Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.1994 й. 61-сон "Соғлом авлод учун" Ҳукуматига қарашли бўлмаган Халқаро хайрия жамғармасини корхоналари, бирлашмалари, ташкилотларига имтиёзли солиқ солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.02.1994 й.

N 61



"СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН"

ҲУКУМАТИГА ҚАРАШЛИ БЎЛМАГАН ХАЛҚАРО

ХАЙРИЯ ЖАМҒАРМАСИНИ КОРХОНАЛАРИ,

БИРЛАШМАЛАРИ, ТАШКИЛОТЛАРИГА

ИМТИЁЗЛИ СОЛИҚ СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


"Соғлом авлод учун" жамғармасининг хайрия фаолиятини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. "Соғлом авлод учун" жамғармаси марказий аппарати ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажариш чоғида йўловчилар ташиш транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида илова қилинаётган Низом тасдиқлансин


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ижтимоий масалалар, фан ва маданият мажмуига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 8 февралдаги

61-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



"Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган

Халқаро хайрия жамғармаси марказий аппарати

ходимлари томонидан жамоат транспортидан

(таксидан ташқари) бепул фойдаланиш

ҳуқуқи тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг таклифлари тўғрисида" 1993 йил 28 октябрдаги 524-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.


2. Низом "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган Халқаро хайрия жамғармаси марказий аппарати масъул ходимлари томонидан йўловчилар ташиш транспортидан бепул фойдаланиш тартибини белгилайди.



II. БЕПУЛ ЮРИШ ҲУҚУҚИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ

ХОДИМЛАР ТОИФАСИ


3. Жамғарма марказий аппаратининг масъул ходимлари, агар улар хизмат вазифаларини бажараётган бўлишса, жамоат транспортида бепул юриш ҳуқуқига эгадирлар.



III. БЕПУЛ ЮРИШ ҲУҚУҚИ ТААЛЛУҚЛИ

БЎЛГАН ЖАМОАТ ТРАСПОРТИ ТУРЛАРИ


4. Жамғарманинг марказий аппарати ходимлари қуйидагиларда бепул юриш ҳуқуқига эгадирлар:

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авикомпаниясининг Ўзбекистон Республикаси доирасида хизмат кўрсатадиган авиа йўлларида.

Халқаро йўналишларда имтиёзли юриш ҳуқуқи, алоҳида ҳолларда, жамғарманинг бир марталик талабномалари бўйича берилади;

Ўзбекистон Республикаси доирасида темир йўлда юриш ҳуқуқи, алоҳида ҳолларда, Жамғарманинг бир марталик талабномалари бўйича берилади;

Халқаро йўналишларда имтиёзли юриш ҳуқуқи, алоҳида ҳолларда, жамғарманинг бир марталик талабномалари бўйича берилади;

Ўзбекистон Республикаси доирасида шаҳарлар атрофида ва шаҳарлараро йўналишдаги автобус транспортида.

5. Авиа йўлларда ва темир йўлда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авикомпанияси ҳамда Ўрта Осиё йўл бошқармаси томонидан, Жамғарма бошқаруви тасдиқлаган фамилияли рўйхат бўйича бериладиган чипталар билан юритилади.


6. Шаҳар транспортида хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда ва Жамғарма талабномаси бўйича "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси томонидан берилган суқма варақ мавжуд бўлган тақдирда юрилади.

































Время: 0.1415
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск