Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.01.2000 й. 82-сон "Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини суднинг биринчи инстанциясида қўлланилиш амалиёти ҳақида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.2000 й.

N 82



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХЎЖАЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИНИНГ

СУДНИНГ БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯСИДА

ҚЎЛЛАНИЛИШ АМАЛИЁТИ ҲАҚИДА


Хўжалик судлари томонидан  иқтисодий муносабатлардан келиб чиқаётган низоларни ҳал этиш амалиётини умумлаштириш, биринчи инстанция судларининг аксарият кўпчилиги амалдаги Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан кейин ХПК) талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳал этаётганликларидан далолат беради.

Шу билан бирга айрим хўжалик судлари ХПКда белгиланган суднинг биринчи инстанциясидаги иш юритиш тартибига ҳамма вақт ҳам риоя қилмаётирлар. Судлар томонидан даъво аризани қабул қилишни асосиз рад этиш, ишни суд муҳокамасига тегишли даражада тайёрламаслик ҳоллари учрамоқда, суд мажлисларида ишларни ҳал этишда аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ текширилмаётир. Хўжалик ишларини ҳал этиш муддатларига риоя қилмаслик, уларни ассосиз тўхтатиш ёки тугатиш, шунингдек асослар етарли бўлмаган ҳолда ишлар кўрмасдан қолдирилмоқда.

Бир қатор ҳолларда қонунлар, фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишининг олдини олиш учун етарли фаоллик кўрсатилмаётир, хусусий ажрим ва бошқа суд ҳужжатларининг ижроси устидан назорат суст олиб борилмоқда.

Суд амалиётида тушунтиришларни талаб этадиган баъзи масалалар вужудга келди.

Иқтисодий низоларни ва бошқа ишларни ҳал этишда қонунийликни таъминлаш, ХПКни тўғри ва бир хилда қўллаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 46-моддасига асосланиб, Олий хўжалик судининг Пленуми қуйидаги тушунтиришларни беришга қарор қилади:


1. ХПКнинг 1-моддасига мувофиқ ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланаётган манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақли. Суд буйруғини бериш ҳақидаги ва даъво аризасини қабул қилишни рад этиш асослари рўйхати ХПКнинг 107, 117-моддаларида белгилаб қўйилган ва кенг талқин этилиши мумкин эмас.


2. Агар иш хўжалик судида кўриб чиқишга тегишли бўлмаса, хусусан судга тааллуқли бўлмаса, судья даъво аризасини қабул қилишни рад этади. ХПКнинг 23-моддасига мувофиқ ҳуқуқий муносабатлар қатнашчилари орасидан хўжалик судига тааллуқли низолар келиб чиқиши мумкин бўлган субъектларнинг таркиби белгилаб қўйилган. У энг аввало юридик шахсларни ва юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқароларни ўз ичига олади. Бу жиҳатдан шуни назарда тутиш керакка, агар даъво билан юридик шахснинг ўзи эмас балки унинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) ишончнома асосида мурожаат этса, хўжалик суди даъво аризасини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Бундай ҳолда ишлар бўйича даъвогар сифатида алоҳида бўлинма эмас, балки фаолият кўрсатувчи юридик шахс манфаатларини кўзлаб қатнашишини назарда тутиш керак.

Башарти даъво юридик шахснинг ўзига эмас, балки унинг алоҳида бўлинмасига тақдим этилган бўлса у ҳолда юридик шахснинг ўзини ишда иштирок этишга жалб қилиш суд томонидан ХПКнинг 38-моддасига мувофиқ ҳал этилади.

ХПКнинг 23-моддасига мувофиқ фуқаро юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олиниш шарти билан хўжалик судига тааллуқли низонинг қатнашувчиси сифатида тан олинади. Хўжалик судлари шуни назарда тутишлари керакки, агар фуқаро тадбиркорлик фаолиятини амалга ошира туриб, лекин, давлат рўйхатидан ўтмасдан, тадбикор мақомини олмаган бўлса, бундай шахслар иштирок этувчи низолар ХПКнинг 23-моддасига мувофиқ хўжалик судларига тааллуқли эмасдир. Агар фуқаронинг давлат рўйхатидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида сифатида ўтиши тугатиладиган бўлса ҳам масала худди шундай тартибда ҳал этилиши лозим. Хусусан, ишончноманинг амал қилиш муддатини тугатиш, давлат рўйхатидан ўтишини бекор қилиш ва шу каби муносабатлар билан кўрсатилган фуқаролар қатнашувидаги ишлар, шу жумладан олдинги тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ишлар хўжалик судларига тааллуқли эмас. Аммо фуқаро қатнашадиган ишларни хўжалик судларида кўриш учун фақатгина тадбиркор-фуқаро мақомининг бўлиши асос бўла олмайди. Хусусан, агар фуқаро белгиланган тарзда олинган якка тартибда тадбиркор мақомига эга бўла туриб, лекин низо унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан эмас, балки уй-жой, никоҳ-оилавий ва бошқа, шу жумдадан, фуқаровий ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ бўлса, бу низо хўжалик судига тааллуқли эмас.


3. Хўжалик судлари шуни назарда тутишлари керакки, шартнома бўйича келишмовчиликлар ҳақидаги низолар икки ҳолатда хўжалик судида кўриш предмети бўлиши мумкин:

- агарда шартнома тузиш қонунда кўзда тутилган бўлса; ёки

- агар тарафларнинг шартнома бўйича келишмовчиликларни ҳал этиш учун хўжалик судига топшириш тўғрисида келишуви мавжуд бўлса. Шундан келиб чиқадики, шартома тузишдан олдин пайдо бўлган низони, агар бундай шартномани тузиш қонун бўйича ҳеч бўлмаганда бир тараф учун мажбурий бўлса (ФКнинг 377-моддаси), хўжалик суди кўриб чиқиши учун қабул қилиши шарт. Шартнома юзасидан келишмовчилик бўйича низони хўжалик судига ҳал этиш учун беришнинг бошқа шарти бўлиб, бу ҳақида тарафларнинг келишуви ҳисобланади. Бундай келишув турли шаклларда, масала, хатлар, телеграммалар, маълумотлар, факсимил ёки алоқа воситалари орқали алмашиш йўли билан ифода этилиши мумкин. Бундан ташқари шартнома бўйича келишмовчиликларни ҳал этиш учун хўжалик судига топшириш, тузилиши керак бўлган шартноманинг бир шарти сифатида назарда тутилиб, агар бошқа томон келишмовчиликлар баённомасида бу шарт бўйича ҳеч қандай эътирозларни билдирмаса, унинг лойиҳасига бир тараф томонидан киритилган бўлиши мумкин.

Шартнома шартларини ўзгартириш ёки шарртномани бекор қилиш ҳақидаги иқтисодий низолар ҳам хўжалик судига тааллуқли. Бундай турдаги ишларни хўжалик суди ўз иш юритувига олиши учун шартноманинг шакли ҳам, уни тузиш тартиби ҳам аҳамиятли эмас. Шу билан бирга ФКда белгилаб қўйилган қоидага мувофиқ, агар ФК, бошқа қонунлар ва шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгатирилиши ёки бекор бўлиши мумкин (ФКнинг 382-моддаси 1-банди). Тарафлардан бирининг талаби билан эса шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф уни жиддий равишда бузса, ҳамда ФК, бошқа қонунлар ва шарномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилишини мумкин (ФКнинг 382-моддаси 2-қисми). Хўжалик суди бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавобини олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда бундай муддат бўлмаганида 30 кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги даъво аризасини қабул қилишга ҳақли (ФКнинг 384-моддаси).


4. Судлар ХПКнинг 118-моддасида назарда тутилган даъво аризасини қайтариш учун асослар рўйхати кенг талқин этилиши мумкин эмаслигини назарда тутишлари керак. Судья, даллиллар бўлиб ҳисобланган ҳужжатлар илова қилинмаган, деган важ билан даъво аризасини қайтаришга ҳақли эмасдир, чунончи, ХПКнинг 55, 56, 122-моддалари ва бошқа моддаларга мувофиқ, даъвогар уларни тақдим қилиши, суд эса уларни иш ҳал этилгунга қадар тақдим қилишни таклиф қилиши мумкин. Башарти, ХПКнинг 118-моддаси 1-қисмининг 1,4,5,7-бандларида назарда тутилган даъво аризасини қайтариш ҳақидаги асослар хўжалик суди томонидан даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан сўнг аниқланса, иш мазмунан кўриб чиқилиши лозимдир. Зарур бўлганда, ишни кўриб чиқиш бошқа кунга, хусусан ишда қатнашувчи бошқа шахсларга даъво ҳужжатларининг нусхаларини юбориш учун қолдирилиши мумкин.


5. ХПКнинг 115-моддасига мувофиқ даъвогар ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта талабни битта даъво аризасида бирлаштиришга ҳақли. Бунга хўжалик судига тааллуқли низо моддий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқиб ўзаро боғлиқ бўлганда йўл қўйилади (хусусан, қайтарилмаган кредит, кредит фойдаланиш фоизлари ва неустойкани ундириш ҳақида; актни ҳақиқий эмас деб топиш ва шу акт асосида тўланган миқдорларни қайтариш ҳақида; бир нечта транспорт ҳужжатлари бўйича олинган ва битта қабул қилиш акти билан расмийлаштирилган ёки битта ҳисоб-китоб ҳужжати бўйича тўланган камомад миқдорини ундириш ҳақида). Қўшимча талабларни тақдим этиш давъоларни тақдим этиш, умумий қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Агар қўшимча талаб биринчи талаб билан боғлиқ бўлмаса ёхуд хўжалик суди уларни биргаликда кўришни мақсадга мувофиқ эмас деб топса, суд уларни биргаликда кўришни рад этади.


6. ХПКнинг 112-моддасига мувофиқ хўжалик судида тақдим этилаётган даъво аризаси даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Даъвогар бўлиб ўзининг бузилган, қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб судга мурожаат этган шахс ҳисобланади. Даъво аризаси қонун ва таъсис ҳужжатлари асосида юридик шахснинг органи томонидан имзоланади. Бундай шахс эгаллаб турган лавозимидан озод этилганда, у даъво аризаларини имзолашга ҳақли эмас. Башарти даъво аризаси тегишли ваколатли ишончнома билан тасдиқланмаган вакил (юрист, консультант, адвокат ва бошқалар) томонидан имзоланган бўлса, суд ХПКнинг 118-моддаси 2-бандига мувофиқ даъво аризани қайтариши лозим, агарда иш қўзғатилган бўлса ХПКнинг 88-моддаси 3-қисмига мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдириши шарт. ХПК 112-моддасининг 1-қисмини қўллаш жараёнида шуни назарда тутиш керакки, агар ташкилот ҳайъат (коллегиал) томонидан бошқарилса ва даъво арзасига унинг раҳбари ёки унинг ўринбосари имзолашга ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинмаган бўлса, судья ишни судда кўришга тайёрлаш босқичида даъвогарга тегишли ҳужжатни тақдим этишни таклиф қилиши керак. Бундай ҳужжат тақдим этилмаганда, ХПК 88-моддасининг 3-қисмига мувофиқ хўжалик суди даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида ажрим чиқаради.


7. ХПКнинг 6-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ҳолларда низоларни судгача ҳал этиш (талабнома юбориш) тартибига риоя қилиш мажбурийдир. Бу тартиб хусусан, Ўзбекистон Республикаси "Ҳаво транспорти тўғрисида"ги, "Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Қонунларда белгилаб қўйилган. Назарда тутиш лозимки, низоларни судгача ҳал этиш (талабнома юбориш) тартиби даъвогар учун фақат қонун ва шартномада белгиланган ҳолларда мажбурийдир. Қонунда уларни қўллаш ҳақидаги ҳавола нормалари белгиланган ҳоллардан ташқари, агар у низом, қоидалар ва бошқа қонуности ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, унга риоя қилиш тарафлар учун мажбурий ҳисобланмайди. Агар шартномада келиб чиқадиган низоларни келишув йўли билан ҳал этиш ҳақидаги шарт бўлса, лекин низони ҳал этиш тартиби назарда тутилмаган бўлса, у ҳолда нозони талабнома юбориш йўли билан ҳал этиш тартиби мажбурий ҳисобланмайди.


8. ХПКнинг 122-моддасига асосланиб, судья ишни суд муҳокамасига тегишли тартибда тайёрлаши зарур, чунки бу ишни ўз вақтида ва ҳаққоний ҳал қилишнинг асосий шартларидан биридир.

Ишни тайёрлашдаги вазифалар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

а) Ишни тўғри ҳал этиш учун аҳамиятга молик ҳолатларни аниқлаштириш;

б) Тарафларнинг ва қонуннинг раҳбарликка олиниши лозим бўлган юридлик ҳолатларини аниқлаш;

в) Ишда қатнашувчи шахслар таркиби масаласини ҳал этиш.


9. Хўжалик иш юритувининг вазифалари ва принципларини ҳисобга олиб, процессуал нормалар, судга маълум бир ваколатларни юклаб туриб, айни пайтда бевосита ёки билвосита бу ваколатларнинг амалга оширилишини мажбурлайди. Агар суд мавжуд далиллар билан иш кўришнинг имкони йўқ деб топса, (ХПКнинг 122-моддаси 3-қисми) тарафларга қўшимча маълумотларни тақдим этишни ишни судда кўришга тайёрлашда таклиф этади. Талаб этилган далиллар тарафлар томонидан тақдим этилмаган ҳолларда, суд бирон-бир тарафнинг исботлаш мажбуриятини бажармаслигига, шунинг учун ҳам низони ютқазишга асосланиб ҳал қилув қарори қабул қилишга ҳақли. Шундан келиб чиқадики, далиллар тўғрисидаги қўшимча маълумотларсиз ишни кўриб чиқиш имконияти бўлмаса, ХПКнинг бошқа бир қатор нормаларини инобатга олиш лозим. Хусусан, биринчи инстанция судлари асосланган ҳал қилув қарори чиқариши мажбурий бўлиб, юқори турувчи судлар эса бу талабларга риоя этилганлигини текширадилар (135-моддаси 1-қисми, 166-моддаси 2-қисми, 200-моддаси 1-қисми). ХПКнинг 56-моддаси 2-қисмига мувофиқ, хўжалик суди ишда итштирок этаётган шахснинг илтимосига кўра ишда иштирок этувчи ёки иштирок этмаётган шахсдан зарур далиллар талаб қилиши мумкин. Талаб қилинган далилларни тақдим қилиш мажбурияти узрли сабабларсиз бажарилмаган ҳолларда, мазкур модданинг 4-қисмида кўзда тутилган жарима ишда иштирок этувчи шахсга, шунингдек иштирок этмаётган шахсга ҳам қўлланиши мумкин. Бундай жавобгарлик ХПКнинг 55-моддаси 2-қисмига мувофиқ хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахслардан қўшимча далиллар тақдим этишини таклиф қилган ҳолларда қўлланилмайди.


10. ХПКнинг 77-моддасида кўрсатилган даъвони таъминлаш чоралари, башарти уларни қўлламаслик суднинг ҳал қилув қарорини бажаришга қийинлик туғдирса, ёхуд бажариб бўлмаса, судья томонидан ишни суд муҳокамасига тайёрлаш ҳамда ишни суд муҳокамасида кўриш процессида қўлланилади. Ишда иштирок этаётган шахснинг жавобгарга тегишли пул маблағларини хатлаш кўринишидаги даъвони таъминлаш чораларини кўриш ҳақидаги ариза бўйича кредит муассасаларидаги ҳисоб рақами эмас, балки даъво қилинган сумма доирасидаги маблағ хатланади. Мол-мулкни хатлаш мумкин, башарти агар узоқ сақлангандан у ўз сифатларини йўқотмаса. Бундай чора хусусан тез бузиладиган маҳсулотларга нисбатан қўлланилмайди. Пул маблағлари ҳисобидан чиқариладиган ёки мулкни сотишга қаратилган актни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво ариза берилган ҳолларда даъвогарнинг аризасига кўра жавобгарга бу маблағларни ҳисобдан чиқариш (ўчириш) ёки бу мулкни сотишни таъқиқлаш ҳақидаги масала ҳал этилиши мумкин. (ХПКнинг 77-моддаси 1-қисми, 2-банди). ХПКнинг 80-моддаси маъносига кўра даъвони рад қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ишни биринчи инстанцияда кўрган хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосига кўра ёки ўзининг ташаббуси билан даъвони таъминлашни бекор қилади. Хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосига кўра ёки ўзининг ташаббуси билан даъвони таъминлашга сабаб бўлган асослар йўқ деб топса, даъвони рад этиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар ҳам даъвони таъминлашни бекор қилишга ҳақлидир. Даъвони таъминлаш бўйича чора кўриш ҳақидаги даъво қаноатлантирилаётганда ҳал қилув қарори аниқ бажарилгунга қадар амал қилади.


11. ХПКнинг 116-моддаси 3-қисмини қўллашда шуни эътиборга олиш керакки, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ҳамда ишни суд муҳокамасига тайёрлаш ҳақидаги ажрим бир ёки иккита мустақил суд ҳужжатларида баён қилинган бўлиши мумкин, аммо мазкур суд ҳужжатларини чиқаришдаги доимийлик процессуал муносабатларга аниқ мувофиқ келиши керак. Аввал судья даъвони иш юритишга қабул қилиш ҳақидаги масалани ҳал этади, бу ҳақда ажрим чиқаради. Сўнг ХПКнинг 123-моддасига мувофиқ ишни суд муҳокамасига тайёрлаш ҳақида ажрим чиқаради. Ишни суд муҳокамасига тайёрлашга қаратилган ХПКнинг 122-моддасига белгиланган процессуал ҳаракатларни судья шу кодексда назарда тутилган тартибда амалга оширади. Агарда ишни суд муҳокамасига тайёрлашда судья бошқа жавобгарни ёхуд бошқа шахсларни жалб қилиш, экспертиза тайинлаш, даъвони таъминлаш бўйича кўришни зарур деб топса, у ҳолда мувофиқ ҳаракатлар ишни суд муҳокамасига тайёрлаш ҳақидаги ажримда баён қилинади.


12. Қарши даъвони суд иш юритишга фақат қонунда белгиланган шартлар мавжуд бўлгандагина қабул қилиши мумкин. ХПК 120-моддасида кўзда тутилган шартларнинг йўқлиги туфайли қарши даъвони қабул қилишни рад этиш ҳақидаги хўжалик судининг ажрими устидан шикоят қилиш мумкин эмас, чунки у алоҳида даъвони судга тақдим этишга тўсқинлик қилмайди. Агарда қарши аризасини қабул қилиш ХПКнинг 117-моддасида кўрсатилган асосларга кўра рад этилган бўлса, у ҳолда бундай қарши даъво қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиш мумкин.


13. Суд муҳокамасига киришишда ишда иштирок этиши лозим бўлган шахслар келмаганида уларни суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида қонун талабларига риоя қилинган ҳолда хабардор қилинганлиги аниқланиши лозим. ХПКнинг 124-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида ажрим топширилганлиги ҳақидаги хабарнома буюртма хат орқали юборилади. Ишда иштирок этувчи шахслар, ажрим даъво аризасида кўрсатилган манзилгоҳга юборилган тақдирда у хабардор қилинган деб ҳисобланади. Башарти ажрим манзилнинг ўзгарганлиги оқибатида топширилмаса, ХПКнинг 121-моддасига мувофиқ у етказиб берилган ҳисобланади. Агарда ажрим жавобгарга топширилмаса, алоқа органларининг топширганлик ва кўрсатилган манзилда жавобгарнинг йўқлиги ҳақидаги хабарномада белгиси билан қайтиб келса, ишдаги ҳужжатларда адресатнинг турар жойи кўзда тутилмаган бўлса, судья даъвогарга жавобгарнинг турар жойи ҳақидаги ҳужжат билан тасдиқланган маълумотни тақдим этишини таклиф қилади. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар судга келмаган тақдирда, ҳар бир аниқ ҳолатда жавобгарнинг иштирокисиз ҳал этиш имконияти ҳақидаги масала муҳокама этилиши лозим, бунда унинг келмаганлиги сабаблари ҳақидаги маълумотнинг борлиги ва ҳал этилаётган ишнинг характери ва ўзига хослигини эътиборга олиш керак. Агарда даъвогар хўжалик судининг мажлисига келмаса ва ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқиш ҳақида ариза бермаган бўлса, у ҳолда ХПКнинг 88-моддаси 6-бандига мувофиқ даъво кўрилмасдан қолдирилади. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, тегишли тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинмаган шахсларнинг иштирокисиз ишни кўришга йўл қўйилмайди ва у ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун шубҳасиз асос бўлади. (ХПКнинг 188, 170- моддалари).


14. Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 82, 83, 86, 88-моддаларида белгиланган суд томонидан иш юритишни тўхтатиш ёки тугатиш ёхуд даъво аризани кўрмасдан қолдириш учун асослар кенг шарҳланиши мумкин эмас. Жавобгар даъвони тан олишини кўрсатиб иш юритишни тугатишга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолда жавобгарнинг аризаси ҳисобга олинганлиги бўйича хўжалик суди мазмунан ҳал қилув қарори чиқаради, башарти даъвогарнинг даъводан асосли воз кечганлиги бўйича иш юритишни тугатиш бўйича асослар бўлмаса. Судья суд мажлисидан ташқари (масалан, иш кўришни суд муҳокамасига тайёрлаш жараёнида) иш юритишни тўхтатиш ёки иш юритишни тугатиш, ёхуд даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақли эмас. Хўжалик судлари шуни назарга олмоқлари лозимки, қонунда бошқа асослар бўйича юқорида қайд этилган моддаларда белгиланган иш юритишни тугатиш ёки даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳоллари ҳам кўзда тутилган бўлиши мумкин. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси "Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 46-моддаси 3-қисмига кўра, башарти санация ўтказиш ҳақидаги илтимоснома қаноатлантирилса банкротлик бўйича иш юритиш тугатилади. ХПКнинг 88-моддасида кўрсатилган ушбу асослар бўйича прокурор, давлат органи ёки бошқа орган томонидан манфаатлари ҳимоя қилинаётган даъвогар даъводан воз кечса даъво кўрмасдан қолдирилади (ХПКнинг 43-моддаси).


15. ХПКнинг 40-моддаси 1-қисмида назарда тутилган даъво асосини ёки предметини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш ҳуқуқидан даъвогар суднинг биринчи инстанциясида ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар фойдаланиши мумкин. Бу норма бошқа инстанцияларда иш кўрилаётганда қўлланилмайди. Даъвогар бу ҳуқуқдан ҳал қилув қарори кассация ёки назорат тартибида бекор қилиниб иш шу суднинг биринчи инстанциясига янгидан кўриш учун берилганда янгидан кўрилаётганда фойдаланиши мумкин. Даъво предметининг ўзгариши даъвогарнинг жавобгарга нисбатан моддий-ҳуқуқий талабларининг ўзгаришини билдиради. Даъво асосида ўзгариш даъвогарнинг жавобгарга нисбатан ўз талабларини асослантирган ҳолатларни ўзгаришини билдиради. Даъво талаби ва асоси тушунчасидан шу нарса келиб чиқадики, башарти битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаб шартномани бекор қилиш ҳақидаги талаб билан ўзгартирилса ва бу ўзгаритириш бошқа асосларга олиб келса, унда даъвонинг предмети ва асоси ўзгаради. ХПКда бир вақтда даъво предмети ва асосини ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Даъво талаблари миқдорининг ўсиши билан даъвогар томонидан даъво аризасидаги ўша талаб даъво суммасининг ўсишини билдириши лозим. Даъво талаблари миқдорининг ўсиши даъвогар томонидан даъво аризада кўрсатилган қўшимча даъво талабларининг тақдим қилиниши билан боғлиқ бўлмаслиги лозим. Масалан, мулкий санкцияни қўллаш ҳақидаги талаб асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво бўйича талаблар миқдорининг ўсиши деб ҳисобланмаслиги керак. Бундай талаб мустақил равишда билдирилиши мумкин.


16. ХПКнинг 132-моддасига мувофиқ судья тарафларни муросага келтириш чораларини кўради. Хўжалик судлари низо характерининг қандайлигидан қатъи назар, ишни келишув битими тузиш йўли билан якунлашга ёрдам беришлари лозим. Келишув битимини тузиш билан низони ҳал этиш имконияти ишни суд муҳокамасига тайёрлаш, суд муҳокамаси жараёнида аниқланиши лозим. Тарафлар томонидан тузилган келишув битимининг шартлари ижро қилинаётганда унинг мазмуни бўйича ноаниқлик ва низо бўлмаслиги учун аниқ ва батафсил баён қилиниши лозим. Келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажрим хўжалик суди томонидан чиқарилади, башарти у қонунчилик ва ўзга норматив ҳуқуқий ҳужжатларга зид бўлмаса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаса. Бунда хўжалик судининг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажрими хўжалик судлари ҳужжатлари ижросини тартибга соладиган умумий қоидалар ва ХПКнинг 146-моддаси 5-қисмидаги қоидаларни ҳисобга олиб ижро қилинади.


17. Хўжалик судлари шуни эътиборга олишлари лозимки, ХПКнинг 128-моддаси 3-қисми билан мустаҳкамланган қоидага кўра бошланган процесс дам олиш учун белгиланган вақтдан ташқари танаффуссиз олиб борилиши ва охиригача тугатишни талаб қилади. ХПКга мувофиқ суднинг биринчи инстанциясидаги процесс ҳал қилув қарори қабул қилиш билан (ХПКнинг 135-моддаси); иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажрим билан (ХПКнинг 86-моддаси); даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақидаги ажрим билан (ХПКнинг 88-моддаси) ёки ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги ажрим билан (ХПКнинг 131-моддаси) тугалланиши мумкин. Иш бўйича ҳал қилув қарори ёки юқорида қайд этилган ажримлар қабул қилингунга қадар хўжалик суди бошқа ишларни кўриши мумкин эмас. Бу қоиданинг бузилиши хўжалик суди томонидан мажлислар ўртасидаги танаффусда кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатларининг бекор бўлишига сабаб бўлади.


18. ХПКнинг 145-моддасига мувофиқ суд ишни мазмунан кўриб чиқиб, шу суд мажлисининг ўзида ХПКнинг 138-моддасида белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда ҳал қилув қарори қабул қилади. Ҳал қилув қарорининг фақатгина хулоса қисми ўқиб эшиттирилган ҳолларда хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахсларга асосланган ҳал қилув қарори билан танишишлари мумкин бўлган кунни эълон қилади. Бу вақт суд мажлиси баённомасида ёзилган бўлиши лозим. Асосланган ҳал қилув қарори ва илгари эълон қилинган хулоса қисми уни қабул қилишда иштирок этган ҳамма судьялар томонидан имзоланади. Асослантириб тузилган ҳал қилув қарорининг хулоса қисми ишни кўриш тугаган кунда эълон қилинган ҳал қилув қарорининг хулоса қисмига сўзма-сўз мувофиқ бўлиши лозим. Мажлисда ҳал қилув қарорининг фақатгина хулоса қисми эълон қилинган ҳолларда ҳал қилув қарори қабул қилинган кун деб ҳал қилув қарорининг хулоса қисми эълон қилинган кун ҳисобланади. Ишга ҳал қилув қарорининг эълон қилинган хулоса қисми қўшилганидек, тўла шаклда тузилган ҳал қилув қарори ҳам қўшиб қўйилади.

Суднинг ҳал қилув қарори ёки ажрими эълон қилинганидан сўнг раислик этувчи унинг мазмунини изоҳлаши, шикоят қилиш тартиби ва муддатини, шунингдек ишда иштирок этувчи шахсларнинг ва вакилларнинг ҳуқуқларини суд мажлиси баённомаси билан танишиш ва баённомага ёзма равишда унинг нотўғрилиги ва тўлиқ бўлмаганлигига эътирозлар билдиришини тушунтириши лозим.


19. Суд мажлисининг баённомаси фақатгина ХПКнинг 134-моддасида кўрсатилган шахслар томонидан имзоланади. Суд мажлиси баённомасидаги ёзувлар суд мажлиси бошланган вақтдан то ҳал қилув қарор қабул қилингунга қадар процессуал ҳаракатлар қандай изчиллик билан амалга оширилган бўлса, шу йўсинда баён қилиниши лозим. Гувоҳларнинг кўрсатмалари ва экпертларнинг ўз хулосаларини оғзаки тушунтиришлари суд мажлиси баённомасига киритилади, агарда суд уларни зарур деб топса, улар томонидан имзоланиши мумкин. ХПКнинг 134-моддасига мувофиқ, суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхати тугалланган ҳисобланмайди. Баённомага суд иш учун муҳим деб ҳисобланган бошқа маълумот ҳам киритилиши мумкин. Жумладан, унда гувоҳнинг кўрсатма беришини рад этиши ёки бош тортиши ва ёлғон кўрсатма берганлик учун жавобгарлиги ҳақида огоҳлантирилганлиги, шунингдек унинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги тушунтирилганлиги ҳақида ундан тилхат олинганлиги кўрсатилади. Суд мажлиси баённомасини раислик этувчи мажлис бўлган куннинг эртасига, кечиктирмасдан имзолаши лозим. 3 кунлик муҳлат имзолаш кечиккан тақдирда, баённомага фикрлар бериш учун янги муҳлат судья уни имзолаган куннинг эртасидан бошланади.

Суд мажлиси баённомасига, у имзоланганидан уч кун ўтмасдан берилган эътирозлар ишда иштирок этган шахсларни чақирмасдан суд мажлисига раислик қилган судья томонидан кўриб чиқилади. Судья баённома хусусида берилган эътирозлар қабул қилинганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида ажрим чиқаради. Баённомага берилган эътирозлар ва судьянинг ажрими ишга қўшиб қўйилиши лозим. Муддат ўтгандан сунг берилган эътирозлар судья томонидан кўрмасдан қайтарилади. Ўтказилган муддат ХПКнинг 99-моддасида кўзда тутилган тартибда тикланиши мумкин.


20. Хўжалик низоларини кўриб чиқиш жараёнида кўпроқ қонунбузарлик ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабаблар ва шароитларни аниқлашга эътибор берилиши лозим. Хўжалик судлари ишларни кўриш жараёнида қонунларнинг бузилиш ҳолатларини аниқлаганларида ёхуд хўжалик субъектларининг ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг фаолиятида жиддий камчиликлар борлиги аниқланмаган ҳолларда ХПКнинг 152-моддаси ва Президентнинг 1998 йил 4 мартдаги Фармони асосида хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир, шу жумладан тегишли шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш ҳақида. Хусусий ажрим суд мажлисида эълон қилиниши лозим.

Хўжалик суддари хусусий ажримлар ижроси устидан назоратни кучайтиришлари лозимдир. Хўжалик судларига зарур ҳолларда, жамият учун аҳамиятли назоларни, тегишли ташкилий тайёргарликни таъминлаб жойига чиқиб, сайёр суд мажлисларида кўриш тавсия этилади.





























Время: 0.2059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск