ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Ғазначилик. Давлат бюджети ижроси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.2007 й. 54-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.2007 й.

N 54



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ   ВАЗИРЛИГИ   ҲУЗУРИДА

МОЛИЯ ОРГАНЛАРИ ҲАМДА БЮДЖЕТ

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ МОЛИЯ-ҲИСОБ

БЎЛИНМАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ

ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ЎҚУВ МАРКАЗИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда молия органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб ходимларини давлат бюджетининг ғазна ижроси шароитларида ишлашга қайта тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисоблансин:

молия органлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини замонавий педагогика ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитиш дастурлари асосида Давлат бюджетининг ғазна ижроси шароитларида ишлашга қайта тайёрлаш;

молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув жараёнининг методик ва ахборот базасини яратиш, такомиллаштириш ва янгилаб бориш;

давлат маблағларини бошқариш ва Давлат бюджетининг ғазна ижроси соҳасида илмий-тадқиқот ишларини бажариш, шунингдек Давлат бюджетининг ғазна ижроси ҳамда давлат маблағларини бошқариш масалалари бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва илмий-методик ишланмаларни тайёрлаш ва тарқатиш;

ўқув жараёнига юқори малакали профессор-ўқитувчи кадрларни, хорижий маслаҳатчиларни, экспертларни ва молия органларида амалий иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларни жалб этиш;

давлат маблағларини бошқариш ҳамда Давлат бюджетининг ғазна ижроси масалалари бўйича илмий конференциялар ва семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг давлат харидлари соҳасида малакасини ошириш бўйича махсус қисқа муддатли таълим дастурлари ва ўқув режаларини белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

давлат харидлари бўйича ўқув қўлланмалари, ўқув адабиёти ва бошқа материаллар тайёрлаш;

давлат харидлари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш мақсадида ўқув жараёнига соҳадаги етакчи мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда махсус курслар ташкил қилиш.

3. Марказнинг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тасдиқланиши белгилаб қўйилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Марказнинг профессор-ўқитувчиларига ва илмий ходимларига олий ўқув юртлари ҳамда илмий муассасаларнинг тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, қолган ходимларга эса  молия органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;

Марказ тингловчилари учун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи ва эгаллаб турган лавозими сақланиб қолади;

бошқа шаҳарлик тингловчиларга уларни юборган ташкилот томонидан тураржой ижараси ҳамда ўқиш жойига келиш ва кетиш йўлкира харажатлари қопланади, хизмат сафарлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларга мувофиқ ва тартибда суткалик пули тўланади;

Марказда ўқишни муваффақиятли тугатган тинловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

бир ой муддатда Марказ тўғрисидаги Низомни тасдиқласин, унда ўқув жараёни сифати ва тингловчиларнинг келгусидаги профессионал фаолияти юзасидан мониторинг олиб борилишини назарда тутсин, шунингдек Марказнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Марказнинг ўқув режалари ва дастурларини тасдиқласин;

2007 йилдан бошлаб, ҳар йили, Марказнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Давлат бюджетидан Марказ фаолиятини таъминлаш, шу жумладан Марказ ходимларининг халқаро илмий-амалий анжуманларда қатнашиши, даврий нашрлар, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини, шу жумладан хорижда нашр этиладиган даврий нашрлар, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини сотиб олиш учун зарур маблағлар ажратсин, шунингдек бюджет ташкилотларининг улар ходимларининг Марказда ўқиши билан боғлиқ харажатларини молиялаштирсин;

Марказнинг фаолиятини ва келгусидаги ривожланишини таъминлаш учун халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг грант маблағларини жалб этиш чора-тадбирларини кўрсин;

2007 йил якунларига кўра жойларда Марказ филиалларини ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва зарурат бўлганда, киритсин;

Марказга битта енгил автомобиль харажатларига лимит ажратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги молия ва иқтисодиёт ихтисослиги мутахассисларини тайёрлаш ўқув режаларига "Давлат бюджетининг ғазна ижроси" фанини ўрганишни киритсин.


7. Марказ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг Тошкент шаҳар, Х.Сулаймонова кўчаси, 29-уйдаги биносига жойлаштирилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 20 мартдаги

54-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

Молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг

молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш

ва қайта тайёрлаш ўқув маркази

ТУЗИЛМАСИ

Директор

Директор ўринбосари - ўқув-методик бўлим мудири

1 киши

Маъмурий-хўжалик бўлими

3 киши

Ўқув-методик бўлим

3 киши

Кадрлар бўйича мутахассис

1 киши

Профессор-ўқитувчилар таркиби

Бошқарув  ходимларининг чекланган сони - 9 киши.

Профессор-ўқитувчилар сони тингловчилар контингентига мувофиқ белгиланади.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 12-сон, 110-модда.

































































Время: 0.1515
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск