Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2007 й. 57-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошавтобустранс" акциядорлик компанияси корхоналарининг давлатга қарашли акциялари пакетларини хусусий мулк этиб сотиш тўғрисида" 2006 йил 3 июлдаги ПҚ-396-сон қарори бажарилишини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.03.2007 й.

N 57



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ТОШАВТОБУСТРАНС"

АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ КОРХОНАЛАРИНИНГ

ДАВЛАТГА ҚАРАШЛИ АКЦИЯЛАРИ ПАКЕТЛАРИНИ

ХУСУСИЙ МУЛК ЭТИБ СОТИШ ТЎҒРИСИДА" 2006 ЙИЛ

3 ИЮЛДАГИ ПҚ-396-СОН ҚАРОРИ БАЖАРИЛИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошавтобустранс" акциядорлик компанияси корхоналарининг давлатга қарашли акциялари пакетларини хусусий мулк этиб сотиш тўғрисида" 2006 йил 3 июлдаги ПҚ-396-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек компания таркибига кирувчи автобус паркларининг жорий молиявий аҳволини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошавтобустранс" акциядорлик компанияси корхоналарининг давлатга қарашли акциялари пакетларини хусусий мулк этиб сотиш тўғрисида" 2006 йил 3 июлдаги ПҚ-396-сон қарорида "Тошавтобустранс" акциядорлик компанияси автобус паркларининг давлатга қарашли акциялари пакетларини икки босқичда сотиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Бунда давлатга қарашли акциялар пакетларини сотишдан тушадиган маблағларнинг:

давлатга қарашли акциялар пакетларини сотишдан тушадиган маблағларнинг 30 фоизи биринчи навбатда "Мерседес-Бенц" автобусларини харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб қилинган хорижий кредитларни тўлашга йўналтирилади;

давлатга қарашли акциялар пакетларини сотишдан тушадиган маблағларнинг 40 фоизи 2010 йил охиригача қайтариш асосида беш йил муддатга автобус паркларининг ҳаракатланувчи таркибини янгилашга, шу жумладан лизинг асосида янгилашга мақсадли фойдаланиш учун "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмасига йўналтирилади.


2. Белгилаб қўйилсинки, тушган маблағларнинг қолган қисми (30 фоизи), "Тошавтобустранс" акциядорлик компанияси акцияларини номинал қиймати бўйича унинг устав фондини сақлаб туриш учун йўналтириладиган ҳамда 2519-сон автожамланманинг ҳаракатланувчи таркибини янгилаш ва "Тошавтобустранс" акциядорлик компаниясининг "Мерседес-Бенц" сервис маркази" шўъба корхонаси асбоб-ускуналарини реновация қилиш учун фойдаланиладиган 3051,5 млн сўмни чегирган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарорида белгиланган тартибда тақсимланади.


3. Белгилансинки, 362 та "Мерседес-Бенц" автобуслари қийматини қўшиш ҳисобига "Тошавтобустранс" акциядорлик компанияси таркибига кирувчи 9 та автобус паркининг устав фонди кўпайтирилгандан кейин биринчи босқичда (2007 йил мобайнида) улар устав фондларининг 40 фоизи миқдоридаги акциялар пакетлари сотилади.


4. Автобус парклари, улар устав фондлари 362 та "Мерседес-Бенц" автобуслари қийматини қўшиш ҳисобига кўпайтирилганда эмиссия проспектларини қайта рўйхатдан ўтказиш йиғимлари тўлашдан истисно тариқасида озод қилинсин.

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси "Тошавтобустранс" акциядорлик компанияси автобус паркларининг қўшимча чиқарилган акцияларини хизматлар ҳақи ундирмасдан ҳисобга қўйсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 13-сон, 118-модда.



































Время: 0.1316
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск