Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.1994 й. 36-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 январдаги Фармонини бажариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.01.1994 й.

N 36


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1994 ЙИЛ 21 ЯНВАРДАГИ

ФАРМОНИНИ БАЖАРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 21 январдаги Фармонининг 2 ва 3-бандларини бажаришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг мажмуилари 1994 йилнинг 15 февралигача:

ўз тасарруфларидаги вазирликлар, идоралар, концернлар ва уюшмалар билан биргаликда халқ хўжалиги тармоқларида иқтисодий ислоҳотларни, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқсинлар. Чора-тадбирларни ишлаб чиқишда эътибор қуйидаги масалаларни ҳал этишга қаратилсин:

ўрта ва йирик корхоналарнинг мулкчилик шаклларини ўзгартириш, ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш;

кўчмас мулк савдоси биржаларини ташкил этиш ҳамда фондли биржалар барпо қилиш ва уларда хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини жойлаштириш;

хусусийлаштирилган объектларни аукцион ва танлов асосида сотишни ташкил қилиш;

республика фуқаролари ва хорижий фуқароларнинг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларида қатнашишлари, уларнинг ташкил этилаётган ва қайта тузилаётган акционерлик жамиятлари акцияларини эркин сотиб олишлари учун шарт-шароитлар яратиш;

хусусийлаштирилаётган корхоналарни республикадаги, шунингдек, хорижий жисмоний ва юридик шахсларга сотиш ёки ижарага бериш учун уларни баҳолашнинг энг соддалаштирилган тартибини "Чет эл инвестициялари тўғрисида" ҳамда "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонунларига мувофиқ ишлаб чиқиш.


2. Умумиқтисодиёт мажмуи (Ҳамидов):

Республика кўчмас мулк савдоси биржаси тўғрисидаги ва Республика фондли биржаси тўғрисидаги Низомларни ишлаб чиқсин;

давлат қисқа муддатли ва узоқ муддатли облигацияларини чиқариш ҳисобига қийматли қоғозлар бозорини фаоллаштирсин;

хусусийлаштирилган корхона ва ташкилотларга акциялар ва облигациялар чиқаришни ташкил этишда ҳамда кейинчалик уларни фондли биржа орқали тарқатишда ёрдам кўрсатсин;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларга хусусий мулк асосида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарини қуриш ва барпо этиш учун имтиёзли кредитлар ҳамда солиқ солиш бўйича имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида таклифлар киритсин.


3. Деҳқончилик саноати мажмуи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари банд қиладиган ер участкаларини баҳолаш ва сотиш тартибини ишлаб чиқсин.


4. Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларини умумлаштириш ва улар асосида давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришнинг давлат дастурини ишлаб чиқиш бўйича иловага* мувофиқ таркибда ишчи гуруҳи тузилсин.

Ишчи гуруҳига шу йилнинг 20 февралигача бўлган муддатда кўрсатиб ўтилган дастур лойиҳасини ва уни амалга оширишни таъминлаш чора-тадбирларини кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш юклатилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.М. Муталов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов



*) Илова берилмайди.












































Время: 0.1994
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск