ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Ғазначилик. Давлат бюджети ижроси /

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.03.2007 й. 53-сон Қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 20 мартдаги

53-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия

вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг (кейинги ўринларда Ғазначилик деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Ғазначилик ўзининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб аталади) ғазна ижросини амалга оширадиган махсус ваколатли молия органи ҳисобланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тизимига бевосита унга бўйсунадиган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ғазначилик бошқармалари ҳамда туманлар (шаҳарлар) Ғазначилик бўлимлари киради.


4. Ғазначилик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда ўз фаолиятига тегишли бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.


5. Ғазначилик ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда бевосита ва ўзининг ҳудудий бўлинмалари орқали амалга оширади.


6. Ғазначилик фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

7. Ғазначилик, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ғазначилик бошқармалари ҳамда туманлар (шаҳарлар) Ғазначилик бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ғазначилик бошқармалари юридик шахслар ҳисобланади.



II. ҒАЗНАЧИЛИКНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


8. Қуйидагилар Ғазначиликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Давлат бюджетининг касса ижроси, жумладан тушадиган даромадларни турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимлаш, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметалари ижроси ва Давлат бюджети ижроси тўғрисида ҳисобот тузиш;

тегишли бюджетлар даромадлари ва харажатлари ўртасидаги касса узилишларининг олдини олишни таъминлайдиган, Давлат бюджети Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни бошқариш;

бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар) билан Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари маблағлари ҳисобига тузилган шартномаларини харажатлар сметаларида кўрсатилган суммалар доирасида ҳамда белгиланган мақсадларга мувофиқ тузилганлиги устидан назорат қилиш асосида мажбурий рўйхатдан ўтказиш;

бюджет ташкилотларини, шу жумладан, мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларини молиялаштиришга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш юзасидан мониторинг олиб бориш, бунда улар томонидан тузилаётган шартномаларнинг сифати таъминланишини, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечимини назарда тутиш ҳамда қоидага кўра, воситачилик хизматларидан воз кечиш;

давлат харидлари бўйича ахборот базасини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш, давлат харидларини амалга оширишда нархни шакллантириш жараёнини назорат қилиш;

харажатлар сметаларида ва рўйхатдан ўтказилган шартномаларда назарда тутилган суммалар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар номидан ҳамда уларнинг топшириғи бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчиларнинг ҳисобварақларига тўловларни бевосита амалга ошириш орқали тўлов интизомига риоя этилишини таъминлаш;

Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, Давлат бюджети ижроси ҳақида ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат ички ва ташқи қарзларига хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси кафолатларини ижро этиш;

Ўзбекистон Республикасига келаётган инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан номоддий шаклдаги воситалар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва ишлаш;

бюджет ташкилотларининг чет эл валютасидаги даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритиш ҳамда мақсадли ишлатилишини таъминлаш;

бюджет ташкилотлари учун чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш ва ёпиш;

валюта маблағлари ҳисобидан жалб қилинган халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарзлари ва кредитларини қайтариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига асосан Молия вазирлиги томонидан тўловлари амалга ошириладиган халқаро молиявий институтлар ва ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш;

валюта маблағларини бошқариш, чет эл валютадаги маблағларни депозитларга жойлаштириш ва бюджет ссудаси ва субсидияларини ажратиш.


III. ҒАЗНАЧИЛИКНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


9. Ғазначилик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет ташкилотлари томонидан нақд пул маблағлари билан тўланадиган бошқа тўловларни тўлаш учун Ғазначиликнинг банк ҳисоб рақамларига маблағлар ўтказади;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда юридик ва жисмоний шахсларнинг банк ҳисоб рақамларига суднинг қарори бўйича ягона ғазначилик ҳисобварағидан ёки Ғазначиликнинг бошқа ҳисоб рақамларидан маблағлар ўтказади, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги натижасида фуқароларга ёки юридик шахсларга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар ўтказади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳар кунлик асосида ягона ғазначилик ҳисоб рақамида маблағларнинг ҳаракати тўғрисидаги ахборотни электрон шаклда тақдим этади;

бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларга улар учун молия органларида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларидан кўчирмалар, уларнинг харажатларини қоплашга бюджет маблағлари ўтказилганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни тақдим этади;

манбалар бўйича тегишли бюджет тизими бюджетлари даромадлари тушуми ҳисобини юритади;

Давлат бюджети ижроси жараёнида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадлари тушуми ва харажатларининг қисқа муддатли прогнозларини тузади;

молия органларининг топшириғи бўйича юқори бюджетларда назарда тутилган дотациялар, субвенциялар, бюджет ссудалари, мақсадли ижтимоий трансфертлар суммасини ва бошқа тўловларни қуйи бюджетларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказади;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг шартномалари харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар доирасида ва мақсадларга мувофиқ тузилиши устидан қаттиқ назорат қилиш асосида шартномаларни рўйхатдан ўтказади;

бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчилар номидан ва топшириғи бўйича бюджет тизими бюджетларида назарда тутилган маблағлар учун рўйхатга олинган шартномаларда ёки бюджет маблағларини юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиш мажбуриятини юклайдиган бошқа ҳужжатларда назарда тутилган суммалар доирасида товарларни етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар)нинг бевосита банк ҳисоб рақамларига тўловларни амалга оширади;

бюджет ташкилотларини ва бюджет маблағлари олувчиларни, жумладан, мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларини молиялаштиришга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш юзасидан мониторинг олиб боради, бунда улар томонидан тузилаётган шартномаларнинг сифати таъминланишини, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечимини ҳамда қоидага кўра, воситачилик хизматларидан воз кечишни назарда тутади;

счёт-фактуралар ва товарлар етказиб берилиши (ишлар бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши) ҳолатини тасдиқлайдиган ёки бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга солиқлар, йиғимлар ҳамда Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар учун бюджет маблағларини ўтказиш мажбуриятини юклайдиган бошқа ҳужжатлар асосида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг молиявий мажбуриятлари ҳисобини юритади;

бирламчи ҳужжатлар асосида Давлат бюджети ғазна ижросининг таҳлилий ва синтетик бухгалтерия ҳисобини юритади;

бюджет тизими бюджетларининг ижро этилиши ҳақида ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш асосида бюджет тизими бюджетларининг касса ижроси тўғрисида ҳисобот тузади ва ушбу ҳисоботни белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзларига хизмат кўрсатади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатларини ижро этади;

ўзининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини таҳлил қилади ва мувофиқлаштиради;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва методологик материалларни, шу жумладан, Ғазначилик ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган операцияларни мақбуллаштириш, Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари ижроси тўғрисидаги бюджет ҳисобини ва ҳисоботларни такомиллаштириш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва методологик материалларни ишлаб чиқишда қатнашади;

кичик бизнес субъектлари унда кенг иштирок этишини назарда тутадиган давлат харидларини амалга оширишда танлов ва тендер тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва уларни қўллашни кенгайтириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари малакасини ошириш ишларини ташкил этади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасига келаётган барча турдаги инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан номоддий шаклдаги воситаларнинг тўлиқ ва тизимли ҳисобини юритади;

давлат харидлари бўйича маълумотлар, шу жумладан давлат харидлари бўйича бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан жойлаштириладиган буюртмалар, шунингдек бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га нархлар бўйича маълумотлар электрон базасини шакллантиради ва доимий равишда янгилаб боради;

давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи функциясини амалга оширади.


IV. ҒАЗНАЧИЛИКНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. Ғазначилик қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ва тижорат банкларида Ғазначиликнинг банк ҳисоб рақамларини очиш ва ёпиш;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилардан Давлат бюджетини ижро этиш жараёнидаги даромадлар ва харажатларнинг қисқа муддатли прогнозини тузиш учун зарур бўлган ҳисобот маълумотларини сўраб олиш;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилардан улар томонидан Ғазначиликка рўйхатдан ўтказишга тақдим этиладиган шартномаларнинг сифатини, мақсадга мувофиқлигини ва нарх ечимларини баҳолаш учун барча зарур ҳужжатларни белгиланган тартибда талаб қилиш;

белгиланган тартибда Давлат бюджети бўш маблағларини банк депозитларига ва бошқа активларга вақтинчалик жойлаштириш, шунингдек бюджет ссудаларини Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларига ўтказиш;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарлар (ишлар, хизматлар)га харажатлар сметаларида, қурилишларнинг манзилли ва титул рўйхатларида назарда тутилган бюджет маблағлари ҳажмидан ошиб кетадиган ҳажмда бюджет маблағлари ҳисобига ҳақ тўланишини назарда тутувчи шартномаларини, шунингдек бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг тўлов жадвалисиз, сифати, мақсадга мувофиқлиги ва нарх ечимлари бўйича белгиланган талабларга жавоб бермайдиган шартномаларини рўйхатдан ўтказишни рад этиш;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг счёт-фактураларсиз ҳамда товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш фактини тасдиқловчи ёки бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар зиммасига бюджет маблағларини ўтказишни юкловчи бошқа ҳужжатларсиз тақдим этилган капитал қурилиш юзасидан мажбуриятлари учун пул тўламаслик;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг уларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан Ғазначиликда (унинг ҳудудий бўлинмаларида) рўйхатдан ўтказилмаган шартномаларидан келиб чиқадиган капитал қурилиш юзасидан мажбуриятлари тўлови бўйича тўлов ҳужжатларини ижро этиш учун қабул қилмаслик;

нархларининг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўловни бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг шартномаларида назарда тутилган сумма доирасида чеклаш, шунингдек бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар шартномалари предметига мувофиқ бўлмаган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилган ҳолларда тўловни тўхтатиб туриш;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилаган ҳисоботлар тақдим этилмаган тақдирда уларнинг бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган харажатлари тўловини молия органлари топшириғига биноан тўхтатиб қўйиш, бу тўғрида тегишли бюджет маблағларини тақсимловчиларни, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларни хабардор қилиш;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг Ғазначиликда (унинг бўлинмаларида) рўйхатдан ўтказилмаган шартномалар бўйича молиявий мажбуриятларини ҳисобга қабул қилмаслик, қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан бошқа юридик ёки жисмоний шахслар билан шартнома тузилмасдан молиявий мажбуриятлар қабул қилиниши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно;

корхоналар ва ташкилотлардан бажарилмаган молиявий мажбуриятлар бўйича бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилардан тўлов муддати ўтган қарзлар суммасини бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бажарилмаган молиявий мажбуриятлар мавжудлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар илова қилинган ёзма мурожаатлари асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олиш;

белгиланган тартибда инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари олувчиларидан уларнинг шахсий банк ҳисоб рақамларидан кўчирмалар, шунингдек улар томонидан олинган инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан номоддий шаклдаги воситалар тўғрисида ҳисоботлар ва ахборотлар олиш;

давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи функциясини бажариш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлардан зарур материалларни олиш;

давлат харидлари жараёни қатнашчиларидан кичик бизнес субъектлари учун ажратилган квоталарга риоя этилишига тегишли бўлган ахборотларни сўраш.

11. Ғазначилик қуйидагиларга мажбур:

Давлат бюджети харажатларини ягона ғазна ҳисоб ҳисобварағидан ёки Ғазначиликнинг бошқа банк ҳисоб рақамларидан белгиланган муддатларда ва тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, давлат мақсадли жамғармалари маблағлари қолдиқлари доирасида амалга ошириш;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан давлат харидларини амалга оширишда, шу жумладан бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилинганда нархларни ошириб юбориш мавжудлиги, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан кредиторлик қарзлар суммасининг асоссиз ошириб юборилиши ҳоллари аниқланган тақдирда мавжуд материалларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармаларига бериш;

ўзига берилган ҳуқуқлардан қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш ҳамда ўз фаолиятида юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишига йўл қўймаслик.

Ғазначилик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



V. ЖАВОБГАРЛИГИ


12. Ғазначилик ходимлари:

ўзларининг функционал вазифаларини бажармаганлиги ёки зарур даражада ижро этмаганлиги;

ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлиги;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқ бўлмаган қарорлар қабул қилганлиги;

бошқа қонун бузилишлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



VI. ҒАЗНАЧИЛИК ТУЗИЛМАСИ ВА

УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Ғазначилик тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.


14. Ғазначиликни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги бошлиғи бошқаради.

Ғазначилик бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг тақдимига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


15. Ғазначилик бошлиғи ўринбосарлари Ғазначилик бошлиғининг тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан лавозимга тайинланадилар.


16. Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда Ғазначилик бошлиғи тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


17. Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги Низомлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тасдиқланади.


18. Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ягона марказлаштирилган тизимни ташкил қилади ҳамда қуйи бошлиқларнинг юқори бошлиқларга ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига бўйсуниши ва ҳисобот бериши асосида фаолият кўрсатади.


19. Ғазначилик ўзига берилган ваколатларга мувофиқ ўз ҳудудий бўлинмалари фаолияти устидан тезкор бошқарувни ва назоратни амалга оширади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 12-сон, 109-модда.










































Время: 0.1470
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск