ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик тўғрисида умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.03.2007 й. ПҚ-608-сон "Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.03.2007 й.

N ПҚ-608



ҚИМОР ЎЙИНЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ БИЛАН БОҒЛИҚ

НОҚОНУНИЙ ФАОЛИЯТНИНГ ОЛДИНИ

ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада мустақиллик йилларида демократик, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнларини чуқурлаштириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.

Маънавияти камол топган ва жисмонан соғлом ёш авлодни энг яхши халқ анъаналари, миллий маданиятимиз, умуминсоний маънавий-ахлоқий бойликлар ҳамда жаҳон цивилизациясининг замонавий ютуқлари асосида тарбиялаш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

Шунинг учун ҳам қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, қимор бизнеси ривожланишининг салбий оқибатларидан огоҳлантириш масалалари долзарб аҳамиятга эгадир.

Кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан, миллий урф-одатларимиз ва аҳолининг менталитетига ёт бўлган қимор ўйинларини ноқонуний равишда ташкил этиш ҳолатларининг учраши давом этмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўсмирлар ва ёшларни жалб этувчи яширин қиморхоналарни ташкил этиш фактлари аниқланмоқда.

Мазкур соҳанинг давлат томонидан тартибга солинишини янада такомиллаштириш, аҳоли, айниқса, ўсмирлар ва ёшлар маънавиятини муҳофаза қилиш, уларнинг қимор ўйинларига жалб этилишига қарши ҳаракат қилиш, таваккалчиликка асосланган ўйинлар ташкилотчиларининг жавобгарлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш.М. Мирзиёев) икки ой муддатда:

жойларга чиқиш орқали ўйин автоматлари залларини ташкил қилишда жорий этилган тақиқлашларга амал қилиш, шунингдек ғараз мақсадларни кўзловчи ҳамда ўсмирлар ва ёшларни шундай ўйинларга жалб этувчи ноқонуний қимор ўйинлари ташкилотчиларини жавобгарликка тортишга алоҳида эътибор берган ҳолда таваккалчиликка асосланган ўйинларни ўтказиш соҳасини тартибга солувчи Ҳукумат томонидан аввал қабул қилинган қарорларнинг ижроси устидан текширувни амалга оширсин;

текширувлар натижаси бўйича қуйидаги соҳада норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга ва ноқонуний қимор ўйинларини ташкил қилиш шароитларини бартараф этишга йўналтирилган тегишли қарорларни қабул қилсин. Бунда шундай ўйинларни ноқонуний равишда ташкил этиш ва ўтказиш, қиморхоналарни ушлаб туриш учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Б. Матлюбов), Давлат солиқ қўмитаси (Б. Парпиев), Молия вазирлиги (Р. Азимов), Бош прокуратураси (Р. Қодиров) тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда яширин қимор ўйинлари ташкил этиш ҳамда уларни ўтказиш учун қиморхоналарни ушлаб туриш ҳаракатларининг қатъий олдини олиш ва чек қўйиш, шунингдек ушбу ўйинлар ташкилотчиларининг ноқонуний фаолиятини тўхтатиш устидан амалий назоратни таъминласин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, фуқароларнинг маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари раислари (оқсоқоллари) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқа ноҳукумат жамоатчилик ташкилотлари билан биргаликда аҳоли орасида, айниқса, ўсмирлар ва ёшлар орасида қимор ўйинларини ноқонуний ташкил этиш ва ўтказишнинг олдини олиш ҳамда чек қўйиш бўйича тарбиявий-тушунтириш ишларини кучайтирсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари зиммасига шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, салбий оқибатларнинг олдини олишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда мувофиқлаштириш ишлари устидан шахсий жавобгарлик юклансин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Э. Набиев зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 13-сон, 116-модда.


“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2007 й. 3-сон, 143-модда



































Время: 0.1836
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск