ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.1994 й. 12-сон "Ўзбекистон Республикаси бож чегарасидан олиб ўтиладиган ҳарбий юкларни бож пошлиналари ва йиғимларидан озод қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.01.1994 й.

N 12



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОЖ ЧЕГАРАСИДАН ОЛИБ ЎТИЛАДИГАН

ҲАРБИЙ ЮКЛАРНИ БОЖ ПОШЛИНАЛАРИ

ВА ЙИҒИМЛАРИДАН ОЗОД ҚИЛИШ

ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини юксак жанговар ҳолатда сақлаб туриш, ҳарбий юкларнинг тезкорлик билан олиб ўтилишини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги харажатларини қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ҳукуматлараро битимлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази ва Ички ишлар вазирлиги, уларнинг бўлинмалари ва қисмлари томонидан тузиладиган тўғридан-тўғри шартномалар, контрактлар ва битимлар бўйича Ўзбекистон Республикаси бож чегарасидан олиб ўтиладиган ҳарбий юклар бож пошлиналари ва йиғимларидан озод қилинсин.

2. Ҳарбий юкларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази ва Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий қисмлари ва муассасаларида ҳарбий техника, қурол-яроғ ва бошқа мол-мулкка хизмат кўрсатиш ҳамда уларни тузатиш бўйича ишларни бажарувчи корхоналарнинг мулки бўлган мол-мулкни бож текширувидан ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш юк бўйича божхона декларацияси тақдим этилган ҳолдагина бепул амалга оширилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ҳарбий юкларни текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази ва Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий техникасига, қурол-яроғларига ва бошқа мулкларига хизмат кўрсатиш ва уларни тузатиш бўйича ишларни бажарувчи бошқа давлатлар корхоналари ва муассасаларининг вакилларига ушбу корхоналар ва муассасалар жойлашган ерларга бориш ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси томонидан бажариладиган рейсларда учиш учун чипталарни Ўзбекистон Республикаси пул белгиларида сотиб олишларига рухсат этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан биргаликда бир ой муддатда ҳарбий техника, қурол-яроғ ва бошқа мол-мулкка хизмат кўрсатиш ва уларни тузатиш бўйича ишларни тасдиқловчи ҳужжатлар мазмунини ҳамда уларни бериш тартибини белгиласинлар.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов

























































Время: 0.1517
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск