА


1992 йилги Олимпия ўйинларида МДҲ ягона спорт жамоаси таркибида ўз республикаси байроғи остида қатнашувчи Ўзбекистон Республикаси спортчиларини муваффақиятли тайёрлашни таъминлаш мақсадида ва бундан буён Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларининг халқаро мусобақаларда, Осиё ва Олимпия ўйинларида мустақил жамоа сифатида қатнашишларини эътиборга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси:

давлатлараро битимларга мувофиқ МДҲ терма жамоаларининг республика ҳудудида ўқув-машқ йиғинларини ташкил қилиш ва юксак даражада ўтказишни таъминласин;

МДҲ ягона спорт жамоаси таркибида Ўзбекистон Республикаси спортчиларини сифатли тайёрлаш ва уларнинг Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этишлари учун зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз тасарруфидаги спорт қўмиталарига ёшларнинг республика, вилоятлар ва шаҳар спорт ўйинларини, Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари спартакиадаларини ташкил қилиш ва ўтказишда аниқ амалий ёрдам кўрсатсинлар, уларни ташкил қилиш ва ўтказиш учун маблағ ажратсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси билан келишувга мувофиқ республика терма жамоаси аъзоси бўлган талаба ва ўқувчиларни Олимпия ўйинларига, халқаро ва республикалараро мусобақаларга самарали тайёрлаш учун барча зарур шароитларни таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси учун республика терма жамоаларини 1992 йил халқаро мусобақаларига тайёрлаш ва уларни ўтказиш даврида зарур дори-дармонлар ажратсин.


5. Ўзбекистон Енгил саноат моллари ишлаб чиқариш довлат уюшмаси "Ўзбексавдо" уюшмаси захираси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси буюртмаси бўйича республика терма жамоалари учун анъанавий спорт кийимларини тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг "Ўзбекистон" спорт моллари сотиш марказига етказиб берсин.


6. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси буюртмасига мувофиқ халқаро мусобақалар қатнашчиларини белгиланган жойга олиб боришни таъминласин.


7. "Ўзбексавдо" уюшмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган МДҲ ва республика ҳамда халқаро мусобақаларнинг ўқув-машқ йиғинларида қатнашувчи терма жамоаларни сифатли озиқ-овқат билан таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги МДҲ ва республика терма жамоалари аъзолари бўлган инструктор-спортчиларнинг лавозим иш ҳақларини тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасига 1992 йилда 930 минг сўм миқдорида қўшимча маблағ ажратсин.


9. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси халқаро тоифадагн спорт усталарини марказлашган тартибда тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси эиг кучли спортчиларининг Олимпия ва Осиё ўйинларида, жаҳон чемпионатлари, биринчиликлари, Кубокларида ва бошқа халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишларини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг талабномаси бўйича чет эл валютасини ажратиш имкониятларини қидириб топсин ва 1993 йилдан бошлаб керакли маблағни ажратсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ижтимоий масалалар, фан ва таълим бўлими зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг бош вазири                              А. Муталов









Время: 0.1616
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск