Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими /

Молия вазирлигининг 26-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2007-22-сон "Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 28.02.2007 й. Қарори (АВ томонидан 28.03.2007 й. 1667-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.03.2007 й.

N 1667

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.02.2007 й.

N 26

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

28.02.2007 й.

N 2007-22

ҚАРОРИ



Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2007 йил 7 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 июндаги "Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-3620-сон Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 25-26-сон, 177-модда; 2006 й., 28-29-сон, 262-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-532-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда) мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Илова қилинаётган Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 1999 йил 18 февралда ЭГ/04-01-02/429, 99-22-сон билан тасдиқланган Консигнация шартномалари бўйича товарларни реализация қиладиган айрим корхоналарга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида тушунтириш (1999 йил 1 март, рўйхат рақами 654 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 3-сон; 2003 й., 13-14-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 1999 йил 10 февралда ЭГ/04-03-02/367, 99-19-сон билан тасдиқланган Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солишнинг айрим масалалари тўғрисида тушунтириш (1999 йил 4 март, рўйхат рақами 661 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 3-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2003 йил 4 апрелдаги "Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг ялпи тушумидан ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 51, 2003-42-сон қарори (2003 йил 21 апрель, рўйхат рақами 1234 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 7-8-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 267-модда; 2006 й., 11-сон, 93-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2003 йил 14 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 4 февралдаги ПФ-3205-сон Фармонига мувофиқ улгуржи савдо корхоналарига солиқ солишдаги ўзгаришлар тўғрисида"ги 56, 2003-45-сон қарори (2003 йил 28 апрель, рўйхат рақами 1237 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 7-8-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2003 йил 7 июлдаги "Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 76, 2003-62-сон қарори (2003 йил 21 июль, рўйхат рақами 1260 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 13-14-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 52-модда; 41-42-сон, 322-модда; 2006 й., 11-сон, 96-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 18 январдаги "Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 11, 2005-9-сон қарори (2005 йил 8 февраль, рўйхат рақами 1260-1 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 52-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 2 августдаги "Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 69, 2005-45-сон қарори (2005 йил 2 август, рўйхат рақами 1501 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 239-модда; 2006 й., 18-сон, 152-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 19 августдаги "Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг ялпи тушумидан ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 80, 2005-48-сон қарори (2005 йил 26 август, рўйхат рақами 1234-1 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 267-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 30 сентябрдаги "Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 95, 2005-53-сон қарори (2005 йил 13 октябрь, рўйхат рақами 1260-2 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 322-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2006 йил 24 февралдаги "Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг ялпи тушумидан ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 20, 2006-12-сон қарори (2006 йил 13 март, рўйхат рақами 1234-2 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 93-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2006 йил 24 февралдаги "Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 12, 2006-19-сон қарори (2006 йил 16 март, рўйхат рақами 1260-3 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 96-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2006 йил 24 февралдаги "Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 19, 2006-11-сон қарори (2006 йил 29 апрель, рўйхат рақами 1501-1 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 152-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2006 йил 25 майдаги "Ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 47, 2006-25-сон қарори (2006 йил 5 июль, рўйхат рақами 1590 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 254-модда).


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Молия вазири                                                              Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                     Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 13-сон, 127-модда.




















































Время: 0.1505
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск