Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ходимга ва иш берувчига етказилган зарарни қоплаш (моддий жавобгарлик) /

Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни иш берувчилар томонидан тўлаш Қоидалари (ЎзР ВМ 01.02.1994 й. 48-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 1 февралдаги

48-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини

бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши,

касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг

бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган

зарарни иш берувчилар томонидан тўлаш

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши* туфайли етказилган зарарни иш берувчилар томонидан тўлаш билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Олий Кенгашнинг бошқа қарорлари, бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур Қоидалар билан тартибга солинади.


2. Иш берувчи** унинг айби билан иш берувчининг ҳудудида ва унинг ташқарисида, шунингдек, иш берувчининг транспортида ишга келиш ёки ишдан кетиш вақтида ходимларнинг саломатлигига етказилган меҳнат жароҳати учун моддий жавобгар бўлади.


3. Иш берувчи, меҳнат бурчларини бажариш давомида хавф даражаси юқори бўлган манба томонидан ходим саломатлигига етказилган зарарни, агар у етказилган зарар енгиб бўлмайдиган куч ёки жабрланувчининг қасди оқибатида содир бўлганини исботлаб беролмаган тақдирда, ходимга етказилган зарарни тўла миқдорда тўлаши шарт.

Иш берувчи етказилган зарар учун ўзининг айбдор эмаслигини исботлаб берган тақдирда, зарар тўловини тўлашдан озод қилинади.

Иш берувчи томонидан қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари (меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ва шу каби қоидаларга риоя қилмаслик) яратиб берилмаганлиги оқибатида олинган меҳнат жароҳати унинг айби билан содир этилган деб ҳисобланади.


4. Ҳужжатлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари иш берувчининг етказилган зарар учун айбдорлигини ва жавобгарлигини исботловчи далил бўлиши мумкин, чунончи: ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида далолатнома, суд ҳукми ва қарори, прокуратура, суриштирув ва дастлабки тергов органининг қарори, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини, саломатликка етказилган зарар сабабларини назорат қилишни амалга оширувчи меҳнат-техника инспекторининг ёки бошқа мансабдор шахслар (органлар)нинг хулосаси; касб касаллиги тўғрисида тиббий хулоса айбдор шахсларга маъмурий ёки интизомий жазо бериш тўғрисидаги қарор; меҳнат жароҳати туфайли ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатни йўқотганлик учун нафақа тўлови билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун иш берувчи томонидан давлат ижтимоий суғурта бюджетига пул ўтказиш тўғрисидаги касаба уюшма қўмитасининг, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари қарорлари.

5. Жабрланувчининг қўпол эҳтиётсизлиги зарарнинг келиб чиқишига ёки унинг кўпайишига сабаб бўлган тақдирда, зарарнинг тўлов миқдори жабрланувчининг айби даражасига қараб тегишли равишда камайиб боради.

Жабрланувчининг қўпол эҳтиётсизлиги туфайли ҳамда иш берувчининг айби бўлмаган ҳолда, ҳам зарарни тўлаш миқдори тегишли равишда камайиб боради. Бундай ҳолда зарарни тўлашдан бош тортишга йўл қўйилмайди.

Жабрланувчининг айби даражасини аниқлашда корхона, муассаса, ташкилот*** касаба уюшмаси қўмитасининг ёки бошқа вакил қилинган ваколатли органнинг мазкур масала бўйича хулосаси кўриб чиқилади.

Зарарни тўлашнинг қўшимча турларига, бир йўла нафақа тўлашга, шунингдек, боқувчисининг вафоти туфайли етказилган зарар тўловларига нисбатан аралаш жавобгарлик қўлланилмайди.


6. Зарарни тўлаш меҳнат жароҳати туфайли меҳнатга лаёқатсизлик даражасига қараб иш ҳақи (ёки унинг тегишли қисми) миқдорида жабрланувчига пул тўлашдан; саломатликнинг ёмонлашуви билан боғлиқ қўшимча харажатларни қоплашдан; белгиланган ҳолларда бир йўла нафақа тўлашдан иборат.


7. Жабрланувчиларнинг меҳнат жароҳати туфайли меҳнатга лаёқатсизлик даражаси Даволаш-меҳнат экспертиза комиссияси томонидан белгиланади.

Касб бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даражасини белгилаш билан бир вақтда, асослар мавжуд бўлганда, ногиронликнинг тегишли гуруҳи белгиланади ҳамда жабрланувчининг ёрдамнинг қўшимча турларига бўлган муҳтожлиги аниқланади.

Меҳнат жароҳати туфайли меҳнатга лаёқатсизлик даражаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан ўрнатилган тартибда белгиланади.


8. Мазкур Қоидаларга мувофиқ зарарни тўлаш учун зарур бўлган пуллар, қўшимча харажатларни қоплаш ҳамда бир йўла тўланадиган нафақа миқдори томонларнинг келишувига кўра ёки жамоа шартномаси (битимлари) асосида оширилиши мумкин.


9. Зарарни қоплаш учун тўланадиган сумма турмуш даражасининг ошиб бориши муносабати билан қонунда белгиланган тартибда индексация қилинади.

Энг кам иш ҳақи марказлаштирилган тартибда оширилганда зарарни қоплашнинг барча суммалари мутаносиб равишда кўпайтирилади.



II. ЗАРАРНИНГ ЖАБРЛАНУВЧИГА ТЎЛАНАДИГАН МИҚДОРИ


10. Кўрилган зарарни тўлаш миқдори жабрланувчининг меҳнат жароҳати олгунига қадар оладиган иш ҳақига нисбатан фоизларда, уларнинг касб бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даражасига қараб белгиланади.

Иш ҳақи ёки унинг бир қисми тўланаётганда, жароҳат олиш туфайли тайинланган ногиронлик пенсиялари, шунингдек, меҳнат жароҳати олгунга қадар ва ундан кейин тайинланган пенсияларнинг бошқа турлари етказилган зарарни тўлашда ҳисобга олинмайди. Шунингдек, жабрланувчининг жароҳат олгандан кейинги иш ҳақи ҳам зарарни тўлашда ҳисобга олинмайди. Бунда жабрланувчиларга - меҳнат жароҳати бўйича ногиронларга зарарни қоплаш учун тўланадиган пул Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг 50 фоизидан кам бўлмаслиги керак.


11. Зарарни қоплаш миқдори ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи таркибида (турли кўринишдаги бир йўла тўловлардан ташқари) иш (хизмат), шу жумладан, иш вақтидан ортиқча, байрам ва дам олиш кунларида ҳамда ўриндош сифатида ишлаганлик учун барча тўловлар ҳисобга олинади (фойдаланилмаган таътил учун компенсациялар, ишдан бўшатиш вақтидаги ёрдам пули ва бошқалар бундан мустасно). Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан бериладиган таътил даври учун тўланадиган нафақа ҳисобга олинади.

Муаллифлик ҳақи ҳам бошқа ишлар учун тўланадиган меҳнат ҳақлари билан бир қаторда ҳисобга олинади.

Ўқиш даврида тўланадиган стипендия (зарарни қоплаш тўғрисида мурожаат қилувчининг хоҳишига кўра) иш ҳақига тенглаштирилади.


12. Ўртача ойлик иш ҳақи меҳнат жароҳати олиш ёки меҳнат жароҳати туфайли меҳнатга лаёқатсизлик, ёхуд меҳнатга лаёқат даражаси пасайишидан (фуқаронинг танлови бўйича) олдинги 12 ой мобайнидаги иш (хизмат, муддатли ҳарбий хизматдан ташқари) якуни бўйича аниқланади. Касб касаллигига чалинган тақдирда ўртача ойлик иш ҳақи ҳам бундай касалликка сабаб бўлган ишни тўхтатишдан олдинги 12 ой бўйича белгиланиши мумкин.

Ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқариладиган ойлар сонидан (фуқаронинг хоҳишига кўра) иш ойнинг биринчи кунидан бошланмаганлиги ёки тўхтатилмаганлиги муносабати билан тўлиқсиз иш ойлари ҳамда уч ёшгача бўлган болани парвариш қилиш муносабати билан бериладиган таътил ойлари (шу жумладан, тўлиқ бўлмаган ойлар), шунингдек, фуқаро ногирон ҳисобланган ёки меҳнат жароҳати туфайли етказилган зарар тўловини олиб келган, 1 гуруҳ ногиронни, 16 ёшгача бўлган ногирон болани ёки даволаш муассасасининг ўзганинг парваришига муҳтожлик ҳақидаги хулосасига кўра қарияларни парвариш қилиш мобайнидаги иш вақти чиқариб ташланади. Бунда чиқариб ташланган ойлар бевосита олдинги ойлар билан алмаштирилади.


13. Мазкур Қоидаларнинг 12-бандида кўрсатилган давр учун, шунингдек, иш 12 ойдан кам вақт давом этганда, ўртача ойлик иш ҳақи ўртача ойлик иш ҳақини аниқлаш бўйича амалдаги йўриқномалар асосида ҳисоблаб чиқилади.

Иш даври тўлиқ бир календарь ойдан кам вақтни ташкил қилган тақдирда, зарарни тўлаш миқдори шартли ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади. У қуйидаги тартибда аниқланади: бутун ишланган вақт давомида олинган иш ҳақи ишланган кунлар сонига бўлинади, ҳосил бўлган сумма бир йил учун ўрта ҳисобда ҳисоблаб чиқилган бир ойдаги иш кунлари сонига кўпайтирилади. Бу ҳолда зарарни тўлаш учун ҳисоблаб чиқилган иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг уч баравар миқдоридан ошмаслиги керак.

Ҳақиқий иш ҳақи миқдори тўғрисидаги ҳужжатларни олиш имконияти бўлмаган тақдирда зарарни тўлаш миқдори зарарни тўлаш тўғрисида мурожаат қилинган вақтда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади. Жабрланувчининг ўртача ойлик иш ҳақи энг кам иш ҳақи миқдоридан кўп бўлмаган ҳолларда ҳам етказилган зарарни тўлаш миқдори худди шу тартибда ҳисоблаб чиқилади.


14. Агар бир иш берувчида ишланган даврда меҳнат жароҳати такроран олинган тақдирда ўртача ойлик иш ҳақи жабрланувчининг хоҳишига кўра биринчи ёки такрорий меҳнат жароҳати олингандан илгариги тегишли даврлар бўйича ҳисоблаб чиқилади. Зарарни тўлаш миқдори биринчи ва такроран жароҳатланиш йиғиндиси бўйича касбга доир меҳнатга лаёқатсизликнинг умумий фоизига қараб ҳисоблаб чиқилади.

Агар меҳнат жароҳатлари турли иш берувчиларда ишлашда олинган бўлса, у ҳолда зарарнинг тўлов миқдорини аниқлаш ҳар бир иш берувчи томонидан, тегишли меҳнат жароҳати бўйича касбга доир меҳнатга лаёқатсизлик фоизига қараб алоҳида амалга оширилади.


15. Чет элларда ишлаган фуқароларнинг ўртача ойлик иш ҳақи чет элда ишлаганлик учун тўловларни қўшмаган ва 9-бандни ҳисобга олган ҳолда умумий асосларда ҳисоблаб чиқилади.


16. Амалий ишлаб чиқариш таълимини (амалий машғулотни) ўташ даврида меҳнат жароҳати олган фуқароларнинг ўртача ойлик иш ҳақи жабрланувчининг қайси касб (мутахассислик) бўйича ўқиганлигига қараб, шу касб (мутахассислик) ставкаси (маош)дан келиб чиққан ҳолда (аммо 2-разряддан паст эмас) ҳисоблаб чиқилади. Ўқиш (амалий машғулот) давомида иш ҳақи олган шахсларга, уларнинг хоҳишига кўра, ўртача ойлик иш ҳақи шу давр учун ҳисоблаб чиқилади. Жабрланувчиларнинг хоҳишига кўра, ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даврида тўланган стипендия бўйича ҳам ҳисоблаб чиқилиши мумкин.


17. Меҳнат жароҳати туфайли ўзининг розилиги билан вақтинча енгилроқ, хам ҳақ тўланадиган ишга ўтказилган жабрланувчига иш ҳақи меҳнатга лаёқати тиклангунга ёки касб бўйича меҳнатга лаёқати узоқ муддатга ёки доимий йўқотилганлиги аниқлангунга қадар меҳнат жароҳати олгандан аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда тўланади.

Бошқа ишга ўтказиш зарурлиги, унинг давом этиш муддати (бир йил доирасида) ва тавсия этиладиган иш тури тўғрисидаги хулоса Даволаш-меҳнат экспертиза комиссияси (ДМЭК) томонидан берилади.

Кўрсатилган давр мобайнида иш берувчи томонидан тегишли иш берилмаган тақдирда жабрланувчига унинг меҳнат жароҳати олгунгача олган ўртача ойлик иш ҳақи тўланади.

Бу ҳолда, шунингдек, Қоидаларнинг 8-бандида кўрсатилган ҳолда олдинги иши бўйича ўртача ойлик иш ҳақи меҳнат жароҳати бошлангандан олдинги икки ой бўйича амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибда аниқланади.


18. Агар жабрланувчи меҳнат жароҳати туфайли аввалги ишини бажара олмаган тақдирда иш берувчи жабрланувчини унинг розилиги билан, ДМЭК хулосасига мувофиқ, ўз ҳисобидан янги касбга ўқитишга мажбурдир.

Янги касбга ўқитиш даврида унга аввалги ишида олган ўртача ойлик иш ҳақи тўланади. Мазкур давр мобайнида зарарни қоплаш суммасини тўлаш умумий асосларда амалга оширилади.



III. МЕҲНАТ ЖАРОҲАТЛАРИ ТУФАЙЛИ ҚИЛИНГАН

ҚЎШИМЧА ХАРАЖАТЛАРНИ ЖАБРЛАНУВЧИГА ТЎЛАШ


19. Етказилган зарар учун жавобгар бўлган иш берувчи жабрланувчига, ўртача ойлик иш ҳақидан ташқари, меҳнат жароҳати туфайли қилинган қўшимча харажатларни ҳам тўлашга мажбурдир. Тўланадиган бундай харажатларга протезлаш, жабрланувчини парвариш қилиш, санаторий-курортда даволаниш, шу жумладан, даволаниш жойига бориш ва келиш йўл харажатлари, зарур ҳолларда эса жабрланувчини кузатиб борувчи шахснинг ҳам йўлкира харажатлари, махсус транспорт воситалари ва бошқаларни сотиб олиш, (агар у ДМЭК томонидан ёрдамнинг ушбу турларига муҳтож деб топилган ва уларни тегишли ташкилотлардан бепул олмаган тақдирда), шунингдек, жабрланувчи билан иш берувчи ўртасида зарарни тўлаш бўйича бахс пайдо бўлганда ҳамда бахс жабрланувчи фойдасига ҳал бўлган ҳолларда адвокат ёллаш учун давлат баҳолари бўйича қилинган харажатлар киради.

1 гуруҳ ногиронлари учун ДМЭКнинг ўзганинг парваришига муҳтожлик ҳақидаги хулосаси талаб қилинмайди (улар махсус тиббий парваришга муҳтож бўлган ҳоллар бундан мустасно).

Ёрдамнинг бир нечта турларига муҳтож бўлган жабрланувчига ёрдамнинг ҳар бир турини олиш билан боғлиқ харажатлар тўланади.


20. Қўшимча харажатлар миқдори тегишли ташкилотларнинг счётлари ва бошқа ҳужжатлар асосида ёхуд жабрланувчи томонидан ушбу харажатлар қилинган вақтдаги нархларга мувофиқ аниқланади.

Махсус тиббий парваришга муҳтож бўлган жабрланувчилар учун қўшимча харажатлар энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида белгиланади.

Уй шароитида парвариш қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

Ҳам махсус тиббий, ҳам уй шароитидаги парваришга муҳтож бўлган жабрланувчига уй шароитидаги парвариш билан боғлиқ харажатлар махсус тиббий парвариш харажатларига қўшимча равишда тўланади.

Жабрланувчини парвариш қилиш учун қўшимча харажатлар, уларнинг ким томонидан амалга оширилишидан қатъи назар, тўланади.

Махсус транспорт воситаларини сотиб олиш ва уларни асосли тузатиш учун харажатлар уларнинг қиймати доирасида тўланади.


21. Жабрланувчининг санаторий-курортда даволанишга муҳтожлиги ҳақида ДМЭК хулосаси мавжуд бўлган тақдирда унга, ҳар йилги меҳнат таътилидан ташқари, даволаниш учун қўшимча таътил берилади. Даволаниш учун берилган таътил вақти учун тўлов ҳар йилги таътил тўлови учун белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Даволаниш давридаги зарарни тўлаш умумий асосларда амалга оширилади.

Жабрланувчи, шунингдек, уни кузатиб борувчи шахснинг йўлкира харажатларини тўлаш миқдори хизмат сафари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.


22. Йўқотилган иш ҳақини тўлашдан, зарарни тўлашнинг бошқа турларидан ташқари, иш берувчи жабрланувчига бир йўла бериладиган нафақа тўлайди.

Бир йўла бериладиган нафақа миқдори жамоа шартномаси (битими) билан белгиланади ва у жабрланувчининг бир йиллик иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.



IV. БОҚУВЧИНИНГ ВАФОТИ САБАБЛИ ЗАРАРНИ ТЎЛАШ


23. Вафот этган шахснинг қарамоғида бўлиб келган меҳнатга лаёқатсиз ёки боқувчининг вафот этган кунигача ундан нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар, марҳумнинг вафотидан сўнг туғилган фарзанд, шунингдек, ота-оналаридан бири, умр йўлдоши ёки оиланинг ишламайдиган ва вафот этганнинг 3 ёшга тўлмаган болалари, укалари, сингиллари ёки набиралари парвариши билан банд бўлган бошқа аъзоси зарар тўловини олиш ҳуқуқига эгадир.

Болаларнинг боқимандалиги назарда тутилади ва бунинг учун далил талаб қилинмайди.

Қуйидагилар меҳнатга лаёқатсиз ҳисобланадилар: 16 га тўлмаган балоғатга етмаганлар ёки 16 ёшга тўлгунга қадар ногирон бўлиб қолган мазкур ёшдан ошган фуқаролар; 60 ёшга тўлган эркаклар, 55 ёшга тўлган аёллар, ёхуд белгиланган тартибда ногирон деб эътироф этилганлар.

Оила аъзосининг меҳнатга лаёқатсизлиги бошланган вақт (боқувчининг вафотигача ёки вафотидан кейин) унинг зарар тўловини олиш ҳуқуқига таъсир этмайди.

16 ва ундан катта ёшдаги ўқувчилар ўқув юртларининг кундузги бўлимларида ўқишни тугатгунларига қадар, аммо кўпи билан 18 ёшгача зарар тўловини олиш ҳуқуқига эгадирлар.


24. Вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган ва боқувчининг вафоти туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар учун зарар миқдори вафот этган шахснинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан унинг ўзига ва қарамоғидаги меҳнатга лаёқатли, аммо зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқароларга тўғри келадиган улушни чегириб ташлаган ҳолда белгиланади.

Зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг ҳар бирига бериладиган зарар тўловлари миқдорини аниқлаш учун боқувчи иш ҳақининг кўрсатиб ўтилган фуқароларнинг ҳаммасига тўғри келадиган улуш уларнинг сонига тақсимланади.

Меҳнатга лаёқатсиз, вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган, аммо зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлганлар учун зарар тўлови миқдори қуйидаги тартибда белгиланади: агар нафақа маблағлари суд орқали ундирилган бўлса, у ҳолда зарар тўловлари суд томонидан тайинланган сумма миқдорида белгиланади; бошқа ҳолларда зарар тўлови ишга лаёқатсиз фуқароларнинг моддий аҳволини ҳамда вафот этган шахснинг ҳаёт вақтидаги уларга ёрдам кўрсатиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган ва бўлмаган меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар айни бир вақтда зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлишган тақдирда зарар тўловлари миқдори энг аввало, вафот этган шахснинг қарамоғида бўлмаган фуқаролар учун белгиланади. Улар учун белгиланган зарар тўлови суммаси боқувчининг иш ҳақидан чегириб ташланади, сўнг иш ҳақининг қолган миқдорига қараб вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган фуқаролар учун зарар тўлови миқдори мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошида назарда тутилган тартибга мувофиқ белгиланади.

Боқувчини йўқотганлик туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар учун уларга боқувчи вафоти туфайли тайинланган пенсия, шунингдек, бошқа пенсиялар, иш ҳақи, стипендиялар ва бошқа даромадлар зарар тўлови ҳисобига киритилмайди. Бунда қарамоғда бўлган ҳар бир шахс ҳисобига бериладиган зарар тўлови миқдори Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг 50 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.


25. Иш ҳақининг Қоидаларнинг 24-бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган, боқувчи вафот этган вақтда кўрсатиб ўтилган фуқароларнинг ҳар бирига тўғри келадиган қисми кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. Боқувчининг вафотидан сўнг туғилган бола ва вафот этган боқувчининг ота-оналаридан бирига, умр йўлдошига ёки фарзандларини, укаларини, сингилларини, невараларини уч ёшга қадар парвариш қилиш билан банд бўлган марҳумнинг бошқа оила аъзосига зарар тўловлари белгилангач (тўхтатилган) ҳоллар бундан мустасно.

Мазкур ҳолларда боқувчи иш ҳақининг зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзосининг ҳар бирига тўғри келадиган қисми бундай оиланинг аъзолари сонининг кўпайиши ёки камайишини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилади.


26. Боқувчининг вафоти туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга иш берувчи вафот этган шахснинг 6 та ўртача йиллик иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаган миқдорда бир йўла бериладиган нафақа тўлайди.



V. ЗАРАРНИ ТЎЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


27. Зарарни ундириш ҳақидаги ариза олинган меҳнат жароҳати туфайли кўрилган зарар учун жавобгар бўлган иш берувчи (корхона маъмурияти)га берилади.


28. Корхона тугатилган ёки қайта ташкил этилган (қўшилган, бирлашган, бўлинган, ажралиб чиққан қайтадан тузилган) тақдирда ариза унинг ҳуқуқий ворисига берилади.

Тугатилган корхонанинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворисига ўтмаган тақдирда корхона ўзининг тўловга қурби етмаслиги тўғрисида маълум қилиши ҳамда зарар тўловларига тегишли бўлган суммани Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказишга мажбурдир. Тугатиш ҳисоботи келгусида зарарни тўлаш учун зарур бўлган сумма Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилгандан кейингина тасдиқланади. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси жабрланганларга зарар тўловини, жамғармага ўтказилган сумма доирасида, қонунчиликда белгиланган миқдорда ижтимоий таъминот бўлимлари орқали тўлайди.

Корхона тугатилган тақдирда зарарни қоплаш суммасини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Агар корхона тугатилганда зарарни қоплаш тўловлари суммаси етказилмаган тақдирда зарарни ундириш бўйича даъво тугатилган корхонанинг ҳуқуқий ворисига ёки унинг юқори хўжалик органига берилади.


29. Чет элда ишлаган даврда меҳнат жароҳати олган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари томонидан зарар тўловини олиш тўғрисидаги ариза чет элга ишга юборган вазирликка, идорага, ташкилотга, корхонага, чет элда ишлашга қабул қилинганлар томонидан эса тузилган контрактга биноан, жароҳат етказган корхона эгасига берилади.


30. Зарарни ундириш тўғрисидаги аризага ДМЭКнинг касб бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даражаси тўғрисидаги ҳамда тегишли ҳолларда жабрланувчининг қўшимча ёрдам турларига муҳтожлиги ҳақидаги хулосаси илова қилинади.

Зарар тўловларини олиш муддатини узайтириш учун ҳам юқорида қайд этилган ҳужжатлар тақдим қилинади.


31. ДМЭКда соғлиқни текширувдан ўтказиш иш Берувчининг, бахтсиз ҳодиса юз берган корхона касаба уюшмаси қўмитасининг ёхуд ходимлар томонидан вакил қилинган ваколатли органнинг, суднинг йўлланмаси бўйича ёки жабрланувчининг ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ҳақидаги далолатнома ёхуд меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса ҳақида бошқа ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда берган аризаси ҳамда даволаш-профилактика муассасасининг йўлланмаси бўйича амалга оширилади.

Соғлиқни қайта текширувдан ўтказишнинг белгиланган муддати келгач ДМЭК томонидан қайта текширувидан ўтказиш жабрланувчининг ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг аризасига биноан амалга оширилади.


32. Боқувчисини йўқотганлик туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга зарарни тўлаш ҳақидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) никоҳни қайд қилиб, никоҳ хати берувчи ҳамда ўлган ва туғилганларни рўйхат қилувчи идора (ЗАГС) томонидан боқувчининг вафоти тўғрисида берилган гувоҳнома нусхаси;

б) турар жойдан фойдаланиш органининг ёки фуқаролар йиғини раисининг ёхуд маҳалла қўмитаси раисининг вафот этган шахснинг оила аъзолари таркиби, шу жумладан, унинг қарамоғида бўлганлар тўғрисидаги маълумотномаси (ёки бошқа ҳужжатлар) ёки суднинг тегишли қарори нусхаси;

в) турар жойдан фойдаланиш органининг ёки фуқаролар йиғини раисининг ёхуд маҳалла қўмитаси раисининг вафот этган шахснинг 3 ёшга тўлмаган болалари, укалари, сингиллари ёки невараларини парвариш қилиш билан банд бўлган ота-онаси, умр йўлдоши ёки бошқа сила аъзосининг ишламаётганлиги тўғрисидаги маълумотномаси;

г) ўқув муассасасининг зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган, ёши 16 дан 18 гача бўлган фуқароларнинг ўқув юртларининг кундузги бўлимларида ўқиши тўғрисидаги маълумотномаси.

Тўловни олиш муддатини узайтириш учун зарар тўловларини келгусида ҳам олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (ўқиши тўғрисида маълумотномалар ва бошқалар) тақдим этилади.


33. Турар жойдан фойдаланиш тегишли органининг ёки фуқаролар йиғини раисининг ёхуд маҳалла қўмитаси раисининг боқувчининг оила аъзолари тартиби, шу жумладан, вафот этган шахснинг қарамоғида бўлганлар ҳақидаги маълумотномасида (ёки бошқа ҳужжатларда) оила ҳар бир аъзосининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва ойи кўрсатилади.

Зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган, мулк ҳуқуқи билан ўзига тегишли бўлган уйларда истиқомат қилувчи шаҳарлик фуқароларга тегишли маълумотнома маҳалла қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.

Тегишли ҳужжатлар бўлмаган ҳамда уларни тиклаш имконияти бўлмаган тақдирда, шунингдек, манфаатдор фуқаро маълумотномадан норози бўлган тақдирда қарамоғида бўлганлик факти суд томонидан аниқланиши мумкин.


34. Иш берувчи аризачига зарарни ундириш тўғрисида талаблар қўйиш учун керакли ҳужжатларни олишда кўмаклашишга, тегишли ҳолларда эса уларни бошқа ташкилотлардан талаб қилиб олишга мажбурдир.


35. Жабрланувчининг ёки бошқа манфаатдор фуқароларнинг илтимосига кўра корхона касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар томонидан вакил қилинган бошқа ваколатли орган иш берувчи билан музокараларда жабрланувчи томонидан қатнашиш учун ўз вакилини ажратади ёхуд жабрланувчи иш берувчи ҳисобидан адвокат ёллаши мумкин.


36. Иш берувчи зарарни ундириш тўғрисидаги аризани ўн кун муддатда кўриб чиқиши ва тегишли қарор қабул қилиши шарт.

Қарор корхона маъмуриятининг буйруғи (фармойиши) билан расмийлаштирилади. Буйруқ асосланган бўлиши керак, унда зарар тўлаши керак бўлган фуқаролар, унинг ҳар бир оила аъзоси ҳисобига тўғри келадиган миқдорлари ва тўлов муддатлари кўрсатилади.

Иш берувчининг зарарни тўлаш тўғрисидаги буйруғининг нусхаси ёки асосланган ёзма равишдаги рад жавоби манфаатдор фуқароларга барча зарур ҳужжатлар билан бирга ариза топширилган кундан бошлаб ўн кун муддатда топширилади.

Белгиланган муддатда аризани кўриб чиқмаслик ёки буйруқ нусхасини топширмаслик зарарни тўлашни рад этиш ҳисобланади.


37. Манфаатдор шахс иш берувчининг қароридан норози бўлган ёки белгиланган муддатда жавоб олинмаган тақдирда даъво суд томонидан кўриб чиқилади. Корхонанинг касаба уюшмаси ёки ходимлар томонидан вакил қилинган бошқа ваколатли орган манфаатдор фуқароларнинг розилигига кўра ариза билан судга мурожаат қилиши ва суд ишида қатнашиши мумкин.

Зарарни ундириш ҳақидаги ариза, аризачининг хоҳишига кўра, иш берувчи жойлашган ердаги ёки ўзининг турар жойидаги ёхуд жароҳат олинган жойдаги судга берилади.

Ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш вақтида уларга етказилган шикастлар ёки боқувчининг вафоти туфайли зарарни ундириш ҳақидаги талабларига даъво қўзғатиш муддати татбиқ этилмайди.



VI. ЗАРАР СУММАСИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ


38. Зарар тўловлари:

а) жабрланувчиларга - улар меҳнат жароҳати оқибатида касб бўйича меҳнатга лаёқатини тўлиқ ёки қисман йўқотган кундан бошлаб;

б) боқувчининг вафоти туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга - боқувчининг вафот этган кунидан, аммо фақат зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлинган вақтдан бошлаб тўланади.

Зарарни ундириш тўғрисида ариза жабрланувчининг меҳнат жароҳати туфайли касб бўйича меҳнатга лаёқати йўқотилгандан ёки боқувчининг вафотидан 3 йилдан кейин берилган тақдирда зарарни тўлаш бу ҳақда мурожаат қилинган кундан бошлаб амалга оширилади.

Ариза берилган кун зарарни тўлаш тўғрисида мурожаат қилинган кун ҳисобланади.


39. Зарар тўловларини олиш муддатини узайтириш, жабрланувчи ва бошқа манфаатдор шахсларнинг иш берувчига мурожаат қилган вақтидан қатъи назар, аввалги тўловлар муддати тугаган кундан бошлаб амалга оширилади. Бунда ўтган вақт учун зарар тўловлари суммаси жабрланувчининг шу давр мобайнидаги меҳнатга лаёқатсизлиги тасдиқланган, шунингдек, зарур ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда берилади. Саломатликка етказилган зарар туфайли қўшимча харажатлар тўловлари ҳам худди шундай шартлар асосида амалга оширилади.


40. Иш ҳақининг йўқотилган қисми бўйича зарарни тўлаш меҳнат жароҳати туфайли жабрланувчи касб бўйича меҳнат лаёқатини йўқотганлик белгиланган муддат учун, қўшимча харажатларни тўлаш эса уларга муҳтожлик белгиланган муддат давомида амалга оширилади.

Боқувчининг вафоти туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга тўлов мазкур қоидаларнинг 23-бандига мувофиқ тўланади.

Жабрланувчига, шунингдек, боқувчининг вафоти туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга зарар тўловлари, уларнинг даромадларидан қатъи назар, тўланаверади.


41. Жабрланувчининг касб бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даражаси ёки зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар сони ўзгарган тақдирда тўловларнинг миқдори қайта ҳисоблаб чиқилади.

Зарар тўловини олувчи зарар тўлови миқдорини қайта ҳисоблашга таъсир этиши мумкин бўлган ўзгаришлар ҳақида корхонага ёзма равишда маълум қилиши шарт.


42. Жорий ой учун зарар тўловлари ушбу ой тугашидан кечикмай тўланади.

Зарар тўловлари суммасини олувчига етказиб бериш ва жўнатиш харажатлари етказилган зарар учун жавобгар бўлган иш берувчи ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу суммалар, олувчиларнинг хоҳишига кўра, уларнинг банкдаги счётига ўтказилиши мумкин.


43. Тайинланган зарар тўловлари қуйидаги муддатлардан бошлаб қайта ҳисоблаб чиқилади:

зарар тўловлари миқдорини ошириш ҳуқуқи вужудга келганда - жабрланувчи зарар тўлови миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш ҳақида барча зарур ҳужжатлар билан мурожаат қилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб;

тўлов миқдорининг камайтирилишига сабаб бўлувчи ҳолатлар юзага келганда - тегишли ҳолатлар юзага келган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб.


44. Зарар тўловларини бериш тайинланган (фуқаро қариялар ёки ногиронлар уйига жойлаштирилган тақдирда унга зарар тўлови миқдори билан у ердаги парвариш қилиш қиймати ўртасидаги фарқ тўланади, аммо у зарар тўловлари суммасининг 25 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Кўрсатиб ўтилган фуқароларнинг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз кишиларга зарар тўлови қуйидаги тартибда тўланади: қарамоғидаги меҳнатга лаёқатсиз бир киши ҳисобига - белгиланган тўлов суммасининг чорак қисми, икки киши ҳисобига - учдан бир қисми, уч ва ундан кўп киши ҳисобига ярми тўланади. Тўловнинг қолган қисми қариялар ва ногиронлар уйида парвариш қилиш қийматини чегириб ташлаган ҳолда, аммо зарар тўлови миқдорининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, жабрланувчининг ўзига тўланади.


45. Суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилиб, жазо муддатини ўташ даврида зарар тўловининг тўланиши керак бўлган суммаси олувчининг махсус счётига ўтказилади ва унга озодликдан маҳрум этилган жойдан чиққандан кейин тўланади.


46. Зарар тўлови тайинланган, аммо жабрланувчи ёки зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар томонидан ўз вақтида олинмаган тўлов уни олиш ҳақида мурожаат қилинган олдинги 3 йилдан кўп бўлмаган вақт учун тўланади.

Зарар учун жавобгар бўлган иш берувчининг айби билан ўз вақтида олинмаган зарар тўлов суммаси бирон-бир муддат билан чегараланмаган ҳолда ўтган давр учун тўланади.


47. Жабрланувчига ёки боқувчининг вафоти туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга тегишли бўлган ва вафот этиш туфайли улар томонидан тўлиқ олинмай қолган зарар тўлови суммаси умумий асосларда уларнинг меросхўрларига тўланади.

Вафот этган шахснинг дафн этиш маросимини амалга ошираётган оила аъзоларига ушбу суммалар меросхўрлик ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома олингунгача ҳам тўланаверади.


48. Жабрланувчи ёки боқувчининг вафоти туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар томонидан зарар тўловлари ҳисобидан олинган суммалар фақат уларни тўлаш манфаатдор шахслар томонидан тақдим қилинган қалбаки ҳужжатларга ёки улар берган сохта маълумотларга асосланган, шунингдек, ҳисоблашда хатога йўл қўйилган ёки зарар тўлови миқдорини аниқлашга таъсир этувчи маълумотлар яширилган ҳоллардагина иш берувчи томонидан қайтариб олиниши мумкин.

Нотўғри олинган зарар тўловлари суммасини иш берувчи томонидан қайтариб олиш меҳнатга ҳақ тўлаш суммасидан чегириб қолишда қонунчилик билан белгиланган кафолатларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

Зарар суммасини тўлаш тўхтатилган тақдирда қарзнинг қолган қисми суд орқали ундирилади.


49. Зарар тўловларини тайинлаш тўғрисида иш берувчи буйруғининг (халқ суди қарорининг) нусхаси, жабрланувчининг ва бошқа манфаатдор фуқароларнинг зарар тўловларини тайинлаш тўғрисидаги аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда иш берувчи томонидан ҳар қайси олувчи учун юритилган алоҳида ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади. Иш берувчи ушбу ҳужжатларнинг сақланишини таъминлашга мажбурдир.

Зарар суммасини тўлаш даврида жабрланганларнинг уларга тўловни тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатлари йиғмажилди иш берувчининг бухгалтериясида сақланади.

Зарар суммасини тўлаш тўхтатилгандан икки йил кейин кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар йиғмажилдлари иш берувчининг архивига доимий сақлаш учун топширилади.


-------------------------

* Бундан кейин меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган жароҳатлар, касб касалликларига чалиниш ёки саломатликка етказилган бошқа шикастлар "меҳнат жароҳати" деб аталади.

** "Иш берувчи" атамаси мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни ўз ичига олади.

*** Бундан кейин корхона, муассаса, ташкилот корхона деб аталади.





























Время: 0.1739
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск