ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектлари / Акциядорлик жамияти. Холдинглар /

АВ 27.04.2005 й. 1473-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДМБДҚ Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

АВ 27.04.2005 й. 1473-сон билан рўйхатга олинган

МВ, ДМБДҚ Қарори билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




АВ 30.11.2017 й. 1473-3-сон билан рўйхатга олинган

МВ, Давлат рақобат қўмитаси Қароридан

олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон "Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2012 йил 14 ноябрьдаги 322-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополияданчиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги, 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2013 йил 11 июндаги 165-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ хўжалик жамиятларининг устав жамғармаларидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари)ни бошқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди. (АВ 01.08.2016 й. 1473-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, Давлат рақобат қўмитаси Қарори таҳриридаги муқаддима) (Олдинги таҳририга қаранг)




АВ 01.08.2016 й. 1473-2-сон билан рўйхатга олинган

МВ ва Давлат рақобат қўмитаси Қароридан

олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-335-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 17-сон, 140-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги “Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 361-сон (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1998 йил, 8-сон, 31-модда), 2003 йил 19 апрелдаги “Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 189-сон (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2003 йил, 7-8-сон, 63-модда) қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда хўжалик жамиятларининг устав жамғармаларидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари)ни бошқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди. (АВ 07.03.2007 й. 1473-1-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДМБДҚ Қарори таҳриридаги муқаддима)



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги атамалардан фойдаланилади:

давлат вакили - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан тузиладиган ишончли бошқариш шартномалари асосида давлат акциялари пакетлари (улушлари)ни бошқариш ва хўжалик жамиятларининг бошқарув органларида (кузатув кенгаши, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишида) давлат манфаатларини ифода этиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган давлат вакили, ишончли бошқарувчи ва бошқарувчи компания, шунингдек акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишида Давлат мулки қўмитасининг ишончномасига кўра давлат манфаатларини ифода этадиган ёки Давлат мулки қўмитасининг таклифига кўра кузатув кенгаши таркибига киритилган жисмоний шахслар;

давлат улуши - давлат акциялари пакети (улуши), шу жумладан давлат активи;

давлат бошқарув органлари - Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, шу жумладан, уларнинг ҳудудий бўлинмалари (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари деганда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоят молия бошқармалари ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг молия бош бошқармаси тушунилади);

Комиссия - Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларида давлат акциялари улушидан самарали фойдаланиш мониторинги бўйича комиссия;

хўжалик жамияти - устав жамғармасида давлат улуши бўлган акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган (қўшимча масъулиятли) жамият ҳамда давлат (унитар) корхоналари.



III бўлим номининг олдинги таҳрири


III. ДАВЛАТ АКЦИЯЛАРИ ПАКЕТЛАРИ (УЛУШЛАРИ)НИ

БОШҚАРИШГА ДОИР ҲАРАКАТЛАРНИ ДАВЛАТ

БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ  БИЛАН КЕЛИШИШ ТАРТИБИ



7-банднинг олдинги таҳрири


7. Давлат вакили мажбурий тартибда аввалдан давлат бошқарув органлари билан кузатув кенгаши мажлисининг ва/ёки акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишининг кун тартибига киритилган масалалар бўйича овоз бериш тартибини келишиб олади:

а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаси билан - хўжалик жамиятларининг соф фойдасини тақсимлаш ва уни дивидендларни ҳисоблаб ёзиш ҳамда тўлашга ёки бошқа мақсадларга йўналтириш масалалари бўйича, хусусан:

Комиссия томонидан белгиланган Республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари рўйхатига киритилган хўжалик жамиятлари, шунингдек соф фойдаси кейинги икки молия йилида (ҳисобот йили ҳам киради) ўртача 50,0 млн сўм ва ундан юқорини ташкил этган бошқа хўжалик жамиятлари бўйича хўжалик жамиятининг соф фойдасини тақсимлашни келишиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан амалга оширилади; (АВ 07.03.2007 й. 1473-1-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДМБДҚ Қарори таҳриридаги хатбоши)

соф фойдаси кейинги икки молия йилида (ҳисобот йили ҳам киради) ўртача 50,0 млн сўмдан камни ташкил қилган бошқа хўжалик жамиятлари бўйича, соф фойдани тақсимлашни келишиш унинг ҳудудий бўлинмалари билан амалга оширилади. (АВ 07.03.2007 й. 1473-1-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ Қарори таҳриридаги хатбоши)

Бунда: (АВ 07.03.2007 й. 1473-1-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

давлат улуши акциядорлар реестрини ёпишнинг охирги санасида устав фондининг 15%ига қадарни ташкил этган ва давлат вакили акциядорлик жамияти соф фойдасининг камида 50%ини дивидендлар тўланиши учун овоз бериш ниятида бўлган жамиятлар бўйича; (АВ 07.03.2007 й. 1473-1-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

соф фойдаси кейинги икки молия йилида (ҳисобот йили ҳам киради) ўртача 20,0 млн сўмдан ошмаган ва хўжалик жамиятини бошқаришнинг тегишли органи томонидан соф фойданинг 50 фоиздан кўпроғини дивидендларни тўлашга йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилинган жамиятлар бўйича давлат бошқарув органи билан келишиш талаб қилинмайди; (АВ 07.03.2007 й. 1473-1-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

б) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси (акциядорлик жамиятлари бўйича) ёки унинг ҳудудий бўлинмаси (масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятлар бўйича) билан қуйидаги масалалар бўйича:

жамиятни қайта ташкил этиш, тугатиш, ушбу кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (акциядорлик жамиятлари бўйича) ёки Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари (масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятлар бўйича) билан келишилганидан кейин; (АВ 07.03.2007 й. 1473-1-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

жамият ижроия органини ташкил этиш (сайлаш, тайинлаш, ёллаш ва ҳоказо), унинг ваколатларини муддатидан аввал бекор қилиш;

эълон қилинган акцияларнинг энг юқори миқдорини белгилаш;

акцияларни бўлиш ва консолидациялаш;

жамият устав фондининг миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш;


АВ 07.03.2007 й. 1473-1-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ Қарорига мувофиқ б) кичик банднинг еттинчи хатбоши чиқариб ташланган


хайрия, ҳомийлик ва бошқа ижтимоий фаолият билан боғлиқ беғараз тўловларни амалга ошириш;


уларда Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 90 ва 93-моддаларида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонуннинг 43 ва 44-моддаларида назарда тутилган манфаатдорлик мавжуд бўлган йирик битимлар ёки битимларни тузиш, бундан мазкур Низом 7-бандининг “а” кичик бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Қолган масалалар бўйича давлат вакили қарорларни қонунга ва ишончли бошқариш шартномасига мувофиқ мустақил равишда қабул қилади.



8-банднинг олдинги таҳрири


8. Кўрсатмалар олиш учун давлат вакили кузатув кенгаши ёки акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши бўлғуси мажлисининг санаси белгилангандан кейин мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган масалалар бўйича етти иш кунидан кечиктирмай давлат бошқарувининг тегишли органига мазкур Низомга 1-сон иловага* кўра шаклда ёзма хабарнома, шунингдек кун тартиби масалалари бўйича зарур ахборот ва кўрсатилган масалалар бўйича овоз бериш тартибига доир ўз таклифларини юборади. (АВ 07.03.2007 й. 1473-1-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ Қарори таҳриридаги банд)



10-банднинг олдинги таҳрири


10. Агар кузатув кенгашининг мажлиси, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши бўлиб ўтмаса, башарти давлат вакили берилган кўрсатмаларни қайта кўриб чиқиш зарурлигига олиб келадиган ҳолатлар ва далилларнинг ўзгаргани тўғрисида ахборотни тақдим этмаса, берилган кўрсатмалар бошқа вақтга кўчирилган кузатув кенгаши мажлиси, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишининг ўтказилиш пайтига қадар ўз кучини сақлайди.



11-банднинг олдинги таҳрири


11. Давлат бошқарув органи ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб 10 иш кунидан кечиктирмай (лекин кузатув кенгаши мажлисини, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишини ўтказиш санасидан кечиктирмай) давлат вакилига мазкур Низомга мувофиқ унинг ваколатлари доирасига кирадиган масалалар бўйича мазкур Низомга 2-сон иловага* кўра шаклда овоз бериш тартиби тўғрисида кўрсатмалар юборади.



12-банднинг олдинги таҳрири


12. Давлат вакилига Давлат мулки қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан юбориладиган кўрсатмаларга тегишли органнинг раҳбари ёки ўринбосари имзо чекади.

Давлат вакилига Давлат мулки қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан юбориладиган кўрсатмаларга тегишли ҳудудий бўлинманинг раҳбари имзо чекади.

Агар давлат вакилининг мазкур Низомда белгиланган муддатларда тақдим этилган ёзма хабарномасида давлат бошқарув органи томонидан тегишли кўрсатмалар берилмаган бўлса, давлат вакили қонун билан белгиланган тартибда давлат манфаатларини кўзлаб қарор қабул қилади.

Агар давлат вакилининг мазкур Низомда белгиланган муддатларни бузиб тақдим этилган ёзма хабарномасида давлат бошқарув органи томонидан тегишли кўрсатмалар берилмаган бўлса, давлат вакили кузатув кенгашининг мажлисида, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишида иштирок этишга ҳақли эмас.

Бунда, кузатув кенгашининг мажлисида, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишида иштирок этиш учун Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси томонидан ишончнома бўйича овоз берадиган ходим юборилади.



15-банднинг олдинги таҳрири


15. Кузатув кенгаши, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши давлат вакилига кўрсатмаларда берилганидан бошқача қарор қабул қилган ҳолда давлат вакили уч иш кунидан кечиктирмай бундан давлат бошқарувининг тегишли органини хабардор қилади. (АВ 07.03.2007 й. 1473-1-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ Қарори таҳриридаги банд)



18-банднинг олдинги таҳрири


18. Давлат вакилининг кузатув кенгаши мажлисида, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишида мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган масалалар бўйича давлат бошқарув органлари билан келишмас дан ёки унга берилган кўрсатмаларга зид тарзда овоз бериши ҳақиқий деб ҳисобланмайди, бундан мазкур Низом 12-бандининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар мустасно.



20-банднинг олдинги таҳрири


20. Давлат вакили Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ҳайъатининг ёки Комиссиянинг мажлисига давлат улушини бошқаришга, хўжалик жамиятларининг бошқариш органларида давлат манфаатларини тақдим этишга доир қилинган иш, шу жумладан давлат улуши бўйича дивидендларни тўлиқ ва айнан ҳисоблаб ёзишни таъминлаш учун қабул қилинган чоралар тўғрисида ҳисобот бериш учун таклиф қилиниши мумкин.

Давлат вакили, ишончли бошқарувчи ва бошқарувчи компания томонидан ишончли бошқариш шартномаси шартларининг бузилиши у билан тузилган ишончли бошқариш шартномасини қонунда белгиланган тартибда бекор қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади.




АВ 07.03.2007 й. 1473-1-сон билан рўйхатга олинган

МВ ва ДМБДҚ Қароридан олдинги таҳрири



7-банд а) кичик банди тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бунда:



7-банд а) кичик банди бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


соф фойдаси кейинги икки молия йилида (ҳисобот йили ҳам киради) ўртача 50,0 млн сўмдан ошмаган жамиятлар бўйича, шунингдек агар хўжалик жамиятини бошқаришнинг тегишли органи томонидан соф фойданинг камида 50 фоизини дивидендларни тўлашга йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, хўжалик жамиятининг соф фойдасини тақсимлашни келишиш талаб қилинмайди;



7-банд а) кичик банди олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


давлат улуши акциядорлар реестрини ёпишнинг охирги санасида устав фондининг 15%ига қадарни ташкил этган жамиятлар бўйича давлат вакили, давлат бошқарув органи билан аввалдан келишмасдан, акциядорлик жамияти соф фойдасининг камида 50%и миқдоридаги суммасида дивидендлар тўланиши учун овоз бериши шарт;



7-банд б) кичик банди иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


жамиятни қайта ташкил этиш, тугатиш, ушбу кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (акциядорлик жамиятлари бўйича) ёки Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт бош бошқармалари (масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятлар бўйича) билан келишилганидан кейин;










































Время: 0.2367
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск