Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пул тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.1993 й. 374-сон "Россия Марказий банкининг 1961-1992 йиллар намунасидаги СССР давлат хазина билетларини, СССР давлат банки билетларини ва Россия банки банкнотларини муомаладан чиқариш ҳамда Россия банкининг 1993 йил намунасидаги банкнотларини жорий этиш тўғрисидаги қарори билан боғлиқ чора-тадбирлар ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.1993 й.

N 374



РОССИЯ МАРКАЗИЙ БАНКИНИНГ

1961-1992 ЙИЛЛАР НАМУНАСИДАГИ СССР

ДАВЛАТ ХАЗИНА БИЛЕТЛАРИНИ, СССР ДАВЛАТ

БАНКИ БИЛЕТЛАРИНИ ВА РОССИЯ БАНКИ

БАНКНОТЛАРИНИ МУОМАЛАДАН ЧИҚАРИШ

ҲАМДА РОССИЯ БАНКИНИНГ 1993 ЙИЛ

НАМУНАСИДАГИ БАНКНОТЛАРИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРИ БИЛАН БОҒЛИҚ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА


"Ўзбекистон Республикасининг пул тизими тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Россия Марказий банки 1961-1992 йиллар намунасидаги СССР давлат хазина билетларини, СССР Давлат банки билетларини ва Россия Банкининг банкнотларини 1993 йил 26 июлдан бошлаб муомаладан чиқаришга қарор қилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ушбу масала бўйича Россия Федерацияси Марказий банкининг хабари ва Россия Федерацияcи Ҳукуматининг Баёноти маълумот учун қабул қилинсин.


2. Республикада 1961-1992 йиллар намунасидаги пул билетларини олиб қўйиш ва Россия Банкининг 1993 йил намунасидаги банкнотларини жорий этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш учун республика ҳукумат комиссияси иловага* мувофиқ тузилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли комиссияларни тузсинлар.


3. "Ўзжамғармабанк", бошқа тижорат банклари, Алоқа вазирлиги 1993 йил 26 июлдан бошлаб собиқ ССР Иттифоқи мамлакатларидан 1961-1992 йиллар намунасидаги СССР давлат хазина билетларини, СССР Давлат банкининг билетларини ва Россия Банкининг билетларини тўловларнинг барча турлари учун қабул қилиб олишни тўхтатсинлар.

Жамғармалар банкининг ҳудудий органлари омонатларни яшаш жойи бўйича паспортда прописка тўғрисида белги мавжуд бўлган тақдирда фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан қабул қилишни амалга оширсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 1993 йил 30 июлгача Россия Банкининг 1993 йилда чиқарилган намунадаги нақд пул белгиларини олиб келишни ва 1993 йил 8 августгача иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва бошқа хилдаги ойлик тўловларни тўлашни таъминласин.

Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Россия Банкининг 1993 йилда чиқарилган зарур банкнотларининг Россия Федерациясидан белгиланган жойгача хавфсиз ва ўз вақтида етказиб берилишини таъминласинлар.


5. "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси (Усмонов), Ўзбекбирлашув (Волков), савдо тармоғига эга бўлган вазирликлар ва идоралар:

- саноат, хўжалик, маданий, спорт товарларини ва бошқа ноозиқ-овқат товарларни сотувчи дўконлар.ва бўлимларда шу йилнинг 26 июлидан бошлаб қайта ҳисоблашни ташкил этсинлар;

- ўз тизимларининг улгуржи бўғинларида товар ресурсларини тўплаш бўйича шошилинч чора-тадбирлар кўрсинлар.


6. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси тегишли вазирликлар, идоралар ва муассасалар билан биргаликда 1961-1992 йиллар намунасидаги пул белгиларини Россия Банкининг 1993 йил намунасидаги банкнотларига алмаштириш тартиби ва муддатлари тўғрисида бир ҳафта муддатда республика Ҳукуматига таклифлар киритсинлар.

8. Белгилаб қўйилсинки, корхоналар ва ташкилотлар томонидан товар-моддий бойликларни олиб чиқиб кетиш нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича ёхуд товарни бартер йўли билан етказиб бериш бўйича белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.

Юкларни автомобиль, темирйўл, ҳаво ва дарё транспорти орқали ташишни амалга оширувчи вазирликлар ва идораларнинг олиб чиқиб кетилаётган юк бўйича ҳужжатларни тегишли равишда расмийлаштирмасдан маҳсулотларни республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиш учун транспорт воситаларини бериши тақиқлансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.

















































Время: 0.1956
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск