ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисида умумий қоидалар / Гаров. Ипотека. Ушлаб қолиш. Закалат. Кафиллик. Кафолат /

ЎзР 09.12.1992 й. 736-XII-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 09.12.1992 й. 736-ХII-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



19-модда биринчи қисм тў??изинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилиш ёки ундирувни гаров нарсасига қаратиш; (ЎзР 22.10.2019 й. ЎРҚ-572-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)




ЎзР 14.01.2020 й. ЎРҚ-602-сон Қонунидан олдинги таҳрири



11-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ипотека тўғрисидаги шартнома, шунингдек нотариал тасдиқланиши керак бўлган шартномага мувофиқ олинадиган мажбуриятларни таъминлаш юзасидан кўчар мол-мулкни ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома нотариал тасдиқланиши шарт.




ЎзР 22.10.2019 й. ЎРҚ-572-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модда матнининг олдинги таҳрири


Гаров тўғрисидаги шартномада томонларнинг номи, жойлашган манзили (яшаш жойи), гаров тури, гаров нарсаси ва унинг баҳоси, моҳияти, миқдори ва гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг бажарилиш муддати, гаровга қўйилган мол-мулкнинг рўйхати, шунингдек томонларнинг келишувига эришилган бошқа маълумотлар кўрсатилган бўлиши зарур. Унда гаровга қўйилган мол-мулк томонларнинг қайси бирида эканлиги ҳам кўрсатилиши шарт.


ЎзР 05.04.2007 й. ЎРҚ-83-сон Қонунига мувофиқ иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар қуйидаги иккинчи қисм билан алмаштирилган (Олдинги таҳририга қаранг)


Гаров нарсасини баҳолаш гаровга қўювчи билан гаровга олувчи ўртасидаги келишувга кўра ёки баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ гаров нарсасини баҳолашдан ўтказиш орқали амалга оширилади.



15-модда матнининг олдинги таҳрири


Гаровда турган мол-мулкни гаровга қўювчи томонидан бошқа шахсга (гаровга олувчига) бошқа талабларни бажариш учун бериш навбатдаги гаров ҳисобланади.

Агар гаров тўғрисидаги олдинги шартномаларда навбатдаги гаров тақиқлаб қўйилган бўлмаса, навбатдаги гаровга йўл қўйилади.

Навбатдаги гаровга олувчининг талаби бу мол-мулкнинг қийматидан аввалги гаровга олувчиларнинг талабларидан кейин қаноатлантирилади.

Гаровга қўювчи гаровга олувчиларнинг ҳар бирига мазкур мол-мулкнинг барча мавжуд гаровлари тўғрисида, шунингдек бу гаровлар билан таъминланган мажбуриятларнинг миқдори ҳақида маълум қилиши шарт ва ушбу мажбуриятни бажармаслик туфайли гаровга олувчиларга етказилган зарар учун жавоб беради.



16-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ёки уни хўжалик юритиш ҳуқуқи мол-мулкни ҳақ олиб ёки ҳақ олмасдан бошқа шахсга бериш натижасида ёхуд ҳар томонлама ҳуқуқий ворислик тартибида гаровга қўювчидан бошқа шахсга ўтган тақдирда гаров ҳуқуқи ўз кучида қолади.



25-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қарздор томонидан кредитор олдидаги мажбурият бажарилмаган тақдирда, қарздорнинг мажбуриятини таъминлашга гаров берган учинчи шахс (мулкий кафил) ундирувнинг гаровга қўйилган нарсага қаратилишидан сақланиш мақсадида бу мажбуриятни бажаришга ҳақлидир.



27-модда тўртинчи қисм 1) бандининг олдинги таҳрири


1) гаров тўғрисида шартнома тузиш учун бошқа шахс ёки органнинг розилиги ёхуд рухсати талаб қилинганида;



28-модда матнининг олдинги таҳрири


Ушбу Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган гаровдаги мол-мулкни реализация қилиш (сотиш) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.

Гаровга қўювчининг илтимосига кўра, суд ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги қарорда уни кимошди савдосида сотишни бир йилгача муддатга кечиктиришга ҳақли. Кечиктириш ушбу мол-мулкни гаровга қўйиш билан таъминланган мажбурият бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир қилмайди ҳамда қарздорни кредиторнинг кечиктириш даври мобайнида кўпайган зарари ва неустойкани ундиришдан озод қилмайди.

Гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш нархи ундирув суд тартибида мол-мулкка қаратилган ҳолларда суд қарори билан ёки бошқа ҳолларда гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан келишуви натижасида белгиланади.

Гаровга қўйилган мол-мулк кимошди савдосида энг юқори нархни таклиф қилган шахсга сотилади.

Агар гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган сумма гаровга олувчининг талабини қоплашга етарли бўлмаса, у, қонунда ёки шартномада бошқача кўрсатма бўлмаганида, етишма ётган суммани гаровга асосланган имтиёздан фойдаланмаган ҳолда қарздорнинг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга.

Агар гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган сумма гаровга олувчининг гаров билан таъминланган талабидан ошиб кетса, фарқ гаровга қўювчига қайтариб берилади.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда гаровдаги мол-мулкни реализация қилиш бўйича кимошди савдолари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда электрон онлайн-аукцион шаклида ўтказилади. (ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



29-модданинг олдинги таҳрири


29-модда. Амалга ошмаган кимошди савдосининг оқибатлари


Кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганида гаровга олувчи гаровга қўювчи билан келишиб, гаровга қўйилган мол-мулкни сотиб олишга ва харид нархини гаров билан таъминланган ўз талаблари ҳисобига ўтказишга ҳақли. Бундай келишувга нисбатан олди-сотди шартномаси қоидалари қўлланилади.

Такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганида гаровга олувчи гаров нарсасини такрорий кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархидан кўпи билан ўн фоиз камайтирган суммада баҳолаб, ўзида олиб қолишга ҳақли.

Агар гаровга олувчи гаров нарсасини ўзига олиб қолиш ҳуқуқидан такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинган кундан эътиборан бир ой давомида фойдаланмаса, гаров шартномаси бекор қилинади.




ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Тарихий, маданий ёки ўзгача қимматбаҳолиги туфайли ёхуд давлат хавфсизлиги нуқтаи назаридан гаров қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйилади.



27-модда тўртинчи қисм 2) бандининг олдинги таҳрири


2) гаров нарсаси жамият учун тарихий, бадиий ёки ўзга маданий аҳамиятга эга мол-мулк бўлса;




ЎзР 05.04.2007 й. ЎРҚ-83-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модда иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларининг олдинги таҳрири


Шартномада ипотека нарсаси унинг номи, турган жойи ва шу нарсани ўхшаш деб топиш учун етарли тарздаги тавсифи кўрсатилган ҳолда белгилаб қўйилади. (ЎзР 07.12.2001 й. 320-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Ипотека тўғрисидаги шартномада ипотека нарсаси бўлган мол-мулк қайси ҳуқу??а кўра гаровга қўювчига тегишли бўлса, шу ҳуқуқ ҳамда гаровга қўювчининг бу ҳуқуқини рўйхатдан ўтказган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг номи кўрсатилган бўлиши зарур. (ЎзР 07.12.2001 й. 320-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Ипотека нарсасини баҳолаш гаровга қўювчи билан гаровга олувчи ўртасидаги келишув асосида баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади, бироқ бу баҳолаш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган ўтказган баҳолашдан кам бўлмаслиги керак. (ЎзР 07.12.2001 й. 320-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



27-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Гаровга олувчининг талабини гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк ҳисобидан судга мурожаат қилмасдан қондиришга ундирувни гаров нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан тузилган, нотариал тасдиқланган келишуви асосида йўл қўйилади. Мазкур келишув туфайли ҳуқуқлари бузилган шахснинг даъвосига кўра бундай келишув суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.




































Время: 0.2121
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск