ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2007 й. ПФ-3864-сон "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.03.2007 й.

N ПФ-3864



АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА   МУСТАҲКАМЛАШГА   ОИД

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Ижтимоий ҳимоя йили" Давлат дастурига мувофиқ ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда аниқ йўналтирилган ва табақалашган ёндашувни янада кучайтириш, кам таъминланган оилаларни зарур моддий ёрдам кўрсатиш орқали қўллаб-қувватлашни таъминлаш, ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш, шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:

2. 2007 йилнинг 1 сентябридан:

"Мурувват" болалар интернат-уйлари тарбиячилари, ўқув-ёрдамчи ходимлари ва санитар-энагалари иш ҳақи, айни вақтда бир тарбиячи учун иш меъёрини 15-18 нафар боладан 5-6 нафар болага камайтирган ҳолда, ставкаларни тариф сеткаси бўйича бир разрядга кўтариш ҳисобидан;

болалар, қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг "Мурувват" ва "Саховат" интернат-уйлари, жисмоний ривожланиш имконияти чекланган ва жисмоний нуқсонлари бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган коллежлар, уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийлари, ногиронлиги бўлган шахслар реабилитация марказлари ходимларини ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга уйида хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимларни моддий рағбатлантириш фонди миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳисобидан 25 фоизгача оширилсин.

3. 2007 йилнинг 1 июлидан:

уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийлари ходимларининг тариф ставкаларига 15 фоиз миқдорида қўшимча;

жисмоний ривожланиш имконияти чекланган ва жисмоний нуқсонлари бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган коллежларда ногиронлиги бўлган ўқувчиларнинг бепул овқатланиши;

уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати ходимлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган болаларни уйда ўқитаётган педагоглар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланадиган миқдорларда ойлик йўл ҳақи компенсацияси жорий этилсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, компаниялар, хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, корхоналар, ташкилотлар, хайрия жамғармалари, тадбиркорлик тузилмалари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали эҳтиёжманд оилаларга ҳар томонлама қўшимча моддий ёрдам кўрсатсин.

Белгилаб қўйилсинки, Ижтимоий ҳимоя йили деб эълон қилинган 2007 йилда хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлик тузилмалари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига юқорида қайд этилган мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар даромад солиғидан тўлиқ озод этилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 январдаги 573-қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий ҳимоя йили" Давлат дастурида 28 та "Меҳрибонлик" уйи, шунингдек, 86 та санаторий типидаги ҳамда жисмоний ва руҳий ривожланишдан орқада қолган болалар учун мўлжалланган ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни капитал таъмирлаш, жиҳозлаш, улар учун микроавтобуслар сотиб олиш мақсадида давлат бюджетидан қўшимча 8,2 миллиард сўм йўналтириш кўзда тутилганлиги эътиборга олинсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг болалар, қариялар ва ногиронларнинг "Мурувват" ҳамда "Саховат" интернат-уйлари, уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийлари, ногиронлар реабилитация марказларини капитал таъмирлаш, жиҳозлаш, уларнинг таъминотини янада яхшилаш бўйича жорий йилда ушбу мақсадларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча 5,2 миллиард сўм йўналтириш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан ҳамкорликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиққан ҳолда киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

7. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р.Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 12-сон, 105-модда.
































Время: 0.1742
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск