ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маънавият ва маърифат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.09.1996 й. ПФ-1559-сон "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.09.1996 й.

N ПФ-1559



"МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ"

ЖАМОАТЧИЛИК МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА



Жамиятда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, миллий мафкурани шакллантириш, ёшларни бой маданий меросимиз, тарихий анъаналаримизга, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг ҳал қилувчи омилидир.

Одамларнинг ўзликларини чуқур англашини, мустақилликнинг қадрини тобора теран тушунишини, миллий тафаккурнинг кенгайиши ва такомиллашувини, тарихий ҳурлик, мустақиллик руҳининг уйғонишини таъминлаш маънавият соҳасидаги сиёсатимизнинг асосий мақсадига айланиши лозим. Аммо ҳануз жойларда маънавиятнинг моҳиятини, унинг олға силжишимиз, фаровон жамиятга тезроқ етишимиздаги қимматини чуқур идрок этмаслик ҳоллари мавжуд.

Айрим катта-кичик раҳбарлар эски мустабидлик, зўравонлик мафкурасининг сарқитларидан ҳалигача қутула олмай, бу борада кечириб бўлмайдиган оқсоқлик қилиб, маънавиятнинг асл моҳиятини тушуниб етмаслик туфайли унга иккинчи даражали иш сифатида қарамоқдалар. Маънавий-маърифий ишларга бўлган бундай эътиборсизлик келажаги буюк демократик, озод давлат қуришдек эзгу мақсадимиз рўёби учун мутлақо зиддир.

Маънавият соҳасида олиб бораётган ишларимизни янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Маънавий-маърифий ислоҳотлар давлат сиёсатининг асосий, устувор йўналиши деб ҳисоблансин.

Жойларда маънавият билан боғлиқ ишларнинг амалга оширилиши учун бутун масъулият шахсан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, республикамиздаги барча вазирликлар, идоралар, ташкилотлар биринчи раҳбарларининг зиммасига юклансин.

Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик марказининг жойлардаги бўлимлари ишини янада яхшилаш мақсадида ҳокимликлар уларни икки ой муддат ичида тегишли бино, замонавий жиҳозлар, транспорт ва техника воситалари билан таъминласинлар.


2. Ёшларимиз онгига она-Ватанга, буюк аждодларимиз мероси ва халқимизнинг бугунги мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишларига юксак эҳтиром туйғуларини сингдириш мақсадида уларни дунёни ҳайратга солган қадимий ёдгорликлар ва мустақиллик даврида бунёд этилган улкан иншоотлар, маърифат масканлари, юртимизнинг гўзал табиати билан мунтазам таништириб бориш учун махсус таништирув саёҳатлари ташкил этиш барча ҳокимлар зиммасига юклатилсин.

Бу мақсадда ҳокимликлар ва "Маънавият ва маърифат" маркази, Маданият ишлари вазирлиги, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, "Камолот" ёшлар жамғармаси тегишли тавсияларни 2 ой муддат ичида ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.


3. Республика "Маънавият ва маърифат" маркази, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларини истиқлол ғояларини, миллий қадриятларни теран англайдиган, фидойи, ташкилотчи, ташаббускор ходимлар билан мустаҳкамлаш учун уларнинг раҳбарлари шу йилнинг охирига қадар қайта синовдан ўтказилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, ҳудудий бўлимлар раҳбарлари тегишли ҳокимликлар тавсиясига биноан "Маънавият ва маърифат" маркази томонидан тайинланади.


5. Ёш авлодни буюк анъаналаримизга, юксак маънавий қадриятларимизга содиқлик ва порлоқ келажак эгалари эканликларига қатъий ишонч руҳида тарбиялаш мақсадида 1997 йилдан бошлаб октябрь "Ўқитувчилар ва мураббийлар" куни деб эълон қилинсин ҳамда дам олиш куни ҳисоблансин.

Бу байрамда ўтказиладиган барча тадбирлар ўқитувчилар, мураббийлар, тарбиячилар, умуман, болалар билан ишлашга, уларнинг соғлиғини ҳимоялашга, жисмонан ва руҳан соғлом камол топтиришга ўз ҳаётини бахшида этган инсонларни улуғлашга бағишлансин.

Вазирлар Маҳкамаси бу борада тегишли таклифни Олий Мажлисга киритсин.

6. Республика "Маънавият ва маърифат" маркази нашри - "Тафаккур" журналини жойларда кенг ёйиш учун маҳаллий ҳокимликлар унинг обунасига ҳар томонлама ёрдам кўрсатсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси марказнинг "Маънавият" нашриётини ташкил этиш, бу нашриётнинг ва "Тафаккур" журналининг муаллифлик қалам ҳақи миқдорларини амалдагидан ошириш масаласини кўриб чиқсин ва ҳал этсин.


8. Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази, унинг жойлардаги бўлимлари, хўжалик ҳисобидаги корхоналари ҳамда "Тафаккур" журнали низомида кўрсатилган мақсадлар ва вазифаларга қатъий мос келадиган фаолият йўналишлари бўйича барча турдаги солиқлардан беш йил муддатга озод этилсин.


9. Тошкент шаҳар ҳокими зиммасига икки ой муддатда марказнинг асосий биносини миллий услубда таъмирлаш ва замонавий жиҳозлаш юклатилсин.


10. Молия вазирлиги марказга махсус аудио, видео, фото ва бошқа зарур техник ускуналар харид қилиш учун керакли миқдорда маблағ ажратсин.


11. Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази қошида "Олтин мерос" халқаро ҳайрия жамғармаси тузилганлиги эътиборга олинсин.

Ушбу Фармонда марказга берилаётган имтиёзлар унинг "Олтин мерос" жамғармасига ҳам тааллуқли эканлиги белгилаб қўйилсин.

Вазирлар Маҳкамаси жамғармани қўллаб-қувватлаш тўғрисида тегишли қарор қабул қилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига зарур ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқсин.


13. Оммавий ахборот воситаларига "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази, унинг "Олтин мерос" жамғармаси фаолиятини кенг ёритиш, доимий махсус рукнлар очиш тавсия этилсин.

Ўзбекистон телерадиокомпанияси марказ билан ҳамкорликда махсус "Маънавият ва маърифат" ижодий гуруҳини ташкил қилсин, мунтазам кўрсатувлар ва эшиттиришларни йўлга қўйсин.


14. Мазкур масалаларни амалга ошириш учун тегишли идоралар вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳи ташкил этилганлиги эътиборга олинсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов





























Время: 0.2024
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск