ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Халқаро битимларни ратификация қилиш ва уларга қўшилиш ҳақидаги қонун ва қарорлар / 2007 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 02.04.2007 й. ЎРҚ-81-сон "Марказий Осиё Ҳамкорлиги" Ташкилотининг Евросиё иқтисодий ҳамжамиятига интеграцияси тўғрисидаги Баённомани (Минск, 2006 йил 23 июнь) ратификация килиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 28.02.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 30.03.2007 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

02.04.2007 й.

N ЎРҚ-81



"МАРКАЗИЙ ОСИЁ ҲАМКОРЛИГИ"

ТАШКИЛОТИНИНГ ЕВРОСИЁ ИҚТИСОДИЙ

ҲАМЖАМИЯТИГА ИНТЕГРАЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ

БАЁННОМАНИ (МИНСК, 2006 ЙИЛ 23 ИЮНЬ)

РАТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 28 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 30 мартда маъқулланган



"Марказий Осиё Ҳамкорлиги" Ташкилотининг Евросиё иқтисодий ҳамжамиятига интеграцияси тўғрисидаги Баённома (Минск, 2006 йил 23 июнь) қуйидаги шарт билан ратификация қилинсин:


"Мазкур Баённомага доир иловаларда назарда тутилган қуйидаги ҳужжатларнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасига нисбатан қўлланилмайди:


1) 1-Иловадаги:

13 ва 15-бандлар. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги 1998 йилда Норин-Сирдарё сув омборлари мажмуасининг сув-энергетика захираларидан биргаликда ва комплекс фойдаланиш тўғрисидаги Битим (Бишкек, 1998 йил 17 март);

18-банд. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги 1999 йилда Норин-Сирдарё сув омборлари мажмуасининг сув-энергетика захираларидан биргаликда ва комплекс фойдаланиш тўғрисидаги Битим (Бишкек, 1999 йил 14 апрель - 6 май);


2) 3-Иловадаги:

4-банд. Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги Марказий Осиё ҳамкорлик ва тараққиёт банкини таъсис этиш тўғрисидаги Битим (Алмати, 1994 йил 8 июль);

9-банд. Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги "Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида 1994 йил 8 июлда тузилган Марказий Осиё ҳамкорлик ва тараққиёт банкини таъсис этиш тўғрисидаги Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Битим (Алмати, 1996 йил 23 август);

16-банд. Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида 1994 йил 8 июлда тузилган Марказий Осиё ҳамкорлик ва тараққиёт банкини таъсис этиш тўғрисидаги Битимга қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённома (Бишкек, 1999 йил 24 июнь);

27-банд. Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида 1994 йил 8 июлда тузилган Марказий Осиё ҳамкорлик ва тараққиёт банкини таъсис этиш тўғрисидаги Битимга ўзгартиш киритиш ҳақидаги Баённома (Алмати, 2001 йил 5 январь)".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



"Халқ сўзи", 2007 йил 3 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 14-сон, 130-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 4-сон, 154-модда










































Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск