Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.1992 й. 487-сон "Республика халқ хўжалигини 1992/93 йилнинг куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича ишларни тугаллаш (Фарғона вилояти мисолида), иситиш қозонхоналарининг тайёрлиги, ёқилғи захираларини яратиш ва резерв идишларни мазут билан тўлдириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.10.1992 й.

N 487




РЕСПУБЛИКА ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИНИ 1992/93

ЙИЛНИНГ КУЗ-ҚИШ ДАВРИГА ТАЙЁРЛАШ

БЎЙИЧА ИШЛАРНИ ТУГАЛЛАШ (ФАРҒОНА

ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА), ИСИТИШ ҚОЗОН-

ХОНАЛАРИНИНГ ТАЙЁРЛИГИ, ЁҚИЛҒИ

ЗАХИРАЛАРИНИ ЯРАТИШ ВА РЕЗЕРВ

ИДИШЛАРНИ МАЗУТ БИЛАН

ТЎЛДИРИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси шуни қайд этадики, вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар, маҳаллий Кенгашлар тасдиқланган дастурларга мувофиқ хўжаликларни қиш шароитида ишлашга тайёрлаш чора-тадбирларини амалга оширмоқдалар. Бироқ халқ хўжалигининг бир қанча тармоқларида мўлжалланган тадбирлар белгиланган муддатларда бажарилмади.

Объектларни моддий-техника ресурслари, эҳтиёт қисмлар ва ёқилғи билан таъминлашда аҳвол мураккаблашган ва кўп жиҳатдан стихияли равишда асбоб-ускуналар, ёқилғи, материалларнинг нархи ошиб кетиши жараёнлари пайдо бўлган бир пайтда, хўжалик юритишнинг янги усулларига ўтиш шароитида турли даражалардаги раҳбарларнинг ўз вақтида қарорлар қабул қилишда йўл қўйган камчиликлари айрим тадбирларнинг ва Вазирлар Маҳкамаси протокол топшириқларининг бажарилиш муддатлари барбод бўлишига олиб келмоқда.

Фарғона вилоятида қишга тайёргарлик кўриш юзасидан мақсадга қаратилган ишлар етарли даражада амалга оширилмаяпти, маҳаллий бошқарув органларининг, вазирликлар ва идоралар вилоят бўлинмаларининг ана шу йўналишдаги ташкилотчилик фаолиятида жиддий камчиликлар мавжуд. Уй-жойларни, ижтимоий-маданий-маиший объектларни, иситиш тизимларини тузатиш ишлари анча орқада қолмоқда. Уй-жой фондини капитал тузатиш, иссиқлик шохобчаларини, буғ қозонларини тузатиш тугалланмаган. Қиргули посёлкасининг Тургенев кўчасидаги насос станцияси, Марғилон шаҳридаги "Комсомольская" посёлкасидаги иссиқлик пунктлари қурилиши графиклари бузилмоқда. Фарғона шаҳридаги 6-мактабнинг буғ қозонхонасини қайта реконструкциялаш ишлари орқада қолмоқда.

Вилоят, шаҳар, ноҳия ўт ўчириш кўнгилли жамиятлари газ печкаларининг мўрилари ва вентиляция каналларини текшириб чиқишни тўла қамраб олишни таъминламаяптилар. Мактаблар, болалар боғчаларининг буғ қозонларини, иситиш тизимларини ва муҳандислик коммуникацияларини тайёрлаш ишлари тугалланмаган. Бугунги кунда бозор фонди бўйича 77 минг тонна кўмир етказиб берилмаган.

Бошқа вилоятларда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида ҳам қиш олди тадбирларини бажаришда ана шундай камчиликлар мавжуд. Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Бухоро, Жиззах, Тошкент вилоятларида уй-жой фондини, иссиқлик трассаларини, буғ қозонхонаси агрегатларини тузатиш ишлари сусткашлик билан олиб борилмоқда. Андижон шаҳрида ресурслар йўқлиги туфайли бройлер қурилмаси қурилиши тўхтатиб кўйилган. Қорақалпоғистонда 43 та мактабда маблағ йўқлиги сабабли капитал тузатиш ўрнига жорий тузатиш қилинган ва қишдан чиқиш учун энг оз шароитлар яратилган. Тошкент шаҳрида мактабгача болалар муассасаларини тузатиш анча орқада қолган ҳолда олиб борилмоқда. Навоий, Наманган вилоятларида ҳунар-техника билим юртларида тузатиш ишлари тугалланмаган.

Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги энергетика объектлари қурилишини сусткашлик билан амалга оширмоқда, буғ қозонлари агрегатларини тузатишни, "Ўзбекгазсаноат" ишлаб чиқариш бирлашмаси эса Муборак газни қайта ишлаш заводида объектлар қурилишини ва магистрал газ қувурлари ётқизишни графикдан орқада қолган ҳолда олиб бормоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда деҳқончилик саноати комплексининг бошқа ташкилотлари хўжаликларни қишга тайёрлаш масалаларига етарли эътибор бермаётирлар. Чорвачилик ва озуқа етиштириш иншоотларини тузатиш тугалланмаган. "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси корхоналари ва ташкилотларини қишга тайёрлаш бўйича йўл қўйилган қолоқлик бартараф этилмаган.

Халқ хўжалиги ва аҳолини қаттиқ ёқилғи билан таъминлашдаги аҳвол ҳам қониқарли эмас. Шу йилнинг IV чорагида кўмирнинг энг оз зарур миқдори 2777 минг тоннани ташкил этади, бу ҳажмни етказиб бериш ниҳоятда тиғиз ҳал этилмоқда. Айрим вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари мавжуд идишларни ёқилғи мазути билан тўлиқ тўлдиришни таъминламадилар.

Бир қанча саноат корхоналари, қурилиш, транспорт ташкилотларининг хўжаликларида қишга тайёргарлик кўришда камчиликлар мавжуд.

Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фарғона вилояти ҳокимлигининг Вазирлар Маҳкамасининг халқ хўжалигини 1992/93 йил куз-қиш мавсумига ўз вақтида тайёрлаш ҳақида 1992 йил 18 майдаги 10-17-16-сон топшириғини бажариш бўйича ишлари етарли эмас, деб ҳисоблансин. Ҳокимлик раҳбарияти вилоят корхоналари ва ташкилотларини, айниқса иссиқлик, газ, сув манбаларини, электр таъминотини, уй-жой фондини, коммунал хўжалигини, халқ таълими, соғлиқни сақлаш муассасаларини, деҳқончилик саноати комплексини, транспортни қишга тайёрлаш бўйича белгиланган дастурларни тўла амалга оширишни таъминлашга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган ташкилий чора-тадбирларни кўрсин.


2. Вазирликлар, идоралар, давлат ва тадбиркорлик хўжалик тузилмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

халқ хўжалиги барча тармоқларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги қандай бораётганлигини пухта таҳлил қилсинлар, хўжаликларни куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш юзасидан ишлаб чиқилган комплекс тадбирларни ўз вақтида бажариш чораларини кўрсинлар. Иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиш даври шароитларида моддий-техника ресурсларини, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва молиявий ресурсларни қидириб топишга алоҳида эътибор берсинлар;

саноат, қишлоқ хўжалиги ва уй-жой-коммунал секторида ёнилғи, электр ва иссиқлик энергиясини тежаш ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалаларига эътиборни кучайтирсинлар;

"Ўзшартномасавдо", Молия вазирлиги, банкларнинг ҳудудий ташкилотлари, республиканинг тегишли ташкилотлари билан биргаликда маҳаллий имкониятлардан, ўзаро маҳсулот етказиб бериш юзасидан тузилган битимлардан фойдаланиб, шу йилнинг октябрь ойида объектларни қиш даврининг нормал ўтиши билан боғлиқ бўлган зарур ресурслар ва маблағлар билан таъминлаш масалаларини ҳал этсинлар;

шу йилнинг 25 октябригача қаттиқ ва суюқ ёнилғи захираларини тўплаш, ички темир йўл шохобчаларини тузатиш ишларини тугалласинлар.

"Ўзшартномасавдо", "Ўртаосиёкўмир" ишлаб чиқариш бирлашмаси, "Ўзбексавдо", Ўзбекбирлашув, вилоятлар, шаҳарлар, ноҳияларнинг ҳокимликлари аҳолини зарур миқдордаги кўмир билан таъминлаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўрсинлар.


3. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

уй-жой-коммунал хўжалиги вазири ўртоқ В. К. Михайлов, республика ўт ўчириш кўнгилли жамиятининг раиси ўртоқ В. М. Золотухин ва ҳокимликлар раҳбарларининг қиш даври бошлангунга қадар республика газ билан иситиш тизимларининг мўрилари ва вентиляция каналларини тўла текшириб чиқиш борасида тегишли чора-тадбирлар кўрилиши, ўртоқ В. К. Михайловнинг шу йил октябрь ойида Нукус шаҳридаги 1-ноҳия буғ қозонхонасида битта, декабрь ойида иккинчи буғ қозонхонаси ишга туширилиши ҳақидаги ахбороти;

энергетика ва электрлаштириш вазири ўртоқ М. С. Тошпўлатовнинг ва Ўзбекистон нефть маҳсулотлари давлат-акционерлик бирлашмасининг бош директори ўртоқ А. Ю. Ҳусаиновнинг бугунги кунда республика бўйича 1 млн. тонна, шу жумладан, энергетика тизимида 800 минг тонна мазут тўпланганлиги, 1993 йилнинг биринчи январига қадар Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги бўйича унинг захиралари 600 минг тонна миқдорида сақланиши ҳақидаги ахбороти;

"Ўзбекгазсаноат" ишлаб чиқариш бирлашмасининг бош директори вазифасини бажарувчи ўртоқ А. Ҳ. Ғуломов ва "Ўзбекнефтьгазқурилиш" ишлаб чиқариш-қурилиш-монтаж бирлашмасининг бошлиғи ўртоқ В. М. Товаровскийнинг шу йилнинг декабрь ойида Муборак газни қайта ишлаш заводида 12-олтингугурт тозалаш блокининг ишга туширилиши таъминланиши ҳақидаги ахбороти.


4. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги:

совуқ тушгунга қадар энергетика асбоб-ускуналарини тузатиш ишларини таъминласин;

республикада ишлаб чиқариладиган энергияни ҳамда давлатлараро электр энергияси ва қувватлар етказиб беришнинг келишилган ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда энг кўп оғирлик тушган соатларда истеъмолчилар томонидан электр энергияси ва қувватларни истеъмол қилишнинг энергия тизими бўйича лимитларини ойларга бўлиб 1992 йилнинг IV чораги учун ва 1993 йилнинг I чораги учун белгилаш тўғрисида шу йилнинг 1 ноябригача Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар билан биргаликда шу йилнинг октябрь ойида республика энергия тизими бўйича ва ҳар бир шаҳар, ноҳия, корхона, ташкилот бўйича авария билан боғлиқ чеклашлар ва истеъмолчиларни электр билан таъминлашни тўхтатиш графигини тузсин ва тасдиқласин, аварияларга қарши чораларнинг аниқ тизимини ва уларни амалга ошириш механизмини келишсин;

эрталаб ва кечқурун энг кўп оғирлик тушишини камайтириш мақсадида ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган электр ёрдамида ишлайдиган буғ қозон ва бошқа иситиш қурилмаларининг ишлаш графикларини ҳокимликлар иштирокида ишлаб чиқсин ва истеъмолчилар билан келишсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси, Ўзбекистон давлат металлургия концерни, Ўзбекистон давлат кимё концерни, Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги, республиканинг бошқа вазирликлари, идоралари, концернлари, корхоналари энг кўп оғирлик тушадиган даврда электр ва иссиқлик энергияси истеъмол қилишни камайтириш мақсадида энергия кўп ишлатиладигаи асбоб-ускуналарни тузатишни шу даврга кўчирсинлар, саноат корхоналарида тунги сменалардан, шунингдек шанба кунларидан белгиланган тартибда янада тўлароқ фойдалансинлар, зарур ҳолларда корхоналар ишининг ўзгарувчан графикларини тузиб чиқсинлар.


6. "Ўзбекнефтьгаз" давлат кокцерни газни қазиб олиш, қайта ишлаш, сақлаш ва ташиш бўйича қувватларни ўз вақтида ишга туширишни таъминласин. Бугунгача ерости омборларида 3,5 млрд. кубометр фаол газ захираларининг тўпланганлиги маълумот учун қабул қилинсин, бу қиш даврида истеъмолчиларга бир маромда газ етказиб беришга имкон беради.

Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ҳамда газ истеъмолчилари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда шу йилнинг октябрь ойида 1992-1993 йилнинг куз-қиш давридаги совуқ кунларда электр станциялари ва саноат корхоналарини табиий газ билан ишлашдан ёқилғининг захира турлари билан ишлашга ўтказиш графигини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда уларда ёқилғининг ана шу мақсадлар учун камаймайдиган зарур захиралари ташкил этилишини таъминласин.


7. Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси шу йилнинг 25 октябригача халқ хўжалиги юклари ва йўловчиларни қиш даврида узлуксиз ташиш мақсадида ҳаракат қилувчи составни, йўл ва тасарруфидаги бошқа хўжаликларни тузатиш ва қишга тайёрлаш ишларини тугалласин. Ишлов берилмаган нефть, кўмир, ёнадиган мазут, бошқа нефть маҳсулотларини ташиш бўйича топшириқларнинг бажарилишини доимий назорат остига олсин.

Республика вазирликлари, идоралари, корхоналари ва ташкилотлари вагонлар ва цистерналарнинг бўш туриб қолишини қисқартириш, ортиш-тушириш аъмолларининг узлуксизлигини ошириш, тунги соатларда, дам олиш ва байрам кунларида вагонларга юк ортиш ва тушириш ишларини ташкил этишни яхшилаш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширсинлар.


8. Ўртоқ Қ. Ж. Ҳаққулов шу йилнинг IV чорагида ажратилган квоталарга мувофиқ Россиядан нефть ва нефть маҳсулотлари олишни таъминласин ҳамда Канск-Ачинскдан кўмир келтиришни алоҳида назоратга олсин.


9. Оммавий ахборот воситалари халқ хўжалигини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш билан боғлиқ масалаларни мунтазам ёритиб борсинлар.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар халқ хўжалиги тармоқларининг қишга тайёрлиги ҳақида шу йилнинг 25 октябрига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш Бош вазир ўринбосарлари Қ.Ж. Ҳаққулов ва К.Н. Тўлаганов ўртоқлар зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Муталов












Время: 0.1537
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск