Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2007 й. 68-сон "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.04.2007 й.

N 68



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


("Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси

Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон

Республикасининг 2007 йил 15 январдаги ЎРҚ-78-сон Қонуни)


"Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 15 январдаги ЎРҚ-78-сон Қонунига мувофиқ ҳамда маҳсулотлари глобал Интернет тармоғи орқали тарқатиладиган электрон оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 2 апрелдаги

68-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот

воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. 2-бандда:

биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Оммавий ахборот воситаси дейилганда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, умумфойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги веб-сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган (бундан буён матнда чиқариладиган деб юритилади) шакли ҳамда ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари тушунилади";

тўртинчи-еттинчи хат бошидаги "кино-, видеодастурлар" сўзлари "видео-, кинохроникал дастурлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хат бошидаги "кино-, видеодастурлар" сўзлари "видео-, кинохроникал дастурлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хат бошидаги "юридик ёки жисмоний шахс" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Оммавий ахборот воситаларини (маҳсулотлари глобал Интернет тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари бундан мустасно) давлат рўйхатидан ўтказиш учун муассис ёки унинг томонидан вакил қилинган шахс рўйхатдан ўтказувчи органга 1-иловага мувофиқ шаклда ариза беради.

Маҳсулотлари глобал Интернет тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун муассис ёки унинг томонидан вакил қилинган шахс рўйхатдан ўтказувчи органга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза беради".


3. 5-бандга қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

"Маҳсулотлари глобал Интернет тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари учун таъсис ҳужжатлари тақдим этилиши шарт эмас".


4. 6-банддаги "1-иловага" сўзлари "3-иловага" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 9-банднинг иккинчи хат бошидаги "2-иловага" сўзлари "4-иловага" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Оммавий ахборот воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш оммавий ахборот воситаси таъсис ҳужжатларига, шунингдек муассис тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатларга, номига, тилига, турига, мақсад ва вазифаларига ҳамда оммавий ахборот воситаси ихтисослашувига ўзгартириш киритилганда амалга оширилади. Қолган ҳолларда муассис ёки таҳририят бир ой муддатда рўйхатдан ўтказувчи органни ёзма равишда хабардор қилишлари керак".


7. 17-банддаги "3-иловага" сўзлари "5-иловага" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. 23-бандда:

учинчи ва тўртинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"корхона, муассаса, ташкилот (шу жумладан, ўқув ва илмий муассаса)нинг ўз эҳтиёжларини қондириш учун тиражи юз нусхагача бўлган даврий босма нашрлари;

тарқатилиши бир корхона, муассаса, ташкилот (шу жумладан, ўқув ва илмий муассаса)нинг биноси ва (ёки) ҳудуди билан чекланган кабель тармоқлар орқали узатиладиган теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, аудиовизуал хабарлар ва материаллар";

бешинчи хат бошидаги "ўн нусхадан ортиқ бўлмаган тиражда ёзилган аудио- ва видеодастурлар" сўзлари чиқариб ташлансин.


9. Қуйидаги мазмундаги 1 ва 2-иловалар қўшилсин:





"Ўзбекистон Республикасида

оммавий ахборот воситаларини

давлат рўйхатидан ўтказиш

тартиби тўғрисидаги Низомга

1-ИЛОВА


Рўйхатдан ўтказувчи органга

________________ томонидан



АРИЗА


"Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарорига мувофиқ "__________________"ни оммавий ахборот воситаси (кейинги ўринларда ОАВ деб аталади) сифатида рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.


Муассис (муассислар): ______________________________________________

(ОАВ муассиси (муассислари)нинг тўлиқ номи ёки Ф.И.О.)


ОАВ номи ва тури: _________________________________________________

(ОАВнинг тўлиқ номи ва тури)


ОАВ тили: _________________________________________________________

(ОАВ чиқариладиган (эшиттириладиган) тил)


Мақсади ва вазифалари: ____________________________________________

(мақсади ва вазифалари қисқача баён қилинади)


Ихтисослашуви: ___________________________________________________

(ОАВ фаолиятининг асосий йўналишлари (маънавий-маърифий,


________________________________________________________________________

ижтимоий-сиёсий, илмий-амалий, иқтисодий, ахборот ва бошқалар)


Тарқатиш ҳудуди: __________________________________________________

(ОАВ тарқатиладиган ҳудуд)


Даврийлиги: _______________________________________________________

(бир ҳафта, ой ва бошқалар мобайнида чиқариш сони ёки эшиттириш соати)


Молиялаштириш манбаи: ___________________________________________

                                                        (молиялаштиришнинг асосий манбалари)


Таҳририят жойлашган жой (почта манзили): __________________________

___________________________________________________________________

(таҳририятнинг юридик (почта) манзили - шаҳар, туман, кўча, уй (квартира)


Таҳририят тўғрисидаги бошқа маълумотлар: __________________________

___________________________________________________________________

(таҳририят тўғрисидаги бошқа маълумотлар, шу жумладан


___________________________________________________________________

телефон, факс, электрон почта манзили)


Ҳажми: ___________________________________________________________

(босма нашр тиражи, формати ва бетлар сони, теле-, радиодастурлар бир


___________________________________________________________________

кунда эшиттириладиган соат)


Муассис ёки таҳририят бошқа қайси оммавий ахборот воситаларига муассис, ишончли бошқарувчи, ношир, тарқатувчи (барча аффилланган шахслар ва ҳар бир шахснинг таҳририят устав фондидаги улуши миқдорлари кўрсатилган ҳолда) ҳисобланиши тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши лозим. Агар бундай ҳолат бўлмаса бошқа оммавий ахборот воситалари фаолиятида иштирок этмаслиги кўрсатилиши керак.

Муассис

(Раҳбар лавозими)

_____________

(имзо)

_________________________________

(Ф.И.О.)

(муҳр ўрни)

_________________

(имзоланган сана)




Ўзбекистон Республикасида

оммавий ахборот воситаларини

давлат рўйхатидан ўтказиш

тартиби тўғрисидаги Низомга

2-ИЛОВА


Рўйхатдан ўтказувчи органга

________________ томонидан



АРИЗА


"Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарорига мувофиқ умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги "__________________" веб-сайт (портал)ни оммавий ахборот воситаси (кейинги ўринларда ОАВ деб аталади) сифатида рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.



Муассис (муассислар): ______________________________________________

(ОАВ муассиси (муассислари)нинг тўлиқ номи ёки Ф.И.О.)


ОАВ номи: ________________________________________________________

(ОАВнинг тўлиқ номи)


ОАВ тили: _________________________________________________________

(ОАВ чиқариладиган (тарқатиладиган) тил)


Мақсади ва вазифалари: ____________________________________________

(ОАВ мақсади ва вазифалари қисқача баён қилинади)


Ихтисослашуви (йўналиши): ________________________________________

(ОАВ фаолиятининг асосий йўналишлари (маънавий-


___________________________________________________________________

маърифий, ижтимоий-сиёсий, илмий-амалий, иқтисодий, ахборот ва бошқалар)


Домен (интернет-ресурс) номи: ______________________________________

(ОАВ маҳсулоти тарқатиладиган домен (интернет-ресурс)нинг

___________________________________________________________________

муассис (эгаси) ёки вакил қилинган шахс номига рўйхатдан ўтказилган номи)


Жойлаштириладиган ахборотни янгилаш даврийлиги: _________________

___________________________________________________________________

(жойлаштириладиган ахборотни бир кунда, бир ҳафтада, бир ойда янгилаш сони)


Молиялаштириш манбаи: ___________________________________________

                                                                      (молиялаштиришнинг асосий манбалари)


ОАВ чиқарилиши учун масъул шахслар (таҳририят) тўғрисидаги

маълумотлар: ______________________________________________________

(яшаш жойи (таҳририят жойлашган жой, почта манзили),


___________________________________________________________________

телефон, факс, электрон почта манзили)


Муассис ёки таҳририят бошқа қайси оммавий ахборот воситаларига муассис, ишончли бошқарувчи, ношир, тарқатувчи (барча афилланган шахслар ва ҳар бир шахснинг таҳририят устав фондидаги улуши миқдорлари кўрсатилган ҳолда) ҳисобланиши тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши лозим. Агар бундай ҳолат бўлмаса бошқа оммавий ахборот воситалари фаолиятида иштирок этмаслиги кўрсатилиши керак.

Муассис

(Раҳбар лавозими)

_____________

(имзо)

_________________________________

(Ф.И.О.)

(муҳр ўрни)

_________________

(имзоланган сана)";


1-3-иловалар тегишли равишда 3-5-иловалар деб ҳисоблансин.


10. 3-иловада:

"Оммавий ахборот воситаси тури" устунидаги "кино-, видеодастурлар" сўзлари "видео-, кинохроникал дастурлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Рўйхатдан ўтказиш йиғими миқдори" устунидаги "10" рақами "1" рақами билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 14-сон, 141-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 й., N 4, 16-модда.



















































Время: 0.1766
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск