ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.1994 й. 7-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида" 1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИ РАЁСАТИ ВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.01.1994 й.

N 7



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИ РАЁСАТИ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЧЕРНОБИЛЬ ҲАЛОКАТИДАН ЗИЁН КЎРГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИСТИҚОМАТ

ҚИЛУВЧИ ФУҚАРОЛАРНИ ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯЛАШ ҲАҚИДА" 1992 ЙИЛ 6 АПРЕЛДАГИ

170-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларнинг пенсиялари миқдори ва имтиёзларини тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида" 1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарорига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

а) 8-банд қуйидаги мазмундаги хатбошлари билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон чернобилчилари" республика уюшмасига компьютер сотиб олишга ҳамда Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларни ва уларнинг оила аъзоларини тиббий-ижтимоий ҳисобга олиш бўйича дастурларни ишлаб чиқишга маблағ ажратсин;

Тошкент шаҳар ҳокимлигига "Ўзбекистон чернобилчилари" республика уюшмасини 1993 йил 1 ноябрдан бошлаб эгаллаб турган биноларни ижарага олганлик ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлашдан озод қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга маблағ ажратсин";

б) қарор қуйидаги мазмундаги 10 ва 11-бандлар билан тўлдирилсин;

"10. Ўзбекистон чернобилчилари" республика уюшмасига, унинг ишлаб чиқариш тузилмалари ва ташкилотларига давлат ижтимоий суғурта бадаллари иш ҳақи фондининг 4,7 фоизи миқдорида белгилансин.

11. Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ўзбекистон чернобилчилари" республика уюшмасини эгаллаб турган бинолар ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлашдан 1993 йил 1 ноябрдан бошлаб озод қилсин."


2. Қайд этиб ўтилган қарор иловасига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

а) II бўлимнинг 9-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"1993 йил 1 июлдан бошлаб Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларга ва боқувчисини йўқотган ҳолларда уларнинг оилаларига ногиронлик пенсияларининг қуйидаги энг кўп миқдорлари белгиланади

I гуруҳ ногиронларга - энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;

II гуруҳ ногиронларга - энг кам иш ҳақининг 8 баравари миқдорида;

III гуруҳ ногиронларга - энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдорида;

боқувчисини йўқотган ҳолларда меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир оила аъзосига - энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида.

Пенсияларнинг энг кам миқдорлари кўрсатиб ўтилган энг кўп миқдорларнинг тегишлича 50 фоизи даражасида белгиланади.

1993 йил 1 июлгача белгиланган ҳамда кўрсатиб ўтилган энг кўп миқдорлардан ортиқ бўлган пенсиялар қайта ҳисоблаб чиқилмайди.";

б) VI бўлим қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ушбу Рўйхатнинг I бўлими 3-бандида кўрсатилган, 1986-1987 йилларда Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган шахсларга саломатлигини тиклаш учун ҳар йили энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида бир йўла моддий ёрдам тўланади."



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгаши Раиси вазифасини бажарувчи                            Э. Халилов



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов



Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1994 й., 1-сон, 1-модда












Время: 0.1856
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск